ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛТЕТИ
МИЛЛИЙ ҒОЯ, МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ ВА ҲУҚУҚ
ТАЪЛИМИ ЙЎНАЛИШИ
СИРТҚИ БЎЛИМ
2-КУРС
ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИ ФАНИДАН
МУСТАҚИЛ ИШ
МАВЗУ: ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ТОМОНИДАН
МАХСУЛОТ (ТОВАР) ЕТКАЗИБ БЕРИШ
ШАРТНОМАСИ ТЎҒРИСИДА
БАЖАРДИ: МАМАТҚУЛОВ ЧЎЯН ОХМАНОВИЧ
ТЕКШИРДИ: Э.РАИМОВ
2022 йил апрель
ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ТОМОНИДАН
МАХСУЛОТ (ТОВАР) ЕТКАЗИБ БЕРИШ
ШАРТНОМАСИ ТЎҒРИСИДА
РЕЖА:
1.ШАРТНОМА ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ.
2.КОНСЕНСУАЛ ВА РЕАЛ ШАРТНОМАЛАР.
3.ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ.
4.ШАРТНОМА ЮЗАСИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН
НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ.
5.МАХСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТНОМАСИ.
ЖАВОБЛАР:
1.ШАРТНОМА ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ.
Шартнома – икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади.
Шартнома тузишнинг асосий мақсади – фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўзаро фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳолатини расмийлаштиришдир.
Шартнома иштирок этувчи тарафлар ўртасида ҳуқуқ
ва мажбуриятларнинг ўзаро тақсимланишига қараб, бир томонлама, икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларга бўлинади.
Бир томонлама шартномада иштирок этаётган тарафларнинг бирида фақат ҳуқуқ бўлиб, ҳеч қандай мажбурият бўлмайди, иккинчи тарафда
эса фақат мажбурият бўлади. Масалан, қарз шартномасида қарздор олган пул суммасини ўз вақтида қарз берувчига тўлаш мажбуриятига ва кредитор
эса уни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Икки томонлама шартномада эса ҳар икки тараф ҳам мустақил ҳуқуқ
ва мажбуриятга эга бўлади. Бундай шартномага олди-сотди шартномасини мисол қилиб келтириш мумкин. Бу шартнома бўйича сотувчи сотилган ашёнинг баҳосини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиб, сотилган ашёни олувчига топширишга мажбур, олувчи эса – олаётган ашёнинг баҳосини тўлаши зарур бўлиб, сотиб олинган ашёни талаб қилиб олишга ҳақли.
Кўп томонлама шартномалар ҳам бўлиб, унда томонлар уч ва ундан ортиқ бўлади. Иккитадан ортиқ томонлар тузадиган шартномаларга, бундай шартномаларнинг кўптарафламалик хусусиятига зид бўлмаса, шартнома тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланилади. Кўп томонлама шартномаларга франшизинг, лизинг шартномаларини ҳам киритиш мумкин.
Шартномалар ҳақ бараварига ва текинга тузиладиган шартномаларга бўлинади.
Ҳақ бараварига тузиладиган шартномалар бир тараф топширган мулки, қилган хизмати эвазига пул ёки мулк билан ҳақ олади. Масалан, бир тараф вақтинчалик фойдаланиш учун мулкни ижарага олувчи ундан фойдалангани учун ижара ҳақи тўлашга мажбур бўлади. Бундай ҳақ бараварига тузиладиган шартномаларга олди-сотди, маҳсулот етказиб бериш, айирбошлаш, пудрат ва бошқа кўплаб шартномаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Текинга тузиладиган шартномада эса бир тараф бошқа бир тараф фойдасига ҳақ олмай, бирор-бир мулкни топшириш, бирор ишни бажариши мумкин. Масалан, ҳадя шартномаси бўйича мулк эгаси ўз мулкини бошқа бир шахсга текинга беради. Текин фойдаланиш, фоизсиз қарз шартномалари ҳам бепул тузиладиган шартномаларга киради.
Бундан ташқари, тарафлари фақат юридик шахслар (тадбиркорлик фаолияти субъектлари) ҳисобланган шартномалари ҳам борки улар ўзига хос хусусиятлари, тарафлари ва уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тузиш
ва расмийлаштириш тартиби ва бошқа жиҳатлари билан ажралиб туради.
Хўжалик (тадбиркорлик фаолияти) шартномаси деб, тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш
ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини оладиган келишувга айтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |