Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,59 Mb.
bet14/37
Sana11.06.2022
Hajmi0,59 Mb.
#654388
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Tarixiy atamashunoslik

Назорат топшириқлари:

  1. Қадимги тош даврининг археологик босқичларини санаб беринг.

  2. Қуйидагилардан қайси бири қадимги тош даврининг ўрта босқичи ҳисобланади?

А. Ашель
В. Шель
С. Мустье
Д. Мадлен
Е. Ориньяк



  1. Тош даври хронологиясини кетма-кетликда тушунтириб беринг.

  2. Қуйидагилардан Хитой одамини кўрсатинг.

А. Питекантроп
В. Неандертал
С. Синантроп
Д. Зинжантроп
Е. Дриопитек



  1. Зинжантроплар қайси ҳудуддан топилган?

А. Хитойдан
В. Франциядан
С. Австриядан
Д. Индонезиядан
Е. Шарқий Африкадан

  1. Миоцен босқичи ҳақида маълумот беринг.

  2. Кроманьон одамига баҳо беринг.

  3. «Неолит инқилоби»ни таҳлил қилинг.

  4. Тош даврининг даврларини қиёсланг.



2-асосий савол: Бронза даври атамалари.


Мақсад:
Талабаларга энеолит ва бронза даври тарихий атамалари ҳақида маълумот бериш ва қадимги давр тарихини ўрганишга қизиқтириш.


Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Энеолит даври тарихий атамаларини аниқлайди.
2.2. Бронза даври тарихий атамаларини ўрганади.
2.3. Энеолит ва бронза даври атамаларини таҳлил қилади.
2.4. Энеолит ва бронза даври атамаларини қиёслайди.
2-асосий савол баёни:
Энеолит- милоддан аввалги IV-III минг йилликларга келиб Ўрта Осиё шароитида бир неча юзминг йиллар давом этган кишилик тарихининг
тош даври тугади, унинг ўрнини энеолит, кейинроқ бронза даврлари эгаллади. Ибтидоий жамоалар меҳнат қуроллари ясашда дастлаб мисдан фойдаланишди. Шунинг учун бу давр энеолит яъни мис-тош даври деб аталди. Кишилик тарихи қисқа бир босқичининг бундай номланиши уруғчилик жамоасининг мавжуд имкониятларидан келиб чиққан зарурат эди. Чунки мис металл сифатида юмшоқ ва ундан ясалган қуроллар ҳам мўрт бўлганлиги сабабли меҳнат қуролларининг кўпчилиги ҳали тошдан ишланарди.
Бронза-жез даври. Меҳнат қуроллари асосан мис ва қалайининг қоришмасидан олинган бронзадан ясалгани учун шу ном берилган. Бу давр тош даврига нисбатан қисқа даврни ўз ичига олади. Унинг тахминий хронологик чегараси Ўрта Осиёда милоддан аввалги III-II минг йилликларга тўғри келади.
Меҳнат тақсимоти- жамиятда ҳар-хил сохаларнингш вужудга келиши билан меҳнатнинг инсонлар ўртасида тақсимлаб чиқилишидир. Учта меҳнат тақсимоти мавжуд бўлиб, биринчи меҳнат тақсимоти деҳқончилик ва чорвачиликнинг вужудга келиши билан, иккинчи меҳнат тақсимоти деҳқончиликдан ҳунармандчиликнинг ажралиб чиқиши билан, учинчи меҳнат тақсимоти деҳқончиликдан савдонинг ажралиб чиқиши билан вужудга келди.
Моногамия- якка никоҳ оилада эркакнинг никоҳ масаласида ҳуқуқининг чексиз эканлигини англатувчи тушунча.
Жуфт оила- аёлларнинг гуруҳий никоҳ даврининг охирги босқичида ўзларига аниқ шерик танлаб, ўша эр билан яшашга ўтиши жараёнида содир бўлган оила.Бу никоҳ тартиби туфайли гуруҳий никоҳ тизими илдизига зил кетган. Жуфт никоҳ тартиби асосан энеолит ва бронза даврининг биринчи даврига хос аҳлоқ нормасидир.
Ҳарбий демократия даври- уруғчилик жамоасининг сўнгги босқичида жамоани бошқаришда ҳарбий руҳнинг даври. Бу даврда жамоа қабила ва уруғ бошлиқлари таркибидан ташкил топган ҳарбий, диний ва дунёвий кенгаш томонидан бошқарилган.
Патриархал оила- буота уруғи бўйича бир неча қариндош уруғлардан иборат оиладир.
Кенотаф-майитсиз қабр. Тадқиқ этиш натижасида шу нарса аниқландики, Саполлитепа аҳолиси у дунёга ишонишган. Марҳумнинг жасадини унинг шахсий буюмлари билан дафн этганлар. Агар инсон бедарак йўқолса, унинг руҳини дафн этганлар. Қабрга сопол идишлар ва бронза буюмлар қўйилган. Бундай қабрни олимлар кенотаф деб атайдилар.
Ибтидоий уруғчилик жамоаси иқтисодий негизида бўлган бу ўзгаришлар ўз навбатида уруғчилик жамоа тузумининг емирилишига , дастлабки синфий жамият асосларининг вужудга келишига хизмат қилди. Бундай инқилобий ўзгаришлар бронза даврида, айниқса унинг сўнгги босқичида юз берди.
Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон шароитида. Бу босқич тарихимизнинг археологик даврий тизимида милоддан аввалги II минг йилликнинг охири ва I минг йилликнинг бошларига тўғри келади.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish