Нега бу миллат ХVII-ХIХ асрларга
келиб, то шу чоққача эришган
юксалиш даражаларидан тушиб кетди?
Нега сўнгги уч аср мобайнида бошимиз
қолоқликдан
чиқмай
қолди?
Аждодларимизнинг
қаттиқ
қаршилигига
қарамай,
Россия
империясининг ўлкамизни нисбатан
осон
забт
этишида
ана
шу
қолоқликнинг
ҳам
ўрни
бўлмаганмикан?
Ислом Каримов
Мавзу тарихшунослиги.
XIX асрнинг иккинчи ярмидан
бошланган Россия империянинг Туркистон ўлкасига уюштирган
босқинчилик юришлари, мустамлакачилик сиѐсати, ижтимоий-
иқтисодий ҳаѐт, миллий-озодлик ҳаракатлари, умуман, империя
босқинининг мақсад-моҳияти ва оқибатлари ҳақидаги манбалар –
қўлѐзма асарлар, эсдаликлар, хотиралар, ҳужжатлар ва архив
маълумотлари мажмуи катта кўпчиликни ташкил этади.
Афсуски, совет даврида уларнинг барчаси бир ѐқлама тадқиқ
этилиб, масаланинг моҳиятига холисона баҳо берилмади.
Мавзу бўйича кўплаб тарихий асарлар мавжуд бўлиб,
уларнинг
энг
муҳимлари
қуйидагилардир:
Муҳаммад
Солиҳҳўжанинг «Тарихи жадидайи Тошканд», Мирзо Абдулазим
Сомийнинг «Тарихи салотин манғития», Муҳаммад Аттор
Ҳўқандийнинг «Тарихи жаҳоннамойи», Ибратнинг «Фарғона
тарихи», Юсуф Баѐнийнинг «Шажари Хоразмшоҳий», Ҳаким
Маъсумхоннинг «Мунтахиб ут-таворих», Муҳаммад Содиқ
Муншийнинг «Қўқон хонлиги тарихи», «Тарихи Манзум», Азиз
Марғилонийнинг «Тарихи Азизий», Аҳмад Донишнинг «Манғит
9
амирлари тарихи», Муҳаммад Фозилбекнинг «Мукаммали тарихи
Фарғона» асарлари ва ҳоказо.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ФА Шарқшунослик
институти жамғармасида ҳам мавзунинг у ѐки бу томонларини
ѐритувчи манбалар туркуми сақланади. Ундан ташқари, архивда
сақланаѐтган турли ҳужжатлар, ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан
фаолият кўрсатган матбуот кўплаб нашрлари мавзу ҳақида
қимматли маълумотлар беради.
Ўтган асрнинг 20-йилларида Г.И.Сафаров, П.Г.Галузо,
А.З.Валидий ва бошқа каби муаллифларнинг тадқиқотларида
Россия империяси мустамлакачилик сиѐсатининг туб моҳияти ўз
аксини топди.
Ушбу мавзуни тадқиқ этиш, ўрганиш ХХ асрнинг 20-
йилларидан бошланган бўлишига қарамай, мустақиллик
йилларида Россия империясининг Туркистон ўлкасини босиб
олиши ҳамда бу ўлкада олиб борилган мустамлакачилик сиѐсат
илмий ва ҳаққоний тарзда ѐритилмоқда. Ушбу мавзунинг турли
жиҳатлари бўйича Ҳ.Зиѐев, Н.Абдурахимова, Ф.Исҳоқов,
Ҳ.Содиқов, Ф.Эргашев, Р.Шамсуддинов, Д.Зиѐева, Ж.Исмоилова,
Х.Юнусова, П.Равшанов, Қ.Усмонов, З.Чориев, Ш.Воҳидов,
Н.Мусаев, Р.Холиқова, А.Одилов каби кўплаб олимларимизнинг
хизматлари каттадир.
XIX асрнинг ярмига келиб Ўрта Осиѐда уч хонлик
ўртасидаги тўхтовсиз урушлар, келишмовчилик ва низолар,
турли норозилик ҳаракатлари хонликлардаги ижтимоий-сиѐсий,
иқтисодий вазиятни оғирлаштириб юборган эди. Бухоро
амирлигида Амир Шохмурод 1800 йилда вафот этгач, унинг ўғли
Амир Ҳайдар (1800-1826йй.) тахтга ўтирди. Отасининг сиѐсатини
давом эттиришга ҳаракат қилган Амир Ҳайдар Бухоро
амирлигининг бутунлигини сақлаш, Зарафшоннинг юқори
ҳудудлари, Шаҳрисабз, Миѐнқол ерларини қўлда сақлаб қолиш
учун урушлар олиб борди. Ўратепани эса вақтинча
бўйсундиришга эришди.
Амир Ҳайдар даврида Хива хонлари амирлик ҳудудларига
тез-тез ҳужум қилиб турганликлари боис, Амир Ҳайдар 1806
йилда бутун Бухоро аҳлини қуролланишга ва Хива хони
Элтузарга қарши курашга чақириб, хиваликларни мағлубиятга
учратди.
10
Бу урушлардан сўнг Бухоро билан Қўқон хонлиги ўртасида
урушлар бошланиб кетди. Қўқон хони Олимхон 1807, 1810
йилларда Ўратепага ҳужум қилиб, катта ўлжаларни Қўқонга олиб
кетди. Бундай ҳужумлар Жиззах ва Зоминга ҳам уюштирилди.
Доимий урушлар катта ҳаражатларни талаб этгани боис,
Амир Ҳайдар қўшимча солиқлар йиғиш ҳақида фармон берди. Бу
эса, шусиз ҳам ночор бўлган меҳнаткаш аҳоли аҳволининг янада
оғирлашувига ва Амир Ҳайдар олиб бораѐтган сиѐсатга қарши
норозилик
ҳаракатларига
сабаб
бўлди.
Шундай
халқ
қўзғолонлари 1831-1825 йилларда Миѐнқол, Самарқанд ва
Ургутда бўлиб ўтди. Амир Ҳайдар Шахрисабз ва Марв воҳасида
ҳам урушлар олиб боришга мажбур бўлди.
Ташқи сиѐсат борасида Амир Ҳайдар қўшни Афғонистон
билан
дўстлик
алоқаларини
ўрнатди.
Аммо,
Бухоро
амирлигининг Қўқон ва Хива давлатлари билан ўзаро
муносабатлари эса кескин ҳолатда эди. Манбаларга кўра, айнан
мана шундай кескин сиѐсий вазият тақозоси билан Амир Ҳайдар
турк султони Маҳмуд 11 га ѐрдам сўраб мурожаат этишга мажбур
бўлган хамда унинг итоатига ўтишга тайѐр эканлигини маълум
қилган. 1826 йилда Амир Ҳайдар вафот этганидан сўнг унинг
иккита катта ўғиллари Амир Хусайн (икки ярим ой) ва Амир
Умар (тўрт ой) қисқа муддат тахтга ўтириб, ўз укалари Насрулло
томонидан ўлдирилдилар. Амир Насруллонинг ҳукмронлиги
даври (1826-1860 йй.) аввало, Бухоро давлатидаги сиѐсий
11
тарқоқлик, зодагонларнинг ўзбошимлигига қисман барҳам
берилиши
билан
изоҳланса-да,
амирликдаги
аҳолининг
ижтимоий-иқтисодий аҳволи деярли ўзгармади. Амир Насрулло
ҳокимиятни бошқаришда ниҳоятда қаттиқ қўл бўлиб, кўплаб
урушлар олиб борди.
Do'stlaringiz bilan baham: |