Махфий васиятнома хакида маълумот берсангиз



Download 31 Kb.
Sana25.01.2023
Hajmi31 Kb.
#902286
Bog'liq
Савол


Савол.
Махфий васиятнома хакида маълумот берсангиз.


Жавоб: Махфий васиятнома васият қилувчининг хохишига кўра васитнома нотариус томонидан унинг мазмуни билан танишиб чикилмасдан тасдиқланади.


Махфий васиятномани васият килувчи хакикий саналмаслик хавфи остида ўз қўли билан ёзиши ва имзолаши, фамилияси исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзиши лозим. Бу хақда нотариус васият қилувчидан оғзаки сўрайди ва тасдиқловч ёзувда курсатади. Васиятнома икки гувох ва нотариус иштирокида хатжилдга солиниб, хатжилд елимланиши лозим, гувохлар ўз фамилияси, исми ва отасининг исмини ва доимий рўйхатга олинган манзилни кўрсатган холда хатжилдга имзо кўядилар. Гувохлар имзо қўйган хатжилд гувохлар ва нотариуснинг иштирокида бошқа хатжилдга солинади ва бу хатжилд хам елимланади. Унга нотариус тасдикловчи ёзувни ёзиб қўяди. Махфий васиятнома реестрга қайд этилиб, алифбо китобига киритилади ва васиятномалар турадиган йиғмажилдда сақланади.

Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мурожаат қиладиган бўлсак, унинг мазмуни бундай ; “Нотариуснинг,нотариал харкатларни амалга оширувчи бошка мансабдор шахсларнинг, шунингдек, амалга оширилаётган нотариал харакатлардан хизмат вазифасини бажариш муносабати билан хабардор бўлиб қолган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилини, шу жумладан, мехнат шартномалари бекор қилингандан кейин хам ошкор қилиши тақиқланади”. Бу моддада нотариус маълумотларни кимга ва қайси холатларда бериши мумкинлиги тўғрисидаги банд хам бор. Унга кўра : “Амалга оширилган нотариал харакатлар тўғрисидаги маълумотлар(хужжатлар) бу харакатлар кимнинг номидан ёки кимнинг топшириғи билан амалга оширилган бўлса, ўша шахсларнинг ўзигагина берилиши мумкин”.


Юқоридаги моддада нотариус кимга ва қандай холларда ахборотни тақдим этиши мумкинлиги қуйидагича белгилаб қўйилган. “Амалга оширилган нотариал харакатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) суд, прокуратуранинг, тергов органларининг талабига биноан улар юритаётган ишлар муносабати билан берилади”. Булар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд инстанциялари, ёхуд хакамлик суди каби инстанциялар улар хал этадиган ишлар муносабати билан бўлиши мумкин.
Савол.
Мерос неча ойдан кейин расмийлаштирилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1146-моддасига асосан


Мерос очилган жойдаги нотариус меросхурнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган хуқуқ тўғрисидаги гувохнома бериши шарт.
меросга бўлган хуқуқ тўғрисидаги гувохнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.
Қонун бўйича мерос олинганидан хам, васиятнома бўйича мерос олинганида хам, агар нотариус тегишли мол-мулкка ёхуд бутун меросга нисбатан гувохнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхурлар йуклиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувохнома юкорида кўрсатилган муддат тугамасидан олдин берилиши мумкин.
Савол:
Отам бундан 30 йил бурун вафот этган. Оилада 10 нафар фарзандмиз ховли-жойимиз хақида хужжатга эга эмасмиз. Ховли-жой хужжатини онамиз номига расмийлаштириш мумкинми ва қаерга мурожаат қилишимиз керак.
Жавоб:
Мархумга тегишли бўлган уй-жойнинг меросхўрларга бўлиб беришда қуйидаги хужжатлар талаб қилинади:
1.Мулк хуқуқини тасдиқловчи хужжат( хоким қарори,уй-жойни олти-сотди ёки хадя шартномалари,мерос гувохномаси).
2.Мархумнинг ўлим гувохномаси асли ва нусхаси.
3.Мархумнинг фарзандларининг туғилганлик тўғрисидаги гувохномалари,паспортлари, агар фамилияси ўзгарган бўлса никох гувохномалари.
4.Қишлоқ фуқаролар йиғинидан мархумнинг меросхўрлари хақида маълумотнома.
5.Ер-мулк кадастр хизматидан уй-жой тўғрисида маълумотнома.

- Мерос таркиби мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин хам бекор бўлмайдиган барча хуқуқ ва мажбуриятларини тасдиқловчи хужжатлар асосида аниқланади.


- Мерос қолдирувчи билан меросхўрларнинг қариндошлик муносабатлари, тўғилганлик тўғрисида гувохнома, никох тузилганлик хақида гувохнома, туғилганлиги ва никох тузилганлиги хақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирмалар, қариндошлик ёки бошқа муносабатларни хақиқийлигини белгиловчи суд хужжати ва қонун хужжатларида белгиланган бошқа хужжатлар билан тасдиқланади.


- Агар мархум эрдан ( хотиндан ) кейин хотини (эри) бошқа қайд этилган никохдан ўтган бўлса хам у мерос олишга чақирилади.




- Агар қонун бўйича бир ёки бир нечта меросхўрлар уларни мерос олишга чақириш учун асос бўладиган қариндошлик ёки бошқа муносабатлар исботини келтириш имкониятидан махрум бўлишса, бунда улар мерос қабул қилган ва тегишли исботларни тақдим этган барча меросхўрларнинг ёзма розилиги билан меросхўрлар таркибига киритишлари мумкин. Бу розилик ёзма ариза кўринишида расмийлаштирилади. Меросхўрлар шахсан ўзлари мерос очилган жойдаги давлат нотариал идорага келиб аризани тақдим этган холда уларнинг имзоларини хақиқийлигини шаходатлаш талаб қилинмайди.
Download 31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish