Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўҒрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори



Download 321,19 Kb.
bet106/112
Sana13.04.2022
Hajmi321,19 Kb.
#548023
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   112
Bog'liq
80-сонли ВМ қарори

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
11,25 фоизи — лицензияловчи органнинг ҳисобварағига;
22,5 фоизи — бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасининг ҳисобварағига;
қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.

8.

Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари:

умумий тартибда — 15 иш куни;
тезлаштирилган тартибда — 5 иш куни.

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини давлат томонидан тартибга солишнинг белгиланган тартибига риоя қилиш;
б) дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур ишлаб чиқариш амалиёти, Зарур дистрибьюторлик амалиёти, Зарур сақлаш амалиёти давлат стандартларига, дори воситаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва улгуржи реализация қилиш доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиш ва мажбурий риоя қилиш;
в) фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимига уланиш ва маълумотларни улар муомалага киритилган вақтдан бошлаб киритиш ҳамда лицензияловчи органга ҳар ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмай ўтган ой учун ишлаб чиқарилган дори воситалари номи, шакли, халқаро патентланмаган номи, ТИФТН коди, жорий йил учун ишлаб чиқариш истиқболли кўрсатгичлари ва ойлик ишлаб чиқарилган миқдори ва нархлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
г) экология ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш;
д) фаолиятни лицензияда кўрсатилган доирада ва фаолиятни амалга ошириш манзилида (манзилларда) амалга ошириш;*
е) дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш билан шуғулланган тақдирда, штатида фармацевтик маълумотга эга бўлган, шунингдек, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилот омборхонаси мудирининг мавжудлиги ва ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, шартномаларга ўзгартишлар киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолларини, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш;
ж) дори воситаларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланган тақдирда штатида тегишли ихтисосликка эга бўлган, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган, дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сифат назоратига масъул бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжудлиги ва ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, шартномаларга ўзгартишлар киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолларини, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш;
з) дори воситаларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланган тақдирда, юридик шахс штатида олий фармацевтик маълумотга эга бўлган, шунингдек, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган мутахассиснинг мавжудлиги ва ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, шартномаларга ўзгартишлар киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолларини, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш;
и) лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа ашёвий асосида тегишли бўлган ва тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ хоналарнинг мавжудлиги;*
й) лицензияланадиган аниқ фаолият турини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, тегишли моддий-техника базадан, асбоб-ускуналардан, бошқа техник воситалардан, шунингдек, улардан фойдаланишга қўйилган талабларга мувофиқ фойдаланиш;
к) дори воситаларини тайёрлаш учун ваколатли назорат-таҳлил лабораторияси билан мажбурий шартнома тузиш;*
л) қуйидаги қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик:
дори воситаларини мувофиқлик сертификатисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш;*
рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш;*
дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш.*


Download 321,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish