Магистратура бўлими қўлёзма асосида удк



Download 60,03 Kb.
bet8/9
Sana10.11.2022
Hajmi60,03 Kb.
#863104
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
диссертация Шахбоз,2

Доривор лимонўт - баландлиги 30-125 см бўлган кўп йиллик ўт ўсимлик. Ўсимлик барглари тухумсимон ханжарсимон асосли, бироз тукли, яшил. Пояси тетраедрал, узунламатасма ёйли, бир оз тукли, оч яшилдан яшил-кулранггача, қалинлиги 3-4 мм гача [47; 49]. Лимонўт 2000 йилдан ортиқ вақтдан бери дунёнинг кўплаб мамлакатлари халқ ва илмий табобатида муваффақиятли қўлланилган. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу ўсимликнинг минг йиллар давомида машҳурлигини замонавий фармакологик тадқиқотлар натижалари ҳам кўрсатиб бермоқда. Доривор мелисса ўсимлиги – тинчлантирувчи анксиёлитик, антидепрессант, антиспазмолитик, иммуномодулятор, антивирал (вирусларга қарши), антиаллергик, антиоксидант ва микробларга қарши хусусиятларга ега восита ҳисобланади [43; 44; 45; 46]. Лимонўт препаратларининг кенг спектрли терапевтик таъсири таркибида турли хил биологик фаол моддаларнинг мавжудлиги сабаблидир. Лимонўт хом ашёсининг седатив таъсири ўсимлик таркибидаги ефир мойларининг таъсири туфайли бўлиб, айнан ефир мойи компоненти ситронеллал седатив таъсирни характерласа, антиспазмолитик хусусиятларни - бошқа терпеноид моддалари таъминлайди. Лимонўтнинг сув-спиртли настойкаси айнан розмарин кислотаси билан биргаликда ин виво қўлланганда ҳам, ин витро қўлланганда ҳам антиоксидант ва яллиғланишга қарши таъсирини яққол намоён қилади. Ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатадики розмарин кислотасининг гингивитни касаллигини маҳаллий даволашда самарадорлиги тасдиқланган. Розмарин кислотасининг антиаллергик таъсири остида яллиғланишга қарши ва анти-комплемент фаолияти ётади[47; 48]. Каламушлар устида ўтказилган тажрибаларда розмарин кислотасининг антитромботик хусусиятлари аниқланди, бу тромбоцитлар агрегациясини ингибирлаш ва қон плазмасининг фибринолитик фаоллигини ошириш билан боғлиқ [43; 52; 53]. Илмий изланишлар шуни кўрсатадики лимонўт ўсимлигининг сувли екстракти ўсмага қарши таъсирга ега еканлигини кўрсатади [47; 48; 54].
Лимонўт екстрактининг афзаллиги унинг юқори хавфсизлиги - ён таъсирларнинг частотаси қўлланганда таъсири плацебодан фарқ қилмайди. Лимонўтнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки ухлатувчи таъсир қилмасдан унинг йенгил седатив таъсир кўрсатганлиги туфайли марказий асаб тизимининг касалликларида, ҳатто ерталаб ҳам меҳнат фаолиятига таъсир қилишидан қўрқмасдан фойдаланишга имкон беради[50; 51]. Шундай қилиб, кўплаб адабиётлар маълумотлари, кўрсатмоқдаки лимонўт ўсимлиги педиатрия амалиётида қўлланилиши хавфсиз ва фармакологик фаоллик доираси кенг, жумладан седатив, анксиёлитик, антидепрессант, антивирал (вирусларга қарши), иммуномодулятор, антигистамин, антиоксидант, яллиғланишга қарши ва антимикроб хусусиятлари ўзида жамлаган. Лимонўт Ўзбекистан Республикаси Давлат реестрига киритилган. Лимонўт ўсимлиги “Замона Рано, ООО” Ўзбекистон компанияси томонидан 28/07/2020 йилда ДВ/М 00223/07/15/ 17/07/15 рақами остида рўйхатдан ўтқазилган[39].
Хулоса. Доривор ўсимликлардан мармарак, далачой, лимонўт ўсимликлари ўз таркибида флавоноидларни тутиши, ушбу ўсимликларни тиббиётда ва ҳалқ табобатида кенг тартибда ишлатилиши мумкинлигини кўрсатади. Булар асосан уларни ангиопротектор,гепатопротектор,нейротроп таъсири билан бирга антиоксидант хусвсиятга хам эга эканлигини кўрсатади. Ушбу ўсимлликлар таркибига кирувчи флавонодлар организмдаги эркин радикалларни нейтраллайди, ҳужайра мембранасинни емирилишдан сақлайди ва каслликларни бартараб этилишини таъминлайди.Демак эркин радикаллар асосида, барча касалликлар – гипертoния, атеросклероз, стенокардия, гипоксия, жигар,ўпка,буйрак,қон касалликлари, стресс ҳолатлар, инсульт, инфаркт ва бошқалар келиб чиқиши мумкин.Шунинг учун ҳам кейинги пайтда антиоксидант тартибида қўлланилиши мумкин бўлган доривор ўсимликларга хар томонлама катта эътибор қаратилмоқда.


Download 60,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish