7.
|
Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:
|
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ва ҳудудининг қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 50 баравари;
б) Ўзбекистон Республикаси минтақалари ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 50 баравари;
в) аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 40 баравари;
г) аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 40 баравари;
д) қурилиш объектлари учун муҳандислик-техник қидирувларни (бундан муҳандислик-геодезия қидирувлари мустасно) бажариш — БҲМнинг 50 баравари;
е) уй-жой фуқаролик мақсадига мўлжалланган объектлар ва комплекслар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 75 баравари;
ж) саноатга мўлжалланган объектлар ва комплекслар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 75 баравари;
з) сув хўжалигига мўлжалланган объектлар ва комплекслар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 50 баравари;
и) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган объектлар ва комплекслар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 30 баравари;
й) энергетика қурилиши ҳамда алоқа объектлари ва комплексларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаштиришга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 40 баравари;
к) транспорт ва йўл қурилиши объектлари ҳамда комплексларини лойиҳалаштиришга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 50 баравари;
л) магистрал муҳандислик тармоқларини (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан ташқари) лойиҳалаштириш — БҲМнинг 50 баравари;
м) умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш — БҲМнинг 50 баравари;
н) архитектура ёдгорликларини таъмирлаш учун ҳужжатларни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 20 баравари;
о) «Объектларнинг асослари ва пойдеворлари» бўлимини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 40 баравари;
п) «Объектларнинг металл конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 40 баравари;
р) «Объектларнинг темир-бетон конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 40 баравари;
с) махсус объектлар ва иншоотларни лойиҳалаштириш — БҲМнинг 50 баравари;
т) қурилиш объектларини мукаммал ва жорий таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш — БҲМнинг 30 баравари;
у) бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш — БҲМнинг 50 баравари;
ф) бинолар ва иншоотларни мустаҳкамлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш — БҲМнинг 40 баравари;
х) коррозияга қарши ҳимояни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 40 баравари;
ц) бинолар ва иншоотларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш:
иситиш, вентиляция, кондиционерлаштириш — БҲМнинг 20 баравари;
сув қувури ва канализация — БҲМнинг 20 баравари;
газ таъминоти — БҲМнинг 20 баравари;
газ асбоб-ускуналари — БҲМнинг 20 баравари;
совуқ ҳаво таъминоти — БҲМнинг 20 баравари;
энергия таъминоти — БҲМнинг 20 баравари;
электр асбоб-ускуналари — БҲМнинг 20 баравари;
электр билан ёритиш — БҲМнинг 20 баравари;
электр билан иситиш — БҲМнинг 20 баравари;
автоматлаштириш ва КИП — БҲМнинг 20 баравари;
кучсиз токли қурилмалар — БҲМнинг 20 баравари;
вертикал режалаштириш — БҲМнинг 20 баравари;
ч) мукаммал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш — БҲМнинг 50 баравари.
Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тенг миқдорда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.
|