Маҳалла раиси ислоҳотчи



Download 45 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi45 Kb.
#271649
Bog'liq
Маҳалла раиси 26.08.2021


Маҳалла раиси - ислоҳотчи” 26.08.2021 йил (пайшанба)
Муаллиф: Ф.Абдуразақов
Бошловчи: _________________
Режиссёр: Р.Назаров
Муҳаррир: _________________


Бошловчи: Ассалому алайкум ҳурматли радиомухлислар. Бугун 26 август. Ҳафтанинг пайшанба куни. Ўтаётган ҳар бир кун мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги шодиёналари сари бошламоқда. Барча юртдошларимизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз билан табриклаган ҳолда ФМ102.1 ва 101 “Янги аср” радиоси тўлқинларида “Маҳалла раиси - ислоҳотчи” эшиттириши.
МУСИҚА


Бошловчи: Маълумки, аҳоли фаравонлигини ошириш турмуш даражасини янада яхшилашга йўналтирилган ислоҳотлар ҳар бир янгиликларни барча соҳаларга жалб этиш орқали тизимлар фаолиятини янада яхшилаш чоралари кўрилаяпти. Бу вазифаларни амалга ошириш, тезроқ ҳаётга тадбиқ этиш бугуннинг давр талаби ҳам аслида. Юртбошимиз томонидан маҳалла раисларига билдирилган юксак ишончни ўзини-ўзи бошқариш органлари раҳбарлари теран ҳис қилган ҳолда қатор янгиликларга бош бўлишмоқда. Катта ташаббуслар ҳам айнан маҳаллалардан бошланмоқда. Бу ҳақида гап кетганида шўрчилик меҳнат фахрийси, тажрибали педагог, кўчат етиштириш бўйича мутахассис Камолиддин хожи Икромиддинов берган маълумотлар ранг-баранг. Камолиддин хожи Икромиддиновнинг фикрича, маҳаллаларда темир дафтарларнинг юритилиши ва бунинг ортидан мутасаддиларнинг хонадонма-хонадон юришлари натижасида кишиларнинг яшаш тарзи, уларнинг таклифлари ҳамда муаммолари тингланмоқда.
ЁЗУВ КЕТАДИ
Икромиддинов Камолиддин хожи


Бошловчи: Таъкидлаш жоизки, Шўрчи туманида 53 та маҳалла фуқарлар йиғини мавжуд бўлиб, унда фуқаролар тинч ва фаровон умргузаронлик қилмоқда. Юртдошларимизда тарбия, одоб-аҳлоқ, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, умуман, жуда кўп инсоний фазилатлар айнан қадриятлар бешиги бўлмиш маҳаллада шаклланади. Маҳаллада ана шу йўналишларда, қолаверса, “Обод ва хавфсиз маҳалла” концепцияси доирасида олиб борилаётган ишлар сифати ва кўламини, маҳалланинг жамият, инсон ҳаётидаги ўрни ва ролини янада ошириш мақсадида мақсадли чора-тадбирлар тузилган. Қолаверса, бу вазифаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш пировардида ватанимиз тараққиётини янада юксалтириш ва халқимиз фаровонлигини оширишга қаратилган. Шу билан бир қаторда ижтимоий ҳимояга муҳтож, темир дафтарга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам Шўрчи туманида эътирофга молик ишлар олиб борилаяпти. Истаги бор фуқароларга иссиқхона қуриб бериш, деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга экин майдонларини ажратиш ҳам шулар жумласидан. Энг муҳими иқтидорлар қўллаб-қувватланаяпти. Ҳайитова Фарида турли тақинчоқлар, эсдалик совғалари тайёрлайди. Унинг бежирим тақинчоқлари Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи ҳудудларида келган меҳмонлар ва сайёҳларга сотилмоқда. Ҳайитова Фарида бугунги кунда шогирдлар билан янги дастгоҳларда бежирим либослар тайёрламоқда.
ЁЗУВ КЕТАДИ
Фарида Ҳайитова – ҳунарманд


Бошловчи: Ҳурматли радиотингловчилар, Сиз “Маҳалла раиси - ислоҳотчи” деб номланган эшиттиришни тинглаяпсиз. Бугун маҳаллалар аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказларига айланмоқда, илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тааллуқли бўлган қатор вазифалар айнан маҳалла идоралари томонидан муваффақиятли тарзда бажариб келинмоқда.
Бугун маҳаллада ўз ечимини топмайдиган муаммонинг ўзи қолмади ҳисоб. Маҳаллага берилган имконият, ваколат ва ҳуқуқлар моҳиятида шу мақсад мужассам аслида. Айниқса, маҳаллаларда касаначилик, оилавий бизнес, тадбиркорлик ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ва кенгайтириш ҳисобига маҳалла аҳлининг моддий фаровонлигини ошириш, иш билан бандлигини таъминлашга кўмаклашиш каби ижтимоий масалаларга эътибор ниҳоятда юқори.
МУСИҚА


Бошловчи: Ҳурматли радиотингловчилар. Сиз “Маҳалла раиси - ислоҳотчи” деб номланган эшиттиришимизни тингладингиз. Шу билан бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Муаллиф Фазлиддин Абдураззоқов. Режисёрлик пультида Рустам Назаров. Студияда бошловчи ____________________ бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат! Хайр, яна ҳаво тўлқинлари орқали учрашгунча омон бўлинг!
Муаллиф: Ф.Абдуразақов
Бошловчи: ______________
Режиссёр: Р.Назаров
Муҳаррир: ______________


Download 45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish