Маьрузалар курси



Download 1,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/86
Sana21.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#76480
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   86
Bog'liq
elektr texnologik qurilmalar va tizimlar маъруза Андижон

 
 Мис электролизи 
Мисол тариқасида мис электрози жараѐнини кўриб чиқамиз. Мис электролизидан 
мақсад, эритиш усули билан махсус печда олинган, тозаланмаган мис қуймаси таркибидан 
кераксиз қўшилмаларни тозалаш ва шунингдек, мис қуймаси таркибидаги соф ва турли 
рангли металларни ажратиб олиш ва натижада тоза электротехник мис ҳосил қилишдан 
иборатдир. 
Ушбу жараѐн қути (яўик) типидаги электролиз ванналарида амалга оширилади. 
мазкур ванналарга тозаланманган мис қуймасидан иборат анодлар ўрнатилиб, улар 
орасига юпқа, тоза мисдан иборат катодлар жойлаштирилади. шундан сўнг ваннага, 
ўзидан мис купоросининг сувдаги эритмасини ифодаловчи, электролит тўлдирилади. 
электролит қаршилигини камайтириш учун эритма сулpфат кислотаси билан бойитилади. 
Анодларнинг ҳар бири ўзидан массаси 300 кг га, қалинлиги 35-45 мм га тенг бўлган 
плиталарни ифодалайди, катодлар эса қалинлиги 0,6-0,7 мм бўлган, электролитик мисдан 
ясалган пластиналарни ифодалайди. катод электродларини махсус штангаларга осиш 
учун уларга қулоқчалар-илгаклар пайвандланган бўлиб, қўшни катод ва анод 
электродлари орасидаги масофа 35-40 мм ни ташкил этади. 
Ваннадан доимий ток ўтказилганда тозаланмаган мис (анодлар) эриши ва натижада 
тоза миснинг катод электродларга ўтиши амалга ошади. бунда анод таркибидаги соф 
металл ва бошқа қўшилма (элемент)лар ўзига хос чўкма ҳосил қилади. 
Электролиз жараѐни ваннадаги кучланишнинг қиймати 0,3-0,35 в ни ташкил 
қилганда бошланади. токнинг зичлиги эса майда донадор, зичлиги катта бўлган текис мис 
катоди олиш шартларидан келиб чиқиб чеклаб борилади. тозаланмаган мис зичлигига 
кўра ток зичлиги 180-270 а/м
2
ни ташкил қилади. токка кўра чиқиш ишининг реал 
қиймати 92-98% ни ташкил қилади. электр энергиясининг солиштирма сарфи тоза мисга
нисбатан 200-379 квт. соат/тонна ни ташкил қилади. 
Катодлар ва анодлар ваннада параллел уланиб, ванналар эса кетма – кет уланади 
(мультипль системаси). ваннада электродларнинг кетма-кет уланиши (серий системаси) 
камдан кам қўлланилади. 
Электролит ҳарорати 333+3 к даражада ушлаб турилади.электролиз ванналарида 
шунингдек ўзига хос, яъни специфик усулида рух электролизи, алюминий электролизи 
каби технологик жараѐнлар амалга оширилади бунда алюминий олиш технологик жараѐни 
катта миқдордаги электр энергияси сарфини талаб қилади. алюминий олиш учун электр 
энергиясини солиштирма сарфи 14 000–16 000 квт.соат/тонна ни ташкил қилади, хусусан 
1 тонна алюминий олиш учун энергия сарфи 16000+500 квт. соатни ташкил қилган ҳол 
учун 1 квт. соат энергия сарфига 60-77г миқдорида металл олинади. 
Электролиз қурилмаларини ўзгармас ток билан таъминоти ўзгармас ток 
генераторлари ѐки саноат частотасидаги ўзгарувчан токдан ўзгармас токка айлантириб 
берувчи ярим ўтказгичли тўғрилагич агрегатлари томонидан амалга оширилади. ҳозирги 
кунда фойдали иш коэффициенти 97-99% ни ташкил қилувчи кремнийли тўғрилагич 
агрегатларидан фойдаланиш кенг тарқалган. 


ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантириш учун мўлжалланаган подстанциялар 
ўзгурувчан токни тақсимлаш қурилмаси, кучланишни бошқариш қурилмаси билан 
таъминланган куч трансформаторлари, ярим ўтказгичли агрегатлар, ўзгармас токни
тақсимлаш қурилмалари ва ўз эхтиѐжларини қондириш қурилмалари мажмуидан 
иборатдир.
Қуввати катта бўлган электролизерларда қўлланаѐтган ток ўзгартир-гичлар 
электролиз қурилмалари сериясига комутацион аппаратлар ѐрдамисиз бевосита уланади. 
Нисбатан катта қувватга эга бўлмаган электролиз қурилмалари ўзгартиргичлари 
эса бир пайтни ўзида ҳимояловчи аппарат ҳисобланувчи автомат улагичлар 
(выключательлар) ѐрдамида уланади.
Электролиз ванналари электр манбасига алоҳида пакетларга териб чиқилган тўғри 
бурчакли шиналар мажмуадан иборат махсус шиналар орқали уланади. ушбу шиналар 
одатда алюминийдан ясалиб, коррозия туфайли алюминий ишлатиб бўлмайдиган 
холларда, мисдан ясалади. шиналарнинг кесим юзаси, токнинг иқтисодий зичлигига кўра 
танланади. электролиз жараѐни учун алюминий шиналарига бу катталик 0,3-0,4; мис 
шиналарига 1,0-1,3 ҳамда чўян ва пўлат шиналарига 0,15-0,12 а/мм
2
ни ташкил этади. 
Электролиз ванналаридаги ишчи ток ўнлаб, айрим ҳолларда эса, юзлаб 
килоамперни ташкил қилгани сабабли шина ўтказгичлари кесим юзалари тўғри 
тўртбурчак юзали шиналардан йиьилиб, совитиш мақсадида хар бир шина орасида шина 
қалинлигига тенг бўлган масофа қолдирилади. шиналарнинг қизиши оқибатида 
узайишини компенсация қилиш мақсадида, шиналарнинг тўғри участкаларида ҳар 20-25м 
масофада эгилувчан шиналардан иборат компенсаторлар ўрнатилади. подстанциядан 
электролиз цехигача электроэнергия узатувчи шиналар махсус эстакадаларга ўрнатилган 
ҳолда монтаж қилинади, алоҳида электролиз ванналари ўртасидаги шиналар эса, усти 
темир бетон плиталар билан беркитилувчи каналларда монтаж қилинади. 

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish