Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқлари
Географияси ва мамлакатлари
Евроосиёнинг улкан ҳудудлари Шарқда Помир, ғарбда Каспий денгизи, шимолда Орол-Иртиш сув чегараси, жанубда Эрон ва Афғонистон билан чегараланиб, уни адабиётларда Ўрта Осиё даб аташади. Ушбу ҳудуднинг катта қисмини-Қорақум ва Қизилқум чўллари эгаллайди. Шимолий ва Шарқий томонларида ҳам бепоён даштликлар жойлашган.
Жануб ва жанубий-шарқда чўл-даштлар тоғли Тянь-Шань, Помир ва Копетдоғнинг, инсон қадимдан яшаган воҳаларига уланган. Уларнинг айримларида ҳатто субтропик ўсимликлар ҳам етиштирилади. Ўрта Осиё Дунё океанига чиқиш имкониятига эга эмас. Каспий ва Орол денгизлари аслида йирик кўллар, холос.Асосий дарёлари Амударё, Сирдарё ва Зарафшон мамлакатни жанубий-шарқдан шимолий-ғарб томонга кесиб ўтади. Дарёлар кам. Бугунги кунда ҳудудда 5 та: Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон республикалари жойлашган.
Этник тарих. Осиё қитъасининг бу қисми дунё цивилизацияси шаклланган марказлардан биридир. Неолитдан деҳқончилик ва чорвачилик вужудга келган. Жез давридан шаҳар кўринишидаги қўрғонлар шаклланган. Даши-чўлларда кўчманчи чорвачилик, воҳаларда деҳқончилик асосий хўжаликка айлана боради.
Олимларнинг фикрича Ўрта Осиёга қадимги Месопотамия, Шарқий Европа, Уралдан турли аҳоли гуруҳлари келиб жойлашган. Датслаб фанга маълум аҳоли ҳинд-европа тилларига мансуб бўлган. Айнан мил.авв. II минг йилликнинг иккинчи ярмига оид аҳоли, кейинчалик зардуштийлик ва “Авесто”га асос солишган. Хорасмийлар, сўғдлар, бақтрияликлар қадимги давлатлар, шаҳарлар бунёд этишган.
Мил.авв. VI-IV асрларда аҳамонийлар, сўнг юнон-македонлар ва салавкийлар ҳудуд аҳолисига ўз ҳукмини ўтказган. Милодий аср бошларида Ўрта Осиёга Шарқдан келган юэчжилар юнон-бақтрия ҳукмронлигига чек қўйиб, Кушон давлатини туздилар.
Милодий IV-VI асрлар давомида ўлкага хионийлар, тохарлар, эфталийлар, сўнг турклар бостириб киради. Турк хоқонлиги даври Ўрта Осиё туркий тилли аҳолисининг шаклланишида муҳим босқич бўлади.
Араблар истилоси (VIII аср бошларидан) ва Ўрта Осиёнинг араб халифалиги таркибига кириши янги дин, тил, ёзувнинг тарқалиши фақат ижобий воқелик бўлмасдан, аҳолига мислсиз машаққатлар ҳам келтирган.
Қарлуқ-қорахонийлар даври X-XII асрлар Ўрта Осиёда йирик этнослардан бири ҳозирги ўзбекларнинг шаклланишига олиб келади. Турк, туркман аҳолисининг вужудга келишида ўғуз қабилаларининг роли катта бўлади. Мўғуллар истилосидан кейинги муҳим давр ўлкада Амир Темур давлатининг барпо этилишидир. Ўзбек халқининг этник тарихидаги сўнгги компонент, XVI асрдан ҳудудга шимолдан Қозоғистон даштларидан Дашти Қипчоқ туркий қабилалари келиб жойлашиши бўлади. Ўрта асрлардан ўлкада туркман, тожик, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, уйғар этнослари шаклланади.
Хўжалик. XIX аср охири-XX аср бошларида 3 хўжалик-маданий тип шаклланган. Ўтроқ деҳқончилик, кўчманчи чорвачилик ва ярим ўтроқ деҳқончилик, чорвачиликни қўшиб олиб борадиган аҳоли гуруҳлари.
Ўрта Осиё деҳқончилиги суғоришга асосланган. Деҳқончилик мил.авв. V минг йилликларда бошланган. Милодий V асрга келганда Ўрта Осиёда деҳқончилик учун яроқли ерлар ўзлаштириб бўлган. Бугунги кундаги энг йирик сунъий суғориш иншоотлари Катта Фарғона канали (345 км), Қорақум канали ( минг километрдан ортиқ) ҳисобланади.
Ҳудудда XX пахта асрига қадар асосий қишлоқ хўжалик экини буғдой бўлган. Ўрта Осиёда бу экин қадим замонлардан буён экилиб келинган. Узоқ асрлар давомида ер хўкизлар қўшилган омоч билан ҳайдаб келинган. Қишлоқ хўжалик техникаси Ўрта Осиёга ХХ асрнинг 30-йилларидан келтирила бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |