39
Она қон группаси бўйича АА генотипга эга бўлса, туғиладиган
фарзандлар ота-она қон группаларига эга бўладилар (5, а-ҳолат); агарда
она АО генотипига эга бўлса, у ҳолда ота-она қон группаларидан ташқари
бошқа типдаги – III группали фарзандлар ҳам туғилади (5, б - ҳолат).
6.Она III қон группасига, ота эса IV группага эга бўлган тақдирда:
а) ♀ III группа ♂ IV группа б) ♀ III группа ♂
IV группа
Р ВВ х АВ ВО х АВ
g В А, В В, О А, В
F
1
АВ ВВ АВ АО ВВ ВО
IV группа
III группа IV группа ; II группа ; III группа; III группа
Агарда она қон группаси бўйича ВВ генотипга эга бўлса, оилада ота-
она қон группаларига эга фарзандлар дунёга келадилар (6, а-ҳолат). Агарда
онанинг генотипи ВО бўлса, оилада ота-она қон группасига ўхшаш
группага эга фарзандлар билан бирга, уларникига ўхшамаган қон
группасига (II) эга фарзанд ҳам туғилади (6, б-ҳолат).
Шундай қилиб, ота-оналари ҳар хил қон группаларига эга бўлган
оилада туғиладиган фарзандлар бир томондан ота-она қон группаларга эга
бўлсалар, иккинчи томондан эса, уларнинг қон группаларига эга бўлмас-
ликлари ҳам мумкин экан.
Кўп аллеллик ҳодисаси.
Ўсимлик, ҳайвон ва одамларда бир геннинг
аллеллари иккитадан ҳам ортиқ бўлиши мумкин. Бу ҳолат
кўп аллеллик
ҳодисаси
деб юритилади. Бунга мисол қилиб қуён
зотларида жун
рангининг ирсийланишини кўрсатиш мумкин (13-расм). Ёввойи қуёнларга
хос жун рангини таъмин этувчи
С
генининг тўртта аллели - С
+
, с
сh
, с
h
, с
а
мавжуд. Булар қуёнларда жун рангининг ҳар хил бўлишлигини
таъминлайди.
Қуёнларда альбинизм (жунлари оқ, кўзлари қизил)
нормал жунли
қуёнларга нисбатан рецессив ҳисобланади. Гетерозиготали қуёнлар ўзаро
чатиштирилганда (Аа х Аа) келгуси авлодда 75% рангли ва 25% альбинос
қуёнчаларни беради. Ҳимолай рангли қуёнларнинг кўзлари қизил бўлиб,
жунлари асосан оқ бўлади, аммо оёқларининг учлари, тумшуғи,
қулоқларининг жунлари қора бўлади. Бундай жун ранги ҳимолай ранги деб
аталади. Жунлари текис тўқ кул рангда, кўзлари қора нормал қуёнлар
(агути) ҳимолай рангли қуёнлар билан чатиштирилса (C
C
х с
h
с
h
) С
+
с
h
генотипли дурагай қуёнлар олинади. Бу хилдаги урғочи ва эркак қуёнлар
чатиштирилса (C
с
h
х C
с
h
) кейинги авлодда 75% жунлари тўқ кул рангли
ва 25% ҳимолай рангли индивидлар олинади. Агарда альбинос қуёнлар
ҳимолай рангли қуёнлар билан чатиштирилса (с
а
с
а
х с
h
с
h
), у ҳолда
олинган дурагайларда ҳимолай ранг устунлик қилади.
С
гени учта
аллелининг ўзаро таъсир этиш ҳолатлари қуйидаги йўналишда боради.
40
Жуннинг текис тўқ кул рангда бўлишлиги ҳам ҳимолай ранг, ҳам
альбиносга нисбатан тўлиқ доминант; ҳимолай
ранг альбиносга нисбатан
тўлиқ доминант, текис тўқ кул рангга нисбатан рецессив,
альбинос ранг
эса ҳар иккаласига нисбатан ҳам рецессив ҳолда ирсийланади. Бу ҳолатни
қуйидагича ифодалаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: