Мадалиева Ойсара Рустамовна Навоий девонлари қўлёзмаларининг таркибий-қиёсий тадқиқи (Ўзр фа шарқшунослик институти фонди қўлёзмалари асосида) Мадалиева Ойсара Рустамовна Структурно-сравнительное исследование


«Девонлардан нусха кўчириш жараёнида



Download 0,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/29
Sana07.04.2022
Hajmi0,77 Mb.
#535818
TuriИсследование
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29
Bog'liq
163207655496070daraja

«Девонлардан нусха кўчириш жараёнида 
юзага чиққан ўзгаришлар» 
деб аталган. Ушбу бобда терма девонлар 
таркибидаги шеърлар, шунингдек, куллиётлар таркибидаги «Хазойину-л-
маоний» нусхаларининг қиёсий тадқиқи ўрганилган. 
Навоий шеърлари жамланган шундай турдаги девонлар ҳам борки, 
уларнинг баъзилари шоир яшаган даврда, баъзилари эса шоир вафотидан сўнг 
бошқа шахслар томонидан тузилгандир
41
. Навоий девонларига нисбатан 
терма 
девон
атамасини фанга илк бор Ҳ.Сулаймонов олиб кирган. Навоий «Терма 
девон»лари ҳажм жиҳатидан ҳам, таркиб жиҳатидан ҳам бир-биридан фарқ 
қилади. «Терма девон»лар ким тарафидан тузилгани номаълум, уларни 
котибнинг ўзи тузган бўлиши ҳам мумкин. Эҳтимол, бундай девонлардаги 
ғазаллар буюртмачининг талабига биноан танлаб кўчирилгандир.
Бундай девонлар орасида XV–XVI асрларга оид нусхалари ҳам бор бўлиб, 
улар Дарвеш Муҳаммад Тоқий, Пирмуҳаммад ибн Шайх Табризий, Пираҳмад 
ибн Искандар ва Абдурраҳим котиб каби замонасининг машҳур хаттотлари 
томонидан кўчирилган. 
Терма девонлар зоҳирий бир ном билан аталаверса-да, ботиний жиҳатдан 
ҳар бири алоҳида таркибга эга. Яъни каталогларда бу нусхаларнинг барчаси 
бир ном билан («Терма девон») тавсиф этилган, аммо кузатишларимиз 
уларнинг деярли ҳар бири оригинал таркибга эга эканини тасдиқламоқда. 
Терма девонлар таркибини қиёслаб ўрганишимиз натижасида айрим 
нусхалар таркибидаги шеърлар «Хазойину-л-маоний»да мавжуд бўлмай, 
«Бадойеу-л-бидоя» ёки «Наводиру-н-ниҳоя» девонларидан олингани маълум 
бўлди. Бу эса баъзан терма девондаги шеърлар Алишер Навоийнинг барча 
девонлари таркибидан олинганини англатади. Айни пайтда мазкур факт 
«Хазойину-л-маоний» девони тузилганидан кейин ҳам «Бадойеу-л-бидоя» ёки 
«Наводиру-н-ниҳоя» девонлари умумистеъмолда бўлганини ифода этади. 
Алишер Навоий куллиётининг нусхалари ҳозирги кунда дунёнинг йирик 
қўлёзма фондларида кенг тарқалган. Улар Буюк Британия, Франция, Россия, 
Туркия, Эрон ва Ўзбекистондаги шарқ қўлёзмалари фондларида сақланмоқда
42

Мазкур куллиётлар турли даврларда ва турли таркибда кўчирилган. Бу 
41
Қаранг: Сулаймонов Ҳ. «Хазойинул-маоний» текстларини ўрганиш ва нашрга тайёрлашнинг асосий 
масалалари // Алишер Навоий. Хазойинул-маоний. I том: Ғаройибус-сиғар. – Тошкент: Ўз ССР ФА нашриёти, 
1959. – Б. IX-XI; Эркинов А. Кириш // Алишер Навоий Оққуюнли мухлислар девони (1471). – Tokyo: «Research 
Institute for laŋuages and cultures of Asia and Africa», 2015. – Б. 12-28.
42
Биз Алишер Навоий куллиётининг хорижда сақланаётган барча нусхасидан бевосита фойдаланиш имконига 
эга эмасмиз, шунинг учун қўлёзмаларнинг айримларига нисбатан батафсил тўхталсак, айримлари ҳақида 
каталоглардан олган маълумотларни бериш билан чекландик. Истанбул ва Париж нусхаларининг фото 
нусхасини тақдим этгани учун филол.ф.д. А.Эркиновга миннатдорчилик билдирамиз. 


21 
қўлёзмалар каталогларда тавсиф қилинган, шунингдек, бир қисми айрим 
тадқиқотларда ўрганилган
43
.
Нашр этилган тадқиқотларда Навоий куллиётининг Истанбул (Тўпқопи – 
Реван, инв. № 808; Сулаймония, инв. № 4056), Санкт-Петербург (Россия 
Миллий кутубхонаси, инв. № 55; инв. № Дорн. 558), Париж (Франция Миллий 
кутубхонаси, Suppl. turc. инв. № 316 ва 317), Лондон (Британия қироллиги Осиё 
жамиятининг кутубхонаси, инв. № OR 47) ва Тошкент (ЎзР ФА Алишер 
Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи, инв. № 842
44
; ЎзР ФАШИ, инв.
№ 316) нусхалари назарда тутилган. 
2008 йил Истанбулда Шоди Ойдин (Şadi Aydın) томонидан нашр этилган 

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish