М1-20-13 Aбдулазиз Бозоров мавзу: даволашда қЎлланадиган мобил алоқа ва симсиз тармоқ турлари ва воситалари


Wи-БРО (WИРЕЛЕСС БРОAДБAНД): 802.16 д/э НИНГ СИМУЛЯТсИОН МОДЕЛИ



Download 0,51 Mb.
bet3/6
Sana24.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#250684
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Amaliyot UBICODC

Wи-БРО (WИРЕЛЕСС БРОAДБAНД): 802.16 д/э НИНГ СИМУЛЯТсИОН МОДЕЛИ
Телекоммуникация соҳасидаги дунё олимлари симсиз алоқа технологияларини ривожлантириш мақсадида кўплаб илмий изланишлар олиб боришмоқда. Бунинг натижасида янги технологиялар пайдо бўлмоқда. Симсиз алоқа тизимлари ривожланиши натижасида фойдаланувчилар учун кенг ва қулай имкониятлар пайдо бўлди. Улар мобил телефон аппарати ёки симсиз алоқа воситаси ёрдамида интернет тармоғига катта тезликда уланиш, файл ва турли кўринишдаги ахборотларни узатиш тармоғи орқали узатиб қабул қилиш каби хизматлар туридан фойдаланиш учун этарлича имкониятларга эга бўлдилар. Замонавий симсиз алоқа технологияларига Wи-Фи, Wи-Мах ва Wи-Бро мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бу технологиялардан кўпгина давлатларда кенг фойдаланилмоқда. Ўзбекистонда ҳам бу борада кўпгина ишлар амалга оширилиб,
фойдаланувчилар томонидан катта қизиқишлар юзага келишига сабаб бўлинмоқда.Мамлакатимиздаги алоқа соҳасида фаолият юритадиган компаниялар, қўшма корхоналар ва интернет сервис провайдерлар, жумладан, Ҳуаwеи Течнологиес Cо Лтд., Эаст Телеcом, Шарқ Телеcом, МахЛине кабилар симсиз алоқа технологиясини телематика хизматларидан фойдаланишга жорий қилдиларю
ИЕЕЕ 802.16 д/э стандартига асосан кенг йўлакли симсиз уланиш тизими БWA (Броадбанд Wирелесс Accесс) нинг физик ПҲЙ ва МAС сатҳлари мавжуд бўлиб, уларни базавий ва абонент станция (Б&СС- Басе&Субсcрибер Статион)сифатида ифодалаш мумкин. Ушбу технологиянинг афзаллиги шундаки, олис масофадаги
фойдаланувчилар осонгина юқори тезликли кенг йўлакли симсиз алоқа хизматларидан фойдаланиш муҳитига осонгина уланиш, кириш имкониятига эга эканлигидадир. Бу мавжуд бўлган симли ва сунъий йўлдошли алоқа тизимларига қараганда молиявий жиҳатдан арча арзондир. Бундан ташқари 802.16 стандарти 802.11 стандартига қараганда бир неча фойдаланувчиларга бир вақтнинг ўзида WWW муҳитига кириш имкониятини беради. Шунингдек 802.16 стандарти нафақат фиксирланган БWA (802.16 д) тизимлари учун, балки мобил БWA (802.16 э) тизимлари учун ҳам мўлжалланган. Wи-Бро ва бошқа симсиз алоқа технологиялари маълум бир частота диапозонида ишлайди. Радио каналлар учун частота диапозонларини ажратиб бериш алоқа соҳасига мутасадди корхоналар ва электромагнит мослашув маркази билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Wи-Бро тизими (Wи-Бро технологияси асосида қурилган) учун 100 МҲз частота диапозони этарли ҳисобланади. Бу бошқа мобил алоқа тизим частота диапозонига (ГСМ 1800, 1900 МҲз; CДМA 450, 900 МҲз )қараганда деярли 18-19 баробар кичикдир. Демак, бу тизимнинг инсон саломатлигига зарари анча камдир.Wи-Бро тизимида ҳам алоқани тахминловчи радио каналлар мавжуд. Улар уплинк (УЛ – БСдан ССга сигналларни узатувчи радиоканал) ва доwнлинк (ДЛ – ССдан БСга сигналларни узатувчи радиоканал) деб номланувчи фиксирланган вақт оралиғларига бўлинади ва улар “фрейм” деб аталади. 802.16 стандартига асосан
фреймларни вақт бўйича тақсимлаш орқали дуплекс (ТДД – Тиме Дивисион Дуплех) каналлар ҳосил қилинади. Wи-Бро тизимида радиоканалларни ортогонал частота бўйича тақсимлашли кўп киришли (ОФДМA – Ортҳогонал Фреқуенcй Дивисион Мултипле Accесс) ТДД ишлатилади. ОФДМA ТДД асосида ҳосил қилинган фреймнинг 5 мсек тенг бўлиб, улар “символ” деб номланувчи аниқ вақт оралиғидаги мантиқий бирликлар кетма-кетлигидан иборат. Фреймнинг структурасига эътибор берадиган бўлсак, 27 та символ ДЛ, 15 та символ УЛ учун ажратилган. Унинг тузулиши қуйидаги расмда келтирилган:


Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish