«Маҳалла» телерадиоканали ДМ «Маҳалла» радиоси:
«Ижтимоий-ҳуқуқий» дастурлар муҳарририяти:
«Спорт хабарлари» ахборот – информацион дастури:
Бош муҳаррир – Б.Дўланов Ҳажми - 05 дақ
Эшиттирилади – 02.04.2022 й
Масъул муҳаррир - Д.Матёқубова Эфир вақти - 14.00 – 14.05
------------------------------------------------------------------------------------------------------------- БОШЛОВЧИ- Ассалому алайкум. “Cпорт хабарлари” тақдимоти билан студияда бошловчи_________ ( РОЛИК ) БОШЛОВЧИ –Хабарингиз бор, Таиланднинг Районг шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича якунланган ёшлар ва катталар ўртасидаги қитъа чемпионати мамлакатимиз вакиллари учун ҳар томонлама омадли бўлди. Ўтказилган баҳсларда Ўзбекистон ёшлар ва катталар терма жамоаси 29 нафар спортчи билан қатнашиб, 10 тадан зиёд давлат вакиллари орасида қитъа чемпионатида умумий ҳисобда 43 та медалга мушарраф бўлишди. Ушбу мусобақада иштирок этган Тошкент вилояти вакили Азимжон Сотиболдиев терма жамоа ҳисобига 4 та олтин мелани қўшди. Бу ҳақда ғолиби иштирокчиси шундай дейди:
ЁЗУВ МАХ - 39477 в 00 д 54 с СОТИБОЛДИЕВ – ( .. Мусобқада иштироки натижалри ҳақида гапиради ..) М.Абдиев 00003 ( РОЛИК ) БОШЛОВЧИ – Енгил атлетика бўйича терма жамоамиз аъзоси Роксана Худоёрова айни кунларда Австралияда мавсумга тайёргарлик доирасида бир қатор халқаро мусобақаларда ўз омадини синаб кўрмоқда. Спортчимиз шу кунларда ўтказилаётган Австралия очиқ чемпионатида уч ҳатлаб сакраш дастурида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз мусобақада 13 метр 54 сантиметр натижа қайд этишга муваффақ бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Австралия терма жамоаси вакилаларига насиб этди. Ҳамюртимиз бугун узунликка сакраш дастурида ўз омадини синаб кўради.
( РОЛИК ) БОШЛОВЧИ –Ўзбекистон шахмат Академиясида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида мамлакат чемпионати биринчи лига ўйинлари бўлиб ўтаяпти. Аёллар ўртасида ўтаётган мусобқаларда 40 нафар шахматчи ўз омадини синовдан ўтказмоқда. Ҳозирча 8 турдан 7 очко жамғарган Мафтуна Бобомуродова биринчи ўринда бормоқда. Бу ҳақда мусобақа иштироокчиси шундай дейди:
ЁЗУВ МАХ - 69091 в 00 д 30 с БОБОМУРОДОВА – ( .. Ўтказган баҳслари ҳақида шундай дейди...) Б.Марданаев 01207 ( РОЛИК ) БОШЛОВЧИ – Пойтахтимиз каратэнинг ВКФ йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада Қорақалпоғистон вакили Сайёра Юсупова 11 ёшлилар ўртасида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда мусобқаа ғолиби шундай дейди:
ЁЗУВ МАХ - 69059 в 00 д 15 с ЮСУПОВА – (.. Ўзбкистон чемпионати осон ўтмагани рақиблари ва олдига қўйган мақсади ҳақида гапиради ..) Б.Марданаев 01207 ( РОЛИК ) БОШЛОВЧИ – "Рома" ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян билан янги битим имзолашни режалаштирмоқда. Шартнома тез орада имзоланиши мумкин. 33 ёшли Мхитарян шартномани узайтириш учун маошининг тушишига рози бўлиши керак. Мхитаряннинг "Рома" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ярим ҳимоячи жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та ассистентлик қайд этди.
( РОЛИК ) БОШЛОВЧИ- Сиз “Маҳалла” радиоканалида “Спорт хабарлар” дастурини тингладингиз. Студияда.......................................................бўлди.