Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,59 Mb.
bet13/37
Sana11.06.2022
Hajmi0,59 Mb.
#654388
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Tarixiy atamashunoslik

1-асосий савол баёни:
Инсониятнинг қадимий тарихини турли касбдаги олимлар ўрганадилар. Улар ўтмиш тарихини янада мукаммалроқ ўрганиш учун замин яратдилар. Кишилик тарихининг жуда ката даври мобайнида қадимги аждодларимиз мехнат қуролларини асосан тошдан ясадилар. Шунинг учун бу давр тош даври номини олди. Тош даврида аждодларимиз тош қуроллари ёрдамида табиатдаги тайёр ноз-неъматлар билан ҳаёт кечирадилар. Тош қуроллар ҳам тарихий тараққиёт давомида оддийдан мураккабга қараб такомиллашиб, уларнинг шакллари, ишлаш техникаси ва функцияси ўзгариб борди. Олимлар тошдан ясалган қуролларнинг анна шу хусусиятларидан келиб чиққан. ҳолда, тош даврининг даврлари ва босқичларини белгилаганлар.
Палеолит- қадимги тош даври. Юнонча «палайос»-қадимги ва «литос»- тош сўзларидан келиб чиққан. Палеолит ўз навбатида шель, ашель, мустье, ориньяк, солютра ва мадлен каби археологик босқичларга бўлинади. Ушбу босқичларнинг номи биринчи марта шу давр тош қуроллари қаердан топилган бўлса ўша жойнинг номи билан юритилган (эр.ав. 1 млн. -15 минг йилликлар).
Шель- қадимги тош даврининг биринчи илк босқичи. Бу даврда питекантроплар яшаган.
Ашель- қадимги тош даврининг иккинчи босқичи. Бу даврда синантроплар яшаган.
Мустье- қадимги тош даврининг ўрта босқичи. Бу даврда неандерталлар яшаган.
Питекантроп- қадимги икки оёқлаб юрувчи маймун одам. Голланд олими Дюбуа Индонезиядан 1890 йил шу одам суякларини топиб ўрганган. Улар 1 млн. йил олдин яшаган.
Синантроп- Хитой одами. Бу давр одамлари суяклари Хитойдан топилган. 1929 йил швед олими Андерсон томонидан топилган ва синантроп деб аталган. Улар яшаган давр 500-600 минг йил олдин.
Неандертал- бу давр одамларининг суяк қолдиқлари биринчи марта 1856 йили Германиянинг неандертал водийсидан топилганлиги учун шу ном берилган. Шу давр одами Ўзбекистонда Тешиктош ғоридан ҳам топилган. Олимлар неандертал яшаган даврни 100-40 минг йиллик билан белгилайдилар.
Дриопитек- дарахтда юрувчи одамсимон маймун. Бу энг олий типдаги одамсимон маймунлар бундан 5-12 млн. йил илгари яшаган. 1856 йил француз палеантологи Лартэ Австриянинг Юқори Гаронна деган жойида шу одам суякларини топиб ўрганган.
Австролопитек- жанубий одамсимон маймун. 1924 йил Жанубий Африкадан топилган одам суяги қолдиқлари (бундан 3-4 млн йил бурун яшаган) топилган. Бу ҳайвонот дунёсидан одамлар дунёсига ўтишдаги қўйилган биринчи қадам эди.
Зинжантроп- ишбилармон одам. У одамзоднинг илк аждодларидан бўлиб, унинг суяк қолдиқлари Шарқий Африканинг Олдувой дарасидан топилган (1859). Олимлар унинг яшаган даврини австролопитек ва питекантроп оралиғи деб белгилайдилар (1,5-2 млн йил олдин).
Миоцен- босқич. Одамзоднинг ҳайвонот оламидан ажралиб чиқиш босқичи.
Кроманьон одам- ақлли одам. 1868 йили Франциянинг Дордо вилоятидаги Кроманьон ғоридан скелетлари топилган. Умуман олганда бу одам скелетлари тузилиши ҳозирги одамларникидан фарқ қилмаган.
Фергантроп- Фарғона одами. 1958 йил академик А.П.Окладников томонидан ўрганилган. Одам суяклари Селенгур ғоридан топилган. 1980 йили ўзбек археологи У.Исломов томонидан ўрганилган (бундан 30-40 минг йил бурун яшаган). У одам питекантроп билан неандертал одамлар орасида яшаган.
Мезолит- ўрта тош даври. Юнонча «мезос»- ўрта, «литос»- тош. Бундан 15-7 минг йиллар аввални ўз ичига олган. Бу даврда ўқ-ёй кашф этилди. Уруғ жамоалари вужудга келган.
Неолит- юнонча «нео»- янги, «литос»-тош, яъни янги тош даври деган маънони англатади. Бу тош қуроллари ишлашнинг силлиқлашган даври. Бу даврда олдинги мавжуд бўлмаган деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, уй қурилиши пайдо бўлди. Бу эса ўзига хос «Неолит инқилоби»ни вужудга келтирди.
Матриархат- жамоада хўжалик юритишда аёлнинг бош ўринни эгаллаши. Қариндошчилик бу даврда она томонидан белгиланиб, уруғ ва оила бошлиғи аёл бўлган.
Патриархат- жамоа ҳаётида эркак асосий ўринни эгаллаб, қариндошчилик ота томонидан бошқарилиши бошланган давр (эр.ав. 3 минг йиллик).
Энеолит- мис-тош даври. Мехнат қуроллари ишлаб чиқаришда биринчи марта мис қўлланила бошлагани учун (барча қуроллар ҳали асосан тошдан ясалсада) шу ном берилган.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish