Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларнинг ҳуқуқий мақоми: 1993 йил 2 сетябрда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” қонун қабул қилинди. Унда Конституциянинг 102-103 моддаларидаги нормалар асосида халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг асосий вазифалари белгилаб қўйилди. Қонуннинг 1-моддаси, биринчи ва учинчи хат бошисига асосан, “Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳарлар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари давлат ҳокимиятининг вакиллик органларидир”, “Халқ депутатлари Кенгаши вилоят, туман ва шаҳар учун умумий бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифаларини амалга оширилишини, жойларда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатлар, юқори турувчи халқ депутатлари Кенгашлари, ҳокимлар қарорларининг ижросини, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини вилоят, туман ва шаҳарни бошқаришга жалб этишини таъминлайди”.
Қонунда белгиланган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари (6-модда), ваколатлари (24-25 моддалар), халқ депутатлари Кенгашлари давлат ҳокимияти органлари сифатида эътироф этишга асос бўлади.
Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўладилар.
Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг ҳуқуқий мақоми: 1993 йил 2 сетябрда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” қонуннинг 1-моддаси мазмунига биноан “Вилоят, туман, шаҳар ҳокими вилоят, туман ва шаҳарнинг олий мансабдор шахси бўлиб, айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги ижроия ҳокимиятини бошқаради. Вилоят ҳокими, Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордирлар. Туман, шаҳар ҳокими юқори турувчи ҳоким ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.
Ҳоким вилоят, туман ва шаҳар учун умумий бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифалари амалга оширилишини, жойларда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатлар, юқори турувчи халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимлар қарорларининг ижросини, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини вилоят, туман ва шаҳарни бошқаришга жалб этишни таъминлайди.
Маҳаллий ҳокимлар Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўладилар.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўлақонли ҳокимият органи бўлиб, Ўзбекистонда давлат ҳокимияти олдига қўйган вазифаларни бажаради ва ягона тизимни ташкил этади “Биз кейинги йилларда Республика ва маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда унинг бошқарув идоралари мисолида шундай тизимни шакллантира олдик”.
Шундай қилиб, халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимлар маҳаллий давлати ҳокимияти органлари бўлиб, жойларда давлат ҳокимиятини амалга оширади ва маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни мустақил ҳал қила олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |