МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ МАВЗУСИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
10.3.1. Диссертация мавзуси. Магистрлик диссертациялари мавзулари олий ўқув юрти, магистратура бўлими, магистрант беркитилган кафедранинг ИТИ йўналиши ва магистрант ҳамда мўлжалланган илмий раҳбар ҳамкорлигида танланади. Мавзу таълим тизимида амалга оширилаётган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да кўзда тутилган ва амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларга мос бўлиши керак.
Мавзуни танлашда,бажарилаётган ИТИни илм-фан йўналишларидан бирини ривожлантиришга ҳисса қўшишини эътиборга олиш керак ва албатта унинг назарий ҳамда амалий аҳамияти ишчи гипотезада ўз аксини топмоғи лозим.
10.3.2. Диссиртация мақсади.
МАҚСАД бу- танланган муаммони белгиланган мавзу бўйича амалга оширилиш лозим бўлган ижодий фаолиятнинг «Уфқ»га етиб бориш жараёнини ифодалайдиган ва илм-фанда муайян йўналиш бўйича янги сифат босқичини таъминлайди.
10.3.3. Магистрлик диссертациясининг вазифалари: Танланган (режалаштирилган) муаммо (мавзу) юзаси-дан тадқиқот ўтказишнинг аҳамиятини асослаш (мавзу долзарблигини асослаш).
Муаммо ечимини қўлга киритиш учун керак бўладиган методологик асосларни ва ишчи фаразни тўғри ифодалаш.
ИТИнинг илмий асосланган режасини тузиш.
4. Муаммо(мавзу)га оид маълумотлар, далилий материаллар йиғиш ва уларни ИТИда фойдаланиш учун ахборот кўринишига келтириш ҳамда уларни тадқиқот мақсадига мослаб тизимларга ажратиш ва қайта ишлаш.
5.Режа асосидаги ИТИни олиб бориш ва олинган натижаларини назарий ва амалий жиҳатдан баҳолаш.
6. Ўтказилган тадқиқотлар асосида натижаларни умумлаштириш ва хулосалар чиқариш ҳамда улар асосида услубий тавсиялар тайёрлаш.
Диссертация мавзуси, мақсади ва вазифалари магистрлик диссертациясини тайёрлашнинг ўзаро уйғун бўлган асосий қисмларидир. Улар асосида мос тадқиқот объекти ва методологияси ва ишчи фарази аниқланади.Шу сабабли ҳам диссертацияни тайёрлашга киришишда юқоридаги учала босқичга кучли эътибор қаратиш лозим. Бунда илмий раҳбар ва магистрант фаолият кўрсатадиган кафедра ҳам фаол иштирок этмоғи лозим.Бу борада улар зиммасида қуйидаги вазифалар ва бурчлар туради:
магистрантнинг илмий салоҳиятини аниқлаш;
магистрантнинг илм - фаннинг (кафедрага тегишли) қайси йўналиши бўйича қизиқиши ва мазкур йўналиш бўйича БМКлари устунроқлигини таҳлили(баҳолаш);
кафедра йўналишидаги муаммолар ҳақида магистрантга ахборотлар бериш (ахборотли варақа, олинган натижалар аҳамияти, оғзаки тушунтириш ва шу каби усуллар бўйича) ва шу асосда илмий иш мавзусини аниқлаш;
ИТИнинг режасини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
диссертация мавзуси бўйича магистрантга керакли бўладиган адабиётлар, ахборотлар, далилий манбалар танлашда ёрдам бериш, лозим топилганда қурилмалар ва компьютерлардан фойдаланишга имкониятлар яратиш;
мавзу бўйича доимий суҳбат ўтказиб туриш ва унинг натижасига асосланиб, ИТИнинг кейинги қисми учун маслаҳатлар бериш;
магистрант ишининг кетишини даврий равишда кафедрада назорат қилиш ва режа асосида улар ишлари натижаларини кафедра қошидаги илмий-услубий семинарда муҳокама қилиш ва мос тавсиялар ёки хулосаларни бериш;
ИТИнинг бажарилишидаги ҳар бир босқични тўлиқ баҳолаб,тегишли кўрсатма ва маслаҳатлар бериш;
ИТИнинг якунланганлиги аниқлангандан кейин, ишни яхлитлигича яна бир бор баҳолаш керак, шу асосда ишнинг тайёрлигига тўла баҳо бериб хулосалаш керак ва ҳимояга тақдим этишга розилик бериш керак.Бу бўйича махсус тайёрланган шакллар бўлади.
Умуман олганда, диссертантнинг ижодий фаолияти шахсан кафедра мудири томонидан режа асосида назорат қилиниб турилади. Магистрантларнинг барча фаолиятлари, айниқса ижодий фаолиятлари кафедрада ишлаб чиқилган “Магистрлик диссертацияларини тайёрлаш бўйича топшириқлар” асосида амалга оширилади.