Қўлланиладнган тармоқ
|
Материал
|
Солиштирма
иқтисодий самара сум/т.
|
Кул ва шлакларни утилизасия
қилиниши даражаси ТЕС,%
|
Тўсиш матери-аллари ва мах-сулотлари
|
Ғовак тўлдирувчи (кулли шағал, агдопорит шағал кўринишли), иссиқлик изолязия материаллари, кулли қум, ғишт (блоклар) кул коришмаси билан
|
7…15
|
35...40
|
Неорганик боғ-ловчи
|
Охак-слансли цемент, кулли портландцемент, охакли-кулли шлакли семент
|
07…3,2
|
15
|
Иўл ва аеродром қурилиши
|
Йўл аэродром курилиши учун
Зич тўлдирувчи, мустахкам грунтли массалар
|
5...8
|
25….30
|
Махсус бетонлар
|
Ғидротехник
Бетонга актив кул иссиқликбардош бетонга кўшимча, қуйма махсулот
|
2,5…..10
|
20
|
Эслатма: ТЕС (Иссиқлик электр стансияси) шлаки ва кулини утилизатсия қилиш даражаси дейилганда, қайта ишлаш мумкин бўлган миқдордаги чиқиндилар ва улардан умумий хажмга нисбатан фойиз хисобида фойдаланиш имкониятлари тушунилади.
Саноат махсулотининг утилизатсия йўналишини аниқлаш билан бир қаторда, эришилган иқтисодий эффект ва бошқа қатор омилларни хисобга олиш зарур, жумладан утилизатсия қурилмасининг капитал жамғарма маблағи ва хом ашёни қайта ишлаш механизми хамда унинг самарадорлиги; тайёрланадиган махсулотнинг истеъмол қиймати; маълум худуднинг ишлаб чиқариш структураси (тузилмаси) ва бошқалар.
Хом ашё материалларининг муҳим хусусияти бўлиб қайта ишлаш услубларини аниқловчилар, кимёвий таркиблари, физик-механик, токсикологик, ёнғин ва портлаш характеристикалари хисобланади.
Иккиламчи махсулотлар аксариат холларда бир турдаги таркиб ва хусусият билан характерланадиган саноат чиқиндилари хисобланади. Масалан, бир элеетростансияда бир турдаги ёқилги ёндирилганда қолган қулнинг кимёвий таркиби анчагина фарқланадн. Таркибнинг фарқланиши хом ашёни қайта ишлаш йўналишини танлашда эътиборга олиниши шарт.
Юртимиздаги асосий конлардан қазиб олинадиган кўмирни бойитиш ва куйдиришда хосил бўладиган иккиламчи махсулотларни кўп кисми кимёвий таркиби жихатидан алгопоритли шағал технологияси талаблариг мос келади. Агропролит шағал ишлаб чиқаришда хом ашё таркибидаги алохида оксидлар миқдорини рухсат этилган ўзгариш диапозони кисқаради, жумладан енгил эрувчан компонентларни сони чекланади. Кимёвий таркибнинг ўзгаришида кулнинг гидравлик активлиги ўзгаради. Нордон куллар актив минерал кўишмчалар сифатида Si02 миқдори 40% дан кам бўлмаганда ва Si03 миқдори 2% дан кўп бўлмаган холда қўлланилиши мумкии.
Иккиламчи саноат махсулоти таркибини ва хусусиятини Турғунлигини таъминлаш учун қатор технологик усуллардан фойдаланилади. Аксарият турғун хусусиятли кулларни алохида фраксияларини танлаш учун иссиқлик электростансияларга кул тутадиган система ўрнатилади.
Бошқа корхоналарга иккиламчи махсулотларни транспортларга ортишдан олдин уларга ишлов бсрилиши мақсадга мувофиқ. Шлакларни грануллаш (қумоқлаш) натижасида мухсулот товар кўринишини олиши билан бирга кимёвий хусусияти яхшиланади. Паста туридаги (фосфогипс) хом ашё учун талаб этиладиган шарт олдиндан қуритиш ва грануллаш хисобланади.
Назорат саволлар:
1. Саноат чиқиндилари атроф муҳитга қандай таъсир кўрсатади?
2. Саноат чиқиндиларидан фойдаланишнинг қандай йўллари мавжуд?
Do'stlaringiz bilan baham: |