2.
|
Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:
|
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ва ҳудуди қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
б) Ўзбекистон Республикаси минтақалари ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
в) аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
г) аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
д) қурилиш объектлари учун муҳандислик-техник қидирувларни (муҳандислик-геодезия қидирувларидан ташқари) бажариш;
е) уй-жой-хўжалик қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш;
ж) саноат қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш;
з) сув хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш;
и) қишлоқ хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш;
й) энергетика қурилиши ва алоқа объектлари ҳамда комплексларини лойиҳалаштириш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш;
к) транспорт ва йўл қурилиши объектлари ҳамда комплексларини лойиҳалаштириш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш;
л) магистрал муҳандислик тармоқларини (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан ташқари) лойиҳалаштириш;
м) умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
н) архитектура ёдгорликларини таъмирлаш учун ҳужжатлар.
о) «Объектларнинг асослари ва пойдеворлари» бўлимини лойиҳалаштириш;
п) «Металл объектлар конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш;
р) «Темир-бетон объектлари конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш;
с) махсус объектлар ва иншоотларни лойиҳалаштириш;
т) қурилиш объектларини мукаммал ва жорий таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари;
у) бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш;
ф) бинолар ва иншоотларни мустаҳкамлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
х) коррозияга қарши ҳимояни ишлаб чиқиш;
ц) бинолар ва иншоотларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш
ч) мукаммал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш.
|