“Бошқарувчи” модули сунъий интеллект томонидан бажариладиган вазифаларни бошқаради ва ҳолатни назорат қилади;
“Дона танлаш” модули инсонга қариш ўйнаш жараёнида компьютер томонидан ўзи учун қайси донани юришини аниқлаштириб беради ва кейинги босқичлар ушбу белгилаб олинган дона ёрдамида амалга оширилади;
“Ҳолатни текшириш” модулидан ўйинда юриш амалга оширилгандан кейинги ҳолат, Тож қўйилгани, яъни ғолиб ёки мағлуб бўлганлиги ва дуррангни аниқлашда фойдаланилади;
“Дона турган жойни аниқлаш” модули сунъий интеллект томонидан компьютер учун танланган донанинг доскада жойлашган жойи, устун ва қаторини аниқлаб беради;
“Юриш мумкин жойларни аниқлаш” модули сунъий интеллект томонидан компьютер учун танланган донанинг юриши мумкин бўлган жойларини аниқлаб беради;
“Рақиб доналарни текшириш” модули сунъий интеллект томонидан компьютер учун танланган дона юришидан олдиин уриш мумкин бўлган рақиб доналари жойларини аниқлаб беради;
“Юриш” модули сунъий интеллект томонидан компьютер учун танланган донанинг белгиланган йўналишда юришини таъминлайди;
Сунъий интеллект томонидан бажариладиган барча жараёнлар компьютер процессорининг тезлигига асосланган таймер орқали бошқарилганлиги боис инсон ва компьютер бир-бирига қарши ўйнаган вақтда компьютер амалларни жуда катта тезликда бажаради.
Хулоса. Сунъий интеллектга асосланган “Тожмот” компьютер ўйинининг компьютернинг инсонга қарши ўйнай олиш алгоритми ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқилган алгоритм асосида инсонларни бир-бирига қарши ёки компьютерга қарши ўйнаш имконини берувчи шахсий компьютер ва мобиль қурилмалар учун дастурий таъминот ишлаб чиқилиши Ўзбекистонда аҳолининг барча қатламини миллий “Тожмот” спорт ўйинини билан шуғулланишга ўргатиш, болаларда ақлий ривожланишни мустаҳкамлаш ҳамда такомиллаштириб бориш учун, ҳамда аҳолининг барча қатламини (таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўқувчилари ва талабалари, вазирлик, идора, корхона ва ташкилотлар ходимлари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида иш билан банд бўлмаган аҳоли, хорижий фуқаролар) ақлий ривожлантирувчи спорт турига (Тожмот) қизиқтириш ва ҳеч қандай чекловларсиз ўйнай олиш имкониятини яратиш бўйича янги, замонавий, самарали услуб ҳисобланади.