Магистратура мутахассислигига кирувчилар учун 5120500 Фалсафа таълим йўналишининг 2016/2017 ўқув йилида тасдиқланган ўқув режасидаги асосий фанлар асосида тузилган. Тузувчилар



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/15
Sana14.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#799176
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
5А120501-Фалсафа(соҳалар бўйича)

АҲЛОҚ ФАЛСАФАСИ фани бўйича
Ахлоқ фалсафасининг фан сифатида шаклланиши ва унинг тарихий 
аҳамияти. 
Ахлоқий 
тушунчалар 
ва 
хиссиётнинг 
келиб 
чиқиш 
манбалари.назарий-методологик хусусиятлари ва гносеологик илдизлари. 
Обрўпарварлик ахлоқининг салбий жиҳатлари. Инсонпарварлик ахлоқининг 
демократик асослари.Ахлоқий тараққиёт белгилари. Ахлоқнинг асосий 
функциялари ва хусусиятлари.
Ахлоқ фалсафасида эркинлик тушунчаси ва унда нисбийлик, 
чекланганлик ва чекланмаганлик муаммоси. Ихтиёр эркинлигининг 
фалсафий моҳияти. Ихтиёр эркинлиги намоёнлашувида ихтиёрнинг уч 
босқичи. Ахлоқий танловнинг қадриятлар билан боғлиқ хусусиятлари. Унинг 
идеал ва меъёрлар билан чекланиш омиллари. Техник давр, ундаги жамият 
тараққиётида ахлоқий равнақ муаммоси.
Ахлоқий англаш ва ахлоқий ҳиссиёт муаммоси. Инсон ахлоқий 
ҳаётида ахлоқий фаолиятнинг уч омил-асоси ва унинг ижтимоий 
тараққиётдаги хал қилувчи мавқеи. Ахлоқ фалсафасида қатъий амрлилик, 
меъёрийлик ва баҳолаш хусусиятларининг фалсафий моҳияти ва шахс 
ахлоқий камолотидаги аҳамияти. Ахлоқнинг тарбиявий вазифаси. Ахлоқнинг 
инсонни қадриятларга йўналтириш вазифаси ҳамда унинг анъанавий ва 


31 
замонавий қадриятлар уйғунлигини таъминлашдаги аҳамияти. Ахлоқнинг 
ижтимоий алоқачилик вазифаси ва ижтимоий муносабатлар. Ахлоқнинг 
ахлоқий билим бериш ва инсонийлаштиришнинг бошқа вазифалар билан 
узвий алоқаси. Маънавият ва ахлоқ.
 
Ахлоқий тамойилларнинг ахлоқий англаш шакллари сифатидаги 
хусусиятлари. Инсонпарварлик тамойилининг ахлоқий тушунчалар, 
тамойиллар ва меъёрлар билан узвий алоқадорлик жиҳатлари. Техник 
тараққиёт даврида инсонпарварлик ва эркпарварликнинг долзарб масалалари. 
Ватанпарпарварлик тамойилининг ҳудуд ва халққа бўлган муҳаббат билан 
боғлиқ ҳиссий омиллари. Миллатпарварлик ва миллий ғоя. Фидойилик, 
зиёлилик, меҳнатсеварлик ва тинчликпарварликнинг жамият ижтимоий-
маънавий 
тараққиётидаги 
аҳамияти. 
Жўмардлик, 
ўзбекчилик 
ва 
меҳмондўстликнинг миллий-ахлоқий хусусиятлари.
Инсоннинг ботиний ахлоқи: виждон, изтироб, нафрат, ҳасад. 
Инсоннинг зоҳирий ахлоқи: қонун, ахлоқий меъёрлар. Ботиний ва зоҳирий 
ахлоқийлик ва ғайриахлоқийлик ўртасидаги зиддият. Ҳаёлиликнинг уят, ор 
ва 
номусдан 
фарқли 
жиҳатлари. 
Инсонни 
ахлоқийликка 
ёки 
ғайриахлоқийликка ундовчи омиллар –ҳалоллик, шухратпарастлик ва 
ростгўйлик муаммоси. Миллий ахлоқий фазилатларнинг узвийлик 
хусусиятлари – камтаринлик, босиқлик, ширинсуханлик. Санъатда 
ахлоқийлик ва ғайриахлоқий алоқадорлиги. Санъатнинг ахлоқий нормалар 
устидан назорати.
Оиланинг ахлоқий асослари. Никоҳда диний, ҳуқуқий, ахлоқий 
асосларнинг ўзаро мутаносиблиги ва фарқли жиҳатлари. Оиланинг ахлоқий 
воқелик сифатидаги хусусиятлари. Ундаги ахлоқий муносабат муаммолари. 
Ёш авлод тарбиясида оилавий муҳит муаммоси ва оила тарқалиши турлари. 
Оиланинг табиий тарқалишини олдини олишда ўз-ўзини асраш 
интинктининг ва тиббий маданиятнинг ўрни. Никоҳни бекор қилинишида 
оила тарқалишининг иқтисодий, ҳуқуқий, руҳий омиллари. Оиланинг 
ахлоқий тарқалишининг ўзига хос хусусиятлари. 
Ахлоқ фалсафасининг аҳамияти ва глобал муаммолари. Ахлоқий 
муҳит муаммоси. Ахлоқ фалсафасида долзарб муаммолар – техник 
кашфиётлар даври ва ундаги ахлоқий муҳит. Биологик ахлоқ ва унинг 
тиббий-руҳий асослари. Ўлим жазосининг салбий омиллари Ер юзида 
ахлоқий муҳит – этосферани вужудга келтиришда ахлоқ фалсафасининг 
ўрни; биоэтика – биоахлоқ ва унинг янгича талқини. Тиббиёт этикаси. 
Психология этикаси. Метаэтика. Тил таҳлили ва ахлоқий-эстетик назариялар 
тизими. “эзгу”, “ёвуз”, “тўғри”, “нотўғри” тушунчаларининг замонавий 
ахлоқий моҳияти. Ахлоқ ва нафосат фалсафасида мантиқий парадигмалар 
алмашинуви.
 
Мифологияда ахлоқий қадриятлар.Мифологиянинг ўзига хослиги ва 
моҳияти ижтимоий феномен сифатида. Мифологияда ахлоқий рефлекция ва 
ахлоқий танлов масаласи. Қадимги халқлар мифологиясида эзгулик ва 
ёвузлик, ахлоқий идеал талқини. Амалий ахлоқнинг дастлабки намуналари. 
Суқрот фалсафасида антропологик ёндашувларнинг ахлоқий асослари, 


32 
Афлотун ахлоқий қарашларининг ғоявий асослари. Арасту: ахлоқ ва 
санъатнинг ўзаро муносабати. Арастунинг ахлоқ ва фозиллик ҳақидаги 
таълимоти.Арастунинг “Поэтика”, “Ахлоқи Кабир”, “Риторика” асарларида 
мимезиснинг санъатда ҳаққонийлик, ҳаёт ҳақиқатлари ва санъат ҳақиқатлари 
ўртасидаги алоқадорлик тахлили. Мушоҳада билан роҳат-фароғат 
муносабатининг санъатдаги инъикоси.Ўрта аср Мусулмон Шарқи ахлоқий-
эстетик тафаккурида бахт ва комил инсон концепцияси. Абу Наср Форобий, 
Ибн Сино, Ибн Рушд қарашларида бахт ва комил инсон концепцияси. 
Мусулмон Шарқи ахлоқий тасаввурининг бадиий маданиятда акс этиши. 
Бадиий қиёфанинг мусулмон маданиятидаги талқини ва санъатда акс этиши. 
Тасаввуф ахлоқи тамойиллари, ахлоқий нормалари. Тасаввуф ахлоқининг 
амалий ахлоқ сифатидаги моҳияти. Тасаввуфнинг эстетик доктринаси. 
Тасаввуфда мусиқа ва шаър санъатининг фалсафий моҳияти.Ўрта асрлар 
мусулмон Шарқида диний ҳадисий йўналишдаги ахлоқий таълимотларнинг 
миллий қадриятлар билан уйғулик хусусиятлари. Ахлоқ фалсафасида 
машоййиунчилик йўналиши. Тасаввуфий йўналишда тавҳид ва нафс 
тушунчасининг ахлоқий асослари. Комил инсон ғояси ва унинг янги ва энг 
янги давр ахлоқ фалсафасини шаклланишидаги аҳамияти. Темур ва 
Темурийлар даври ахлоқ фалсафасининг замонавий бошқарув этикасини 
шакллантиришдаги аҳамияти. Жон Локк қарашларида лаззат ва изтироб 
масаласи, унда ахлоқий тамойилларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ 
назариялар. Кант: гўзаллик назарияси, ахлоқ, эркинлик. Гўзаллик ва 
улуғворлик тахлили. Кант тасаввурида санъатнинг механик ва эстетик 
мазмуни. Нафосат қисмлари: ёқимлилик, жозибадорлик. Гўзаллик ва 
эркинликнинг ўзаро алоқадорлиги. Бурч тушунчасининг Кант талқини. 
Кантнинг ахлоқ ва дин ҳақидаги қарашлари.Рус мумтоз ахлоқ фалсафаси ва 
унинг ХХI аср Оврупо ахлоқий тафаккурига таъсири. 
Ҳаёт фалсафаси оқими ахлоқшунослиги.Ҳаёт фалсафасида ахлоқнинг 
энг долзарб муаммолари. Ахлоқ фалсафасида ҳаёт фалсафаси оқимининг 
аҳамияти. Ҳаёт фалсафаси оқиминининг назарий асослари. Ницше 
фалсафасида ахлоқли – комил инсон тамойили. Ҳаёт фалсафаси оқимида 
ахлоқий 
ҳаёт 
муаммоси. 
Инсон 
омили 
ва 
унинг 
ахлоқий 
хусусиятлари.Мавжудлик тамойили ва унда экзистенциализм ахлоқий 
ёндашувларининг устуворлиги. Руҳий таҳлил йўналиши ва ахлоқ 
психологияси. Ғайризўравонлик йўналишининг инсонпарварлик моҳияти. 
XIX ўзбек ахлоқ фалсафасининг тадрижийлик хусусиятлари. 
Абдурауф Фитратнинг ахлоқ фалсафаси. Анбар Отиннинг «Қаролар 
фалсафаси» асарида инсонпарварлик, адолат ва зиёлиликнинг талқини. 
Абдулла 
Авлонийнинг 
“Туркий 
гулистон 
ёҳуд 
ахлоқ” 
асарида 
инсонпарварлик ахлоқ фалсафасига доир қарашлар. Маҳмудхўжа Беҳбудий 
ва Абдулҳамид Чўлпон асарларида озодлик, жўмардлик, фидоийликнинг 
ахлоқий мазмуни. Мустақиллик даври ва унинг замонавий ўзбек ахлоқ 
фалсафасининг тараққиётидаги аҳамияти. 
Нафосат 
ва 
эстетика 
тушунчаларининг 
талқини; 
нафосат 
фалсафасининг фалсафий фан сифатида борлиқ, инсон ва унинг борлиғи 


33 
масаласига ўзига хос ёндошуви; нафосат фалсафаси тадқиқот доирасининг 
миқёсийлиги ва кўпёқламалиги; санъат ва гўзалликнинг нафосат фалсафаси 
тадқиқот доирасидаги ўрни; нафосат фалсафасининг бадиий ижод, дизайн, 
турмуш гўзаллиги, атроф-муҳитни гўзаллаштириш ва эстетик тарбия 
борасидаги умумий қонуниятлари. 
Нафосат 
фалсафасининг 
асосий 
мезоний 
тушунчалари 
(категориялари) эстетик билишнинг муҳим омили сифатида. Нафосат 
метакатегория сифатида; нафосатнинг ўзига хос хусусиятлари; унинг 
қадриятшунослик табиати. Улуғворлик мезоний тушунчаси; улуғворликнинг 
фавқулодда салбий ҳиссиётларга асосланиши; улуғворликка сон ва 
миқёснинг таъсири; табиатдаги улуғворлик; улуғворликнинг санъатда 
намоён бўлиши; улуғворлик ва тубанлик. Фожиавийлик тушунчаси; 
фожиавий тўқнашув ва унинг асослари; фожиавийлик ва эстетик идеал; 
фожиавийликнинг санъатда намоён бўлиши; фожиа (трагедия) - санъат 
жанри сифатида; фожиавий зиддият ва фожиавий қаҳрамон; фориғланиш. 
Кулгилилик мезоний тушунчаси; кулгили ҳолат; кулги ва унинг инсон 
ҳаётидаги ўрни; ҳазил ҳисси; кулгилиликнинг санъатда намоён бўлиши ва 
унинг ифода шакллари (ҳажв, мутойиба, киноя, кесатиқ, истеҳзо); кулги 
(комедия) - санъат жанри сифатида; кулгининг фориғлантириш хусусияти. 
Кулилиликнинг демократик хусусияти. Мўъжизавийлик, хаёлийлик ва 
қизиқарлилик тушунчалари. Нафосат фалсафаси мезоний тушунчаларининг 
ўзаро алоқадорлиги. 
Гўзаллик – фалсафанинг тадқиқот обьекти сифатида. Гўзаллик – 
нафосат фалсафасининг асосий категорияси. Эстетик тафаккур тарихида 
гўзалликка муносабат. Гўзалликнинг асосий элементлари ва хусусиятлари. 
Гўзалликнинг инсон ва жамият тараққиётидаги аҳамияти. Инсон 
гўзаллигининг асосий мезонлари. Гўзалликнинг жамият тараққиётига 
таъсири. Атроф-муҳитни гўзаллаштиришнинг концептуал асослари. Бозор 
иқтисодиётида гўзалликнинг қиймат касб этувчи механизмга айланиши. 
Гўзаллик ва фойда. 
Табиат эстетикаси. Табиат эстетикасининг ўзига хос хусусиятлари. 
Табиийлик ва уйғунлик; табиат гўзаллик ва улуғворлик манбаи сифатида. 
Фан-техника тараққиётининг табиат эстетикасига таъсири. Экоэстетика ва 
унинг атроф-муҳитни нафосатлаштиришдаги ўрни. Ландшафт дизайни ва 
табиат эстетикаси. Меҳнат эстетикаси. Меҳнат эстетикаси ёки ишлаб 
чиқаришда нафосатнинг намоён бўлиши. Меҳнат шароити, меҳнат 
воситалари, меҳнат натижаларининг меҳнат эстетикасида тутган ўрни. 
Меҳнат жамоаси ва унда ахлоқий-эстетик муҳитнинг ўрни. Меҳнат 
эстетикасининг инсон маънавиятини юксалтиришга таъсири. Техника 
эстетикаси. Техника эстетикаси дизайннинг фалсафий-назарий асоси 
сифатида. Дизайннинг эстетик моҳияти. Дизайннинг эстетик тарбиявий 
аҳамияти. 
Спорт 
эстетикаси. 
Спортнинг 
эстетик 
мазмуниважамиятмаданиятидагиўрни. 
Соғломтурмуштарзива 
спорт 
эстетикаси. “Соғлом она ва соғлом бола” тамойилининг эстетик моҳияти. 


34 
Ўзбекмиллийкурашидаахлоқий-эстетик 
маданиятинъикоси. 
Спорт 
– 
миллийваумуминсоний эстетик маданиятрамзисифатида. Турмуш эстетикаси. 
Турмуш эстетикасининг моҳияти, жамият ижтимоий-маънавий ўрни.Турмуш 
нофасатида урф-одат ва анъаналарнинг аҳамияти; турмуш Ўзбекистонда 
турмуш эстетикасини юксалтиришга эътиборнинг кучайиши. 
Санъатнинг келиб чиқиши ва эстетик моҳияти; санъатнинг ҳаётни 
инъикос эттириш ва баҳолаш хусусияти; санъатда ўйин назариясининг 
аҳамияти. Санъатнинг ўзига хос ижтимоий онг шакли экани; Санъатнинг 
бошқа маънавий ҳодисалардан фарқи ва улар билан ўзаро алоқадорлиги: 
санъат ва ахлоқ; санъат ва дин; санъат ва фалсафа; санъат ва сиёсат; санъат ва 
мафкура; санъат ва фан; санъат ва меҳнат; санъат ва техника. 
 
Санъат ва рассом тасаввури: ижодкор фикри чегаралари. Ижод 
эркинлиги муҳим бадиий қадриятнинг муҳим омили. Ижодкор масъулияти. 
Ижодкор шахсининг жамиятдаги ўрни.Санъаткор шахсининг фавқулоддалик 
хусусияти. Бадиий ижод жараёнининг ўзига хос жиҳатлари. Санъатда эстетик 
идрок ва мантиқий идрокнинг ўзига хослиги. Бадиий асарда шакл ва 
мазмуннинг ўзаро муносабатлари. Ноклассик ва постноклассик эстетикада 
қаҳрамонлик. Ноклассик эстетиканинг кўринишлари. Эстетик тафаккур ва 
бадиий ижоднинг ривожланиш тамойиллари. Қаҳрамонлик категорияси ва 
санъат ҳақида ноклассик тасаввурлар. ХХ асрда қаҳрамон ва 
қаҳрамонликнинг бадиий талқини. 
Замонавий шахсни вояга етказишда нафосат тарбиясининг аҳамияти; 
нафосат тарбиясининг хилма-хил йўналишлари, анъанавий ва замонавий 
шакллари; унда электрон оммавий ахборот воситаларининг мавқеи. 
Нафосатли тарбиянинг ақлий, ахлоқий ва жисмоний тарбия билан ўзаро 
алоқадорлиги. Санъат - нафосат тарбиясининг асосий воситаси сифатида. 
«Оммавий маданият» ҳодисаси ва унинг ёшлар тарбиясига салбий таъсири. 
Оммавий маданият эволюциясида постмодернизм.Оммавий маданият 
феномени. 
Постмодернизмда 
оммавий 
маданият 
трансформацияси. 
Постмодернизмда ахлоқ масалалари. Мультикультурализм ва оммавий 
маданият. Постмодернизм тажрибаси. Делез, Фуко, Дерридаларнинг 
постмодернча тажриба ҳақидаги ғоялари. Постмодерн категориялари. Хис 
қилиш қадрият сифатида. Ҳиссиёт ва туйғу. Муҳаббат ва шаҳвоний хирслар. 
Ахлоқий-эстетик туйғулар Ахлоқий-эстетик туйғуларнинг ўз обьектига 
беғараз муносабати. Қайғуриш, ҳавотир, масъулият, ҳурмат, билимлилик, 
Такаллуф ва туйғу ўртасидаги боғлиқлик. 
Нафосат ҳақидаги тафаккурнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва 
тарақиёт босқичлари. «Авесто»да илгари сурилган эстетик ғоялар. Антик 
давр нафосат фалсафасининг вужудга келиши ва ўзига хос хусусиятлари. 
Умумжаҳоний динларнинг санъат билан ўзаро ҳамкорлиги. Ўрта асрлар 
Шарқ нафосат фалсафасининг ўзига хос хусусиятлари. Янги давр Оврўпа 
мутафаккирлари нафосат фалсафасининг ўзига хос хусусиятлари. Оврўпа 
маърифатпарварлари эстетикаси. Олмон мумтоз нафосат фалсафаси. ХIХ аср 
сўнгги чораги ва ХХ аср бошларидаги рус нафосат фалсафасининг 
мумтозлик хусусияти. Энг янги давр нафосат фалсафасидаги асосий 


35 
таълимотлар ва йўналишлар. ХIX аср охири ва XX бошларида Туркистонда 
эстетик тафаккур тараққиёти.
Мустақиллик даври ўзбек нафосат фалсафасидаги асосий ғоялар ва 
қарашлар. Нафосат фалсафасининг жамият бадиий ва эстетик тажрибаларини 
умумлаштирувчилик хусусияти; унинг илмий-техникавий тараққиётни 
инсонийлаштириш ва гўзаллаштиришдаги аҳамияти; эстетик фаолият 
миқёсини кенгайтиришдаги роли. Президент И.А.Каримов асарларида 
нафосат ва эзгулик, гўзаллик ва улуғворлик, бунёдкорлик ва фаровонлик 
ҳақидаги фикрларнинг акс этиши. Эстетик тараққиёт тушунчаси; Эстетик 
тараққиётнинг турли соҳаларда намоён бўлиши. Эстетик тараққиётнинг 
моддий ва маънавий ҳаёт уйғунлиги билан диалектик алоқадорлиги. 
Постиндустрия ёки информацион цивилизациянинг нафосат 
фалсафасига таъсири. “Оммавий маданият”, “оммавий санъат”, элитар 
санъатнинг ўзига хос жиҳатлари. Инсон бегоналашувининг олдини олишда 
эстетик омилларнинг ўрни. Экоэстетика ва биоэстетика муаммолари ва унинг 
инсон ҳаётидаги ўрни. Эстетосфера тушунчаси. Эстетик тажриба ва виртуал 
олам. 
Ахлоқий-эстетик 
тасаввурнинг 
кросс-маданий 
хусусиятлари. 
Ахлоқийлик 
ва 
миллий 
менталитет.Фалсафий, 
ахлоқий, 
эстетик 
компаративистика. Маданият ва санъатда неоколониализмга муносабат. 
Анъанавийлик ва замонавийлик.Ғарб-Шарқ маданий алоқаларининг ахлоқий-
эстетикжиҳатлари. 

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish