MAB3У.
ШАХАРСОЗЛИК ЭКОЛОГИЯСИНИНГ
АСОСЛАРИ
Режа:
1.
Шаҳарсозликда экологик жиҳатлар.
2.
Шаҳарсозлик фаолиятида экологик
талаблар.
3.
Экологик
шаҳар
қурилишини
лойиҳалаш.
.
Шаҳарсозликда экологик жиҳатлар
-
Шаҳарсозлик экологияси
шаҳар аҳолиси мавқенинг мамлакат
миқёсида ўсиш майдонларида инсонлар яшайдиган экологик
хавфсиз муҳитни яратилиши, шаҳар ва қишлоқларни ривожланиши,
аҳолини
турли
жойларга
ер
сатҳидаги
катта
кенгликда
жойлаштириш бўйича харакати тушунилади.
Шаҳар аҳолиси учун экологик хавфсиз муҳитни яратилиши, шаҳар
ва қишлоқларни ривожланиши, шунингдек табиий ресурслардан
тўғри фойдаланиш муҳим масала ҳисобланади. Шахарнинг
ривожланиши экологик мувозанатни бузилиши инсон қўллари билан
қурилаётган бино ва иншоотлар
экологияга салбий таъсир
кўрсатади.
Шахарлар - хавони ва сувни ифлосланишига олиб келади.
Ахоли яшаш жойларини лойихалашда ва қуришда атроф-мухитни
тикланиши, ерларни ободонлаштириш маъданий мерос объектларни
муҳофаза қилиш, экологик ҳавфсизликни таъминлаш бўйича чора –
тадбирлар қабул қилиниши лозим.
Ахоли яшаш пунктларида лойихалаш ва қуришда санитар тозалиги,
чиқиндилар
зарарсизлиги,
санитар-химоя
майдонларини
яратилганлиги бўйича зарур чора-тадбирлар қилинган бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг табиий атроф - мухитни
муҳофаза қилиш энергия ва ресурслардан самарали, оқилона
фойдаланиш бўйича бир қанча қонунлар қабул қилган.
Масалан, шаҳар ва аҳоли яшаш пунктларини жойлаштиришда,
лойиҳалашда, қурилишни
қайта таъмирланишида табиий
экотизимларга риоя қилиш, бундан ташқари атроф-муҳит
муҳофазаси санитариясига амал қилиши зарур хисобланади.
Экологик жихат
Шаҳарсозликнинг экологик муаммоси табиий атроф-муҳит билан
ўраб олган шаҳар ва қишлоқларни ҳар томонлама таъсирини
ўрганиш асосида, фақатгина яхши томонга ўзгариши мумкин.
Шаҳар муҳитида табиат ва инсон ўртасидаги маълум ўзаро
келишув улар орасидаги экологик мувозанатни, яъни ўз-ўзини
тиклаб олиши, қайта ишлаб чиқариши ва унинг асосий ташкил
этувчиларини тегишли муҳофазаси таъминланган шундай табиий
атроф-муҳит шароитида амалга ошиши мумкин.
Қурилиш жараѐнида атроф-муҳитга салбий таъсирлар бўлиб
туради. Қурилиш майдонини тайѐрлаш бевосита дарахт ва
буталарнинг кесилиши, тупроқ қатламининг зарарланиши ва
қурилиш майдонларидан чиқаѐтган оқова сувлар, ковлаш ишлари,
қурилаѐтган объект тагидан пойдевор учун қазилган чуқурлик ва
қовурлар учун ариқ, қурилиш майдончасида ҳаракатланаѐтган
автотранспорт ва бошқа механизмлар томонидан чиқаѐтган
чиқиндилар – қурилиш жараѐнидаги асосий ифлослантирувчи
манбалар саналади.
Табиатда амалга ошириладиган қурилиш экотизимларини ҳар бир
вакиллари учун талофат етказади, масалан ҳайвонот оламига:
қурилишнинг бўлиши натижасида ҳайвонот оламининг озуқ
занжири бузилади, бу эса ўз навбатида уларнинг сонини
қисқаришига олиб келади. Лойиҳа тузувчилар иложи борича
табиий атроф-муҳитга қурилишнинг салбий таъсирини
камайтиришга ҳаракат қилиши керакдир.
Шаҳарсозликнинг экологик муаммоси табиий атроф-муҳит
билан ўраб олган шаҳар ва қишлоқларни ҳар томонлама
таъсирини ўрганиш асосида фақатгина яхши томонга
ўзгариши мумкин. Шаҳар муҳитида табиат ва инсон
ўртасидаги маълум ўзаро келишув улар орасидаги экологик
мувозанатни, яъни ўз-ўзини тиклаб олиши, қайта ишлаб
чиқариши ва унинг асосий ташкил этувчиларини тегишли
муҳофазаси таъминланган шундай табиий атроф-муҳит
шароитида амалга ошиши мумкин.
Бунда инсоннинг ҳаѐтий фаолияти учун ижобий таъсир
кўрсатадиган шароитнинг яратилиши, шунингдек табиий ва
материал ресурсларини тўғри ишлатилиши муҳим масала
ҳисобланади. Шаҳарнинг ҳудудий чегарасида ҳар хил
кўринишдаги қурилишдан табиий экотизимларда техноген
(уйлар, корхоналар, йўллар ва ш.к.) юклар айниқса
мухимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |