«Mahalliy xomashyolar va ikkilamchi resurslar asosida innovatsion texnologiyalar»


  АНИЛИНДАН КИМЁВИЙ УСУЛДА ПОЛИАНИЛИН ОЛИШ



Download 9,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/302
Sana24.02.2022
Hajmi9,62 Mb.
#226303
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   302
Bog'liq
1-JILD KONFERENSIYA

158 
АНИЛИНДАН КИМЁВИЙ УСУЛДА ПОЛИАНИЛИН ОЛИШ 
Абдуллаева Н.Н., Маҳкамов М.А. 
Ўзбекистон Миллий университети 
Полианилин (ПАНИ) энг муҳим ўтказувчи полимерлардан бири бўлиб, 
электр ўтказувчанлигини бошқара олиш мумкинлиги билан ҳам катта қизиқиш 
уйғотади. ПАНИ экологик барқарор шу билан бирга унинг структуравий 
тузилишидаги фенил халасининг гетероатом билан боғланиши ажойиб 
оксидловчи-қайтарувчи хусусиятини юзага келтирган. ПАНИ π электрон тутган 
ўтказувчи полимерлар оиласининг ажойиб ва ўзига хос бўлган аъзоси сифатида 
тан олинган. Ушбу синф аъзоларининг кўпчилигидан фарқли ўлароқ, 
полиацитилен, политиофен ва полипирроллар – уларнинг электрон хоссалари 
фақат конюгирланган углерод тутган халқалар асосида , ПАНИ эса гетероатом 
билан боғланган бензол ядроси таркибдаги структурага эга. Фенил 
радикалининг азот гетероатоми билан боғланиши полианилинга ўзига хос 
бўлган кимёвий мослашувчанликни яъни, бир биридан ажралиб турадиган 
турлича оксидланиш даражаларига эга бўлиши мумкин. ПАНИнинг турли хил 
оксидланиш даражасидаги шакллари бор.
ПАНИ занжирини тавсифловчи умумий формула
бу ерда y ўртача оксидланиш даражасини беради.
ПАНИ стуктураси бир неча хил оксидланиш даражасига эга бўлиб, улар 
мос равишда қуйидагича номланади: лейкоэмиральдин (y=1) – рангсиз модда, 
секин оксидланади, яна бир шакли эмеральдин (y=0,5) – бу формадаги модда 
кўк-бинафша рангли бўлиб, унинг кислота билан таъсирлашуви натижасида 
ҳосил бўладиган эмиральдин тузи –тўқ яшил рангли бўлади; пернигранилин 
(y=0) – бинафша рангли модда бўлиб унинг тузи - оч ҳаво рангда бўлади.
Адабиётларда келтирилган маълумотлар аосида айтиш мумкинки, ПАНИ 
кристалл холатида бўлиб, унинг эмиральдин асосини протонлаш орқали 
олинган эмиральдин тузи энг юқори ўтказувчанлик хусусиятини намоён 
қилади.
Протонли допинг ёрдамида полимер таркибидаги электронлар сони 
ўзгармайди, унинг ўтказувчанлиги эритманинг pH қийматига боғлиқ бўлади. 
Полианилиннинг барча оксидланиш даражасидаги бирикмалари кислота-
асос активликни намоён қилади. ПАНИ ишлаб чиқаришда асосан анилинни 
электрокимёвий ва кимёвий оксидлаш орқали полимерлаш усулларидан 
фойдаланилади. Бугунги кундаги илмий изланишларнинг кўрсатишича 
анилинни ферментатив усулда ёрдамида ҳам полимерлаш мумкин, лекин 
ПАНИ синтезининг кислотали шароитда олиб борилиши ферментлар (масалан, 


159 
хрен пероксидазаси) фаолиятини пасайтиради, натижада олинган ПАНИнинг 
ток ўтказиш хоссаси камайиб кетади.
Ушбу ишда ПАНИ синтези учун анилиннинг оксидловчилар иштирокида 
полимерлаш усулидан фойдаланилган. Тадқиқотнинг мақсади ПАНИ синтезида 
оксидловчи тури, уларнинг концентрацияси, эритма муҳити ва бошқа 
факторларининг полимер ҳосил бўлиш унуми, жараён кинетикасига таъсирини 
ўрганишдир. 
Анилинниг полимерланиш вақти давомийлигини ортиши билан эритма рН 
қийматининг ўзгариши. 1 - 0,2М аммиак эритмаси; 2- дистилланган сув;
3 - 0,4М сирка кислотаси; 4 - 0,1М сульфат кислотаси 
Расмдан кўриниб турибдики, анилинни оксидловчи таъсирида 
полимерланиши барча ҳолатларда реакция давомийлигини ортиши билан 
эритма рН қийматларининг камайиши кузатилмоқда. Бу анилиннинг 
полимерланиш жараёнига реакцион аралашма рН қиймати таъсир 
кўрсатмаслигидан дарак беради. Оксидланиш жараёнинг pH га боғлиқлиги: 
оксидланиш аммиакли муҳитда борганда pH=10 да бошланиб, тугалланиши 
pH>3,6 да бўлиб, сульфат кислотали муҳитда реакция pH<2,5 оралиғида 
боради. Оксидланиш, pH га боғлиқлиги pH=2,5 да иккита ҳароратга эга 
тўлқинлар мавжуд. Бу реакция сув ва сирка кислотали муҳитда бориб, pH=6 ва 
4 бошланиб, pH=1,2-1,4 да тугайди. Биринчи оксидланиш тўлқинининг 
пасайиши pH>3,6 оралиғида анилиннинг аммиакли муҳитда оксидланишининг 
монотон жараёнини характерлайди. Муҳит 2,5
оксидланиш жараёнининг пасайишини кўрсатади. 

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish