Долганлар. Ёқутлардан шимолий-ғарбда Таймир билан чегарада XVIII-XIX асрларда янги этнос долганлар (6,6 минг киши) шаклланган. Уларнинг тили ёқут тили, номлари тунгус уруғларидан олинган. Дангарлар шимолий ёқут, эвенк ва русларнинг дурагайлашувидан келиб чиққан. Хўжаликлари кўлдан Сельд балиғини овлашга асосланган. Долганлар ҳам буғучилик билан шуғуллаган. Буғулардан транспорт воситаси сифатида фойдаланишган.
Юкагирлар. Ёқутистоннинг шимолий шарқида Колима дарёси хавзасида яшайдиган ушбу этник гуруҳ 1,1 минг кишидан иборат. Югакирлар тили палеоосиё, у энг қадимги Сибир аҳолиси тилларидир.
Югакирлар пиёда овчилик билан шуғулланадилар.
Камчатка ва Чукотка аҳолиси. Чукчалар (15,2 минг), поряклар (8,9 минг), ительменлар (2,4 минг), чуванлар (1,4 минг) эскимос ва алеутлар 1,7 ва 0,6 минг киши. Камчатка ва Чукотка ҳудудларида яшайди. Дастлабки уч халқининг тили палеосиё тиллари ҳисобланади. Эскимослар ва алеутларнинг тилларидаги асосий аҳоли АҚШ ва Канадада яшайди.
Шимолий-Шарқий Осиё халқларининг асосий машғулотлари ва ҳаёт тарзлари ҳозирга қадар ўзининг анъанавийлигини қисман бўлсада сақлаб қолмоқда. Хўжалигида тундра кўпуюрли буғучилиги ва денгиз ҳайвонларини овлашдир. Ительменлар Камчатка водийси ва ярим оролниниг ичидаги бошқа дарёларда ўтроқ балиқчилик билан шуғулланадилар.
Чучка, коряк, эскимосларнинг денгиз ҳайвонларини: китлар, моржлар, тюленлар, лахтаклар (денгиз қуёнлари) ва нерпларни овлашда маҳорат, чаққонлик, чидамлилик, тезкорлик талабқилинган. Ушбу ҳайвонларнинг гўшти одамлар ва чанагаи қўшиладиган итларга озиқ бўлса, ёғи овқат ва уйларга иситиш, ёритишда, жуни ва териси, мўйнаси кийим-кечак, пояфзал, суяги (тишлари)дан гарпун ва бошқа нарса ва буюмлар тайёрланган.
Морж ва китга (май ойидан октябргача) жамоа бўлиб, ов қилинган. Моржларни овлагани Чучка ва эскимослар байдарга ёғоч синч устига денгиз ҳайвонлари терисини қопланган қайиқларда чиқишган. Катта байдар-Каларга 30 гача одам сиққан. Одатда байдарга 7-10 та киши ўтирган. Қайиқнинг уч томонида рулни бошқарувчи ўтирган. Гарпун қайишига тюлен терисидан тикилиб, пудалдан пуфак беркитилган. Китга ов ҳам шу тақлид уюштирилиб, фақат унда бир неча байдар қатнашган. Тюлень, нерп, лахтакларни якка ҳолда овлашган.
Шимолий-Шарқий халқлар уй-жойлари яранга буғучилар чумига ўхшаш, фақат каттароқ. У ҳам ёғочлардан қилиниб, устига терилар қопланган. Энг асосийси бундай уйлар очиқ оловли ўчоқ билан эмас, ёғли чироқ билан иситилган. Қишда оила аъзоларининг ҳаёти айнан ана шу иситиладиган хона ичида ўтади.
Кийимлари биз юқорида таъриф берган халқлариникига ўхшаш. Болаларга жунли комбизонлар кийдиришган.
Палеоосиёликлар ижтимоий ҳаётлари уларда уруғларнинг бўлмагани билан хусусиятланади. Чукка, коряк, ительменлар эскимослар диний тасаввурида афсунгарлик ҳаракатлари ва удумлари кўп сақланган. Афсунгарлик ва туморларга ишонч уларни-кэлэ ёвуз руҳлар тазйиқидан асраши лозим эди. Сеҳргарлик ҳаракатлари (масалан, қурбонлик қилинган ҳайвон хонини суртиш), шомонларнинг қиёсини касалдан ёвуз руҳларни ҳайдаб уни тузалишига кўмаклашмоғи лозим эди. Улар морж, китларга бағишлаб турли байрамлар ўтказиб турганлар. Бу байрамлар пантомимо ва қўшиқларга эга бутун бир спектаклга (томошага) айланган. Одамлар бу тадбирлар ҳайвонларни “ҳаётга қайтаришга” ишонганлар. Байрам ва ярмаркаларда шйин, спорт мусобақалари-пойга, чаналарда пойга, қор устида тўп билан турли ўйинлар-арктика футболи ўтказилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |