166
РУХ (II)НИНГ 2,4-ДИНИТРОФЕНИЛГИДРАЗИН БИЛАН
СОРБСИЯСИ
Йулчиева М.Ғ.
1
, Тураев Х.Х.
2
, Касимов Ш.А.
2
, Абдувалиева М.Ж.
1
,
Турсунов О.Х.
1
1
Тошкент давлат техника университети Термиз филиали
2
Термиз давлат университети
Бугунги кунда дунё миқёсида
асосий эътибор арзон, синтез жараёни
содда, экологик жиҳатдан хавфсиз, фойдаланишда қулай бўлган сорбентларни
олишга қаратилмоқда. Уларни кимё саноатининг турли технологик
жараёнларида, жумладан оқова ва ер усти сувларини оғир
металл ионларидан
тозалашда, нодир ва ноёб металларни мураккаб эритмалар, технологик
аралашмалардан ажратишда қўллаш назарий ҳамда амалий жиҳатдан муҳим
аҳамият касб этади [1].
Республикамизда комплекс ҳосил қилувчи
сорбентлар синтези ва
уларнинг тадқиқоти соҳасидаги ишларни амалга ошириш ва ривожлантириш
билан У.Н.Мусаев, М.А. Асқаров, А.Т. Джалилов, Т.М. Бабаев, Х.Т.Шарипов,
Х.Х. Тураев каби олимларимиз бир қанча ишлар олиб борганлар [2].
Ҳозирда ионалмашинувчи, комплекс ҳосил қилувчи
полимерлар ва
полимер матрицаларнинг катта ассортименти ишлаб чиқилган. Маълумки, бу
каби сорбентларни олишнинг саноат усуллари турли функциональ гуруҳ тутган
мономерларни
поликонденсациялаш,
полимерлаш
ва
сополимерлаш
ҳисобланади. [3].
Таркибида азот ва кислород бўлган комплекс ҳосил қилувчи сорбент
синтези учун қайтар совутгич ва автоматик аралаштиргич ўрнатилган уч оғизли
колбага 6 г (0,1 моль) карбамид солинди ва 15,8 мл (0,2 моль) формалин қўшиб
40°С ҳароратда эритиб олинди. Шундан сўнг, 5г(0,1 моль) 2,4-
динитрофенилгидразиннинг (ДНФГ) спиртдаги эритмаси томчилатиб қўшилди
ва реакцион аралашма 90-100°С ҳароратгача қиздириб турилган ҳолда интенсив
аралаштирилди. Натижада тўқ сариқ рангли қаттиқ ғоваксимон
бирикма
олинди.Олинган бирикманинг рух (II) хлорид эритмасида ютилиши кузатилди.
рух (II) хлорид тузининг 0,05 н. 10 мл эритмасига 0,02 г дан сорбет солиб 24
соат давомида юттириш учун қўйилди. Сўнгра эритмадаги d-металларининг
сорбсиясини аниқлаш учун титирант сифатида трилон-B нинг 0,05 н ли
эритмасидан фойдаланилди. Титрлаш жараёнида замонавий усуллардан бири
бўлган кондуктометрик анализ асосида эритманинг
турли нормалликдаги
электр ўтказувчанлиги кузатилди. 2,4-динитрофенилгидразиннинг молекуляр
формуласи-C
6
H
6
O
4
N
4
бўлиб, тайёрланган смола билан ҳосил қилган
бирикмасининг рух (II) ионлари билан ҳосил қилган координацион
бирикмасининг тузилиши ИҚ-спектрал усул ёрдамида аниқланди (1-расм).
Олинган сорбентнинг Zn
2+
ионлари
билан ҳосил қилган сорбсиясининг
ИҚ спектри қуйидагича: 3352 см
-1
да R
2
-NH гурух, 3047 см
-1
да (R)NH
3
гурухи,
2360-2341 см
-1
да ароматик амин группалар (N-O) ҳамда 678 см
-1
да (R)-O-N=O
гурухлар мавжудлигини кўрсатди.