Илмий фаолият – web тизими иш жараёнини моделлаштириш ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш
Илимий искерлик – web системасы жумыс процессин моделлестириў ҳәм программалық тәмийинатын ислеп шығыў
Б.Самандаров
Кириш ОТМ профессор-ўқитувчилари илмий ишлари базасини шакллантирувчи ва бошқарувчи ахборот тизимидан унумли фойдаланган ҳолда уларнинг ҳолатини баҳолаш, мониторинг олиб боришни таъминловчи дастурий воситаларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ахборот тизими шакллантириб берувчи маълумотлари асосида профессор-ўқитувчиларнинг йиллик режаси асосида илмий фаолияти назоратини амалга ошириш, уларнинг сифат кўрсаткичлари, иш унумдорлигини баҳоловчи ва ушбу ахборот тизимини ОТМнинг бошқа ахборот тизимларига интеграциясини таъминлаш таълим муассасининг энг долзарб масаласига айланди.
Ҳозирги телекоммуникация даврида ҳар иш ўрнида иш жараёни савиясини орттириш учун компьютер технологияларидан фойдаланилади. Албатта бунинг учун автоматлаштирилган иш ўринларини яратиш, иш жараёнини компьютерда олиб бориш ва бунинг натижасида бажарилаётган ишларни назорат қилиб бориш осонлашади. Ҳозирги кунда кўплаган корхоналарда иш жараёнини автоматлаштириш учун, аниқроқ қилиб айтганда маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун замонавий маълумотлар базасини бошқариш тизимларини қўлланиб махсус ишлаб чиқилган web иловаларни қўлланиш оммавийлашмоқда. Бундай web тизимларни қуришда фақат HTML тилидан фойдаланиш камлик қилади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек ҳозирги кунда web дастурлаш тилларини қўлланиб web иловаларни яратиш энг замонавий технологиялардан бири ҳисобланади. Бундан бир неча ўн йиллар аввал web саҳифаларни яратиш фақатгина статик маълумотлардан қўлланилар эди. Web саҳифалар ўнлаган ёки юзлаган html файллардан иборат бўлар ва фойдаланувчи ушбу файлларни ўз браузерида web серверда қандай сақланган бўлса шу кўринишда кўрар эди. Секин аста глобал тармоқда фойдаланувчилар билан алоқа ўрнатиш учун махсус формалар, web дастурлаш учун клиент дастурлаш тиллари, динамик алоқаларни таъминловчи теглар пайдо бўла бошлади. Сервер томонда дастурлаш учун тилларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши web дастурлашда кескин ўзгаришлар яратди.
Ҳозирги кунга келиб, web иловаларни яратиш тиллари иш жараёнини автоматлаштиришда асосий қуроллардан бирига айланиб қолди. Web иловаларнинг энг афзал томони уни ҳоҳлаган платформада, ҳоҳлаган компьютерда қўшимча дастурий таъминот ёки ушбу дастурий таъминотни ўрнатмасдан фойдаланиш мумкин.