Европаликлар Австралияда
Европаликларнинг оборигенлар билан дастлабки алоқалари XVII асрга тегишли бўлса ҳам, уларнинг колониялари Австралияда 1788 йилда Порт – Джексонда (ҳозирги Сидней) ташкил топган. Австралия номи географик харитада илк бора 1606 йилда пайдо бўлган. XX асрнинг 60 – чи йилларидан бошлаб Океанияда бирин-кетин янги мустақил давлатлар пайдо бўла бошлаган. Ғарбий Самоа (1962 й), Науру (1968 й) топган. Фиджи (1979), Папуа – Янги Гвинея (1975), Важуату (1980).
Австралия халқлари
Автохтон аҳоли. Австралияликларнингсиёсий тўғрироғи ижтимоий бирлиги уруғ ҳисобланган, локал гуруҳ эса 30-60 тагача эркак ва болалар ташкил топган. 10-15 локал гуруҳ ўзаро ижтимоий, хўжалик алоқаларини олиб борарди ва улар битта тилда яни бир-бирига тушунарли шевада гаплашишарди. Аборигенлар динго (австралиянинг ёввойи ити) ларини ушлаб, уларни дрессировка, яъни ўргатарди. Тадида ямса илдизларини ишлатарди.
Айрим аборигенлар соҳилдан тереда ёки коброкуртларини истеъмол қилишарди. Консервалат маҳсулотлар ҳам ишлатиларди. Янги Жанубий Уэльснинг шарқида гоҳида таомга богонг капалакларини қўшиб истеъмол қилар эдилар. Истъемол қилишдан олдин уларни дудлардилар. Қарағай дарахтининг ёш уруғини ҳомлигича истеъмол қилардилар. Пишган ёнғоқлардан эса нон пиширарди, улар бир неча ойлар сақланарди. Пальма дарахтининг ёнғоқларини чуқурга кўмардилар. Гоҳида тошбақа ва қушларни тухумларини сақлашарди. Марказий Австралияда эса кенгуру гўштини 2 кун қуритиб консерваларди. Австралия оборигенлари нафақат овчи, термачи балки балиқчилик билан ҳам шуғулланган. Аёлларнинг уй-рўзғор буюмлари дарахт, ёғоч ёки Квинсленде тропик ўрмон дарахтларининг баргларидан қилинган идиш косалар бўлган. Аёлларнинг ўзига хос сумкалари бўлиб, улар дарахт пўстлоғи ипак толадан тикиларди. Сумкада шахсий буюмлар билан биргаликда оилавий нарсалар ҳам олиб юрар эди.
Турар жойи.
Аборигенларнинг яшаш шароити турар жойларининг мустаҳкам ва доимий бўлишига зарурат туғдирмас эди. Иссиқ иқлим шароити Австралиянинг кўпгина вилоятларида аҳолини очиқ ҳавода яшаши учун қулай эди. Бу ерда аёллар нафақат озиқ-овқат маҳсулотларини топиш билан, балки болаларнинг бутун жавобгарлиги уларнинг зиммасида бўлган. Австралияликларда никоҳ жуфт бўлган. Уларда оила асосан бир кулбада яшовчи эркак, унинг хотини (гоҳида 4 – та хотини) ва болалари бўлган. Австралияликларда аёллар 9 ёшидан никоҳга кирган то вафот этгунича. Никоҳ қонунларига кўра аёлларнинг ўртача 4 та эри бўлган, бундан ташқари вақтинчалик ёки яширинча алоқалари ҳам бўлган. Австралия аборигенлари орасида яшаган, улар атроф-муҳит, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси борсидаги билимларининг аниқлигига ҳайратланарди. Уларнинг диний билимлари мифлар кўринишида бўлган. Ва ушбу тассавурлар авлоддан-авлодга ўтиб борган. Булар кўпчилиги фантастика эди. Тотемизм австралияликларнинг диний кўриниши сифатида яхши ўрганилган.
Англоавстралияликлар. “Дастлабки флот” Сиднейга 1788 йил етиб борган. Англиядан бор йўғи 1000 кишига яқин одам келган, шулардан 700 таси асир эди. Бу даврда Англияда ўлимга асосан ўғирлик билан шуғилланган одамларни маҳкум қилганлар. Кўп вазиятларда эса бошқа мамлакатларга сургун қилар эдилар. 1815 йилга келиб Жанубий Уэльс метрополияларини юнг билан таъминларди. Ерларни қўй подалари билан оккупация қилиш оборигенларни катастропик оқибатларга олиб келди. Тез орада қўйлар ва халтали ҳайвонларни яйлов учун кураши бошланиб кетди.
Do'stlaringiz bilan baham: |