Маданиятнинг барча ўзига хосликлари киради



Download 433,5 Kb.
bet10/41
Sana09.04.2022
Hajmi433,5 Kb.
#538654
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41
Bog'liq
2 5222026275920547272

Осиё халқлари.

Осиё улкан қитъа бўлиб, унинг иқлим – табиати ва аҳолиси ҳам ҳилма – ҳилдир. Осиё антропоген ҳудуд ҳисобланиб, қитьада инсоннинг вужудга келиши ва шаклланиши жараёнлари бўлган. Айнан Осиёда барча дунё динлари вужудга келиб сўнг бошқа қитъаларга ҳам тарқалган. Осиёни этнологик жиҳатдан бешта қисмга: Ғарбий (Олд), Жанубий, Жанубий-Шарқий, Шарқий ва Шимолий (Сибирь) тарихий маданий – гуруҳларига бўлинади. Географик жиҳатдан қитъанинг 70% дан ортиқ ҳудуди тоғлардан иборат. Дунёдаги энг баланд тоғлар, ёки саккиз минг метрдан ошиқ чўққилар (Жамолунгма ҳам) Осиёда жойлашган. Унга субтропик ҳудудлар билан бир қаторда мўтадил иқлими ҳамда дашт, чўллар ҳам мавжуд. Қитъа флора ва фаунанинг кўплаб турлари ватанидир. Йирик дарёлар Фрот, Дажла, Ҳинд, Ганга, Брахмапутра, Меконг, Хуанхе, Янцзиларнинг бўлиши унда ишлаб чиқариш хўжалигининг эрта ривожланиши имкониятини берган. Ҳозирги Осиёда дунё халқларининг ярмидан ортиғи яшайди. Аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар юқорида номлари зикр этилган дарёлар воҳаларидир. Табиий иқлим шароитидаги ҳилма-ҳиллик этник таркибнинг, тил ва ирқий классификациялардаги мураккабликни таъминлайди. Энг қадимги одам қолдиқлари питекантропнинг ёши 1 млн. йил билан белгиланади.


Осиёнинг субтропик тоғолди ҳудудларида бундан 10-11 минг йил илгари дастлабки ўсимлик ва ҳайвон турлари хонакилаштирилган, маданийлаштирилган. Хусусан Олд Осиёда: ёввойи буғдой, икки қаторли арпа, нўхот ва бошқалар. Ҳайвонлардан: ёввойи эчки, муфлон (қўй) тўнғиз, тур, ва бошқалар хонакилаштирилган. Бу эса мил. авв. 8 – 5 минг йилликлардаёқ энг қадимги деҳқончилик ва чорвачиликка асос бўлади. мил. авв. 4 – 3 минг йилликларда энг қадимги давлатлар Шумерда вужудга келади. шундан сўнг илмга асосланган деҳқончилив, боғдорчилик, тўқимачилик, ёзув, пул вужудга келади. тез орада Осиёда бошқа давлатлар: Элам, Моҳенджо- доро, Хараппа ташкил топади. Мил. авв. 2 – 1 минг йилликларда шарқий ва жанубий – шарқий Осиёда давлатлар пайдо бўлади.
Чўл, дашт, тоғ олдт ҳудудларида аҳоли қадим замонларда комплекс хўжалик: термчилик, овчилик, чорвачилик шуғулланиб келган. Мил. авв 2 минг йиллик охирларида ҳудудда чорвачилик кенг тус олган. Мил. авв. 1 минг йиллик бошларида чорвадорлар гуруҳи ижтимоий – иқтисодий ва табиий иқлим шароитига қараб кўчманчи ва ярим кўчманчиларга ажрала боради.
Айни пайтда давлатлар вужудга келган ҳудудлар чегараларида овчи – балиқлар ва ибтидоий термчилар гуруҳлари истиқомат қилишган. Жануби – шарқий Осиёнинг айрим худудларида ҳозирга қадар балиқчилик ва термчилик билан шуғулланадиган аҳоли гуруҳлари мавжуд.
Осиёда турли географик тарихий, ижтимоий сабаблар туфайли мураккаб этник жараёнлар кечган. Минглаб йиллар давомида бу ҳудудда миграциялар, урушлар, демографик портлашлар туфайли этносларнинг аралашуви кўлами ва турлари мислсиз тарзда бўлган. Тиллар, динлар, хўжаликлар ва бошқа маданий қадриятлар алмашганлигини кузатамиз. Осиёда барча ирқ вакиллари учрасада асоаий кўпчилик монголоид ва европоидлардир. ирқлар чегараларида турли ирқий типлар вужудга келгани ҳам табиийдир.
Осиёнинг тиллари ҳам мураккаб ҳудудда йирик юзлаб миллион аҳоли гаплашадиган тиллар қаторида майда ёки камёб тилли этнослар ҳам учрайди. Айни мураккаблик хўжалик – маданий типларга ҳам таълуқлидир. Қитъада овчилар, балиқчилар, мотига деҳқончилиги, кўчманчи ва ярим кўчманчи чорвадорлар, омоч, плуг деҳқончилигини ҳам учратамиз. Осиёда Тараққий этган мамлакатлар билан бир қаторда кўплаб камбағал мустақил тараққиётга ўтганига кўп бўлмагам мамлакатлар ҳам мавжуд.

Download 433,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish