Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тушунчаси



Download 0,86 Mb.
bet1/5
Sana25.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#258047
  1   2   3   4   5
Bog'liq
4.1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизими ва уларнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари


4.1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизими ва уларнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тушунчаси: Даврда ҳар қандай мамлакатда ҳокимият масаласи муҳим бўлиб қолмоқда. Ҳокимият тизимида давлат ҳокимияти марказий ўринда туради, сабаби унинг бирдан-бир манбаси халқдир.
Халқ ҳокимияти, давлат ҳокимияти тимсолида намоён бўлган­лиги учун ҳам, у шундай мавқега эга. Давлат ҳокимияти ягона бўлиб, у бўлинмайди. Кўп ишлатиладиган “Ҳокимият бўлиниши принци­пини” тўғри эмас. Бўлиниш ҳокимиятга нисбатан эмас, ҳокимият тизимига нисбатан ишлатилади ва бу тўғридир. Давлат ҳокимияти ягона, лекин уни турли органлар амалга оширади, давлат ҳокимия­тини амалга оширувчи органлар йиғиндиси давлат ҳокимияти тизи­мини ташкил этиб, бўлиниш ана шу тизимга тааллуқлидир. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, давлат ҳокимия­тини эмас, ҳокимият тизимини қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинишини мустаҳкамлаган.
Давлат ҳокимиятини ташкил қилиш шу принцип асосида амалга оширилади. Давлат ҳокимияти марказий миқёсда ва маҳаллий миқёсда жойларда ташкил қилинади.

Фақат хориж тажрибасида маҳаллий миқёсда, жойларда ташкил этиладиган органларга давлат ҳокимияти органи атамаси эмас, маҳал­лий бошқарув атамаси ишлатилиб, кўп ҳолларда улар ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳисобланади ва шу жойларда давлат ҳокимияти амалга оширадиган вазифаларни ҳам бажаради.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, уни олдида кўплаб вазифа­лар қаторида маҳаллий миқёсда ҳокимиятни ташкил қилиш вазифаси ҳам пайдо бўлди. Собиқ тузум даврида маъмурий-ҳудудий тузилиши­нинг барча поғоналарида (вилоят, туман, шаҳар, посёлка, қишлоқ) давлат органлари ташкил қилинар эди. Маҳаллий миқёсда давлат органларини вилоят, туман ва шаҳарда ташкил қилиш, посёлка (шаҳарча) ва қишлоқ миқёсида давлат ҳокимияти органи ташкил қилиш шарт эмас деган хулосага келинди.

Бундан ташқари, маҳаллий миқёсда ташкил қилинадиган давлат ҳокимияти органлари икки турда бўлгани (вакиллик ҳокимияти органлари ва ижро ҳокимияти органлари) мақсадга мувофиқ деб топилди. Биринчиси-вакиллик ҳокимияти органлари халқ томонидан сайлаб қўйиладиган орган бўлиб ҳудудда умумий масалаларни ҳал қиладиган бўлса, иккинчиси – ижро ҳокимияти органлари бўлиб яккабошчилик асосида фаолият кўрсатадиган, ижро этиш вазифасини амалга оширадиган орган бўлиши назарда тутилди.
Маҳаллий вакиллик органлари сифатида, аввалдан мавжуд бўлиб турган Халқ депутатлари кенгашлари сақлаб қолинди. Лекин уларни таркиби мукаммал бўлиши, уларни сайлашни демократия талаблари асосида ўтиши, фаолияти, қабул қиладиган ҳужжатларини таъсири кучи кучли бўлиши, ижро ҳокимияти устидан самарали назорат ўрнатиш механизмлари такомиллаштирилди.
Собиқ тузумда умуман ижро ҳокимияти деган атама ишлатилма­ган ва ижро органлари халқ депутатлари кенгашларининг органлари деб ҳисобланган ва Қонун ҳужжатларида ҳам шундай белгиланган эди. Энди ижро органлари ҳам мустақил ижро ҳокимияти органи ҳисобланди ва бу масала ҳам қонунларда мустаҳкамланди.
Собиқ тузум даврида маҳаллий ижро органлари талабга жавоб бермай қўйган эди. Шунинг учун мустақиликка эришиб, давлат органлари тизимини барпо этишда, ижро органларини аниқроғи маҳаллий ижро органларини ташкил қилишга ва кучли ижро ҳокимияти бўлишига катта эътибор берилди. “Кучли ижро ҳокимияти бўлмаса, ҳатто энг демократик йўл билан қабул қилинган қарорлар ҳам бажарилмаслиги мумкин” деб ижро ҳокимияти қандай бўлишини кўрсатиб берган эди, мамлакат Президенти. 1992 йил 4 январда “Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимияти идора­ларини қайта ташкил этиш тўғрисида”ги конституциявий қонун қабул қилинди. Шу қонун маҳаллий миқёсда вакиллик ҳокимияти ва ижро ҳокимияти бўлишини белгилаб, ижро ҳокимияти бошлиғи сифатида “ҳоким” лавозимини ўрнатди. Ҳоким-мансабдор шахс сифа­тида ўзбек миллий давлатчилик тарихида фаолият кўрсатган, кейин­чалик социалистик тузумда тугатилган эди.
Мустақиллик давлатчилигимиз анъаналарини тиклаш имкония­тини берди.
Ҳоким институти (лавозими) ижро ҳокимияти бошлиғи сифатида Конституцияда ҳам мустаҳкамланди. Ҳоким яккабошчилик принци­пида фаолият кўрсатар экан бу дегани у фақат кенг ҳуқуқ ва вако­латларгагина эга эмас, кучли маъсулиятга ҳам эга бўлди. Конституцияда ҳоким ўз фаолиятининг яккабошчилик асосида амалга ошириш ва ўзи раҳбарлик қилаётган органларининг қарорлари ва фаолияти учун ҳам шахсан жавоб бериши белгиланди. (103-модда). Шундай қилиб, маҳаллий вакиллик органлари-халқ депутатлари Кенгашлари ва ижро ҳокимияти органлари-ҳокимлар фаолияти асослари конституцияда мустаҳкамланди ва ҳоким вакиллик ҳокимиятини ҳам, ижро ҳокимиятини ҳам бошлиғи деб белгиланди.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish