Microsoft Word матнни бир неча устунларда саҳифалашга имкон беради. Матн уларга кетма-кет, бир устунни тамомлагандан сўнг кейинги устунга ўтиш орқали киритилади. Кўп устунли саҳифалаш учун Разметка страниц режимига ўтиш талаб қилинади, негаки Обычный режимида матн бир неча устунларда тасвирланмайди.
Кўп устунли саҳифалашдан фойдаланишнинг икки варианти мавжуд.
1. Бутун ҳужжат эни тенг бўлган тенг миқдордаги устунларга бўлинган.
2. Ҳужжатнинг турли қисмлари турли миқдордаги устунларга бўлинган ёки устунларнинг кенглиги хар хил. Бу вазиятда ҳужжатни ҳар бири ўзига хос устунларга бўлинишга эга бўлимларга ажратиш лозим.
Ҳужжат бўлими доирасида устунларни яратиш учун курсорни шу бўлим матнига ўрнатиш лозим. Агарда бутун ҳужжатни тенг миқдордаги устунларга бўлиб чиқиш талаб қилинса, курсор матннинг исталган жойида туриши мумкин. Сўнгра Формат менюсидан Колонки диалог ойнасини чиқарадиган Колонки командасини танлаш лозим (37-расм).
37-расм.
Число колонок майдонида устунлар сони ёки Тип рамкасидаги расмлардан бирини танлаш зарур. Разделитель байроқчаси матн устунлари ўртасида чизиқ ўрнатади. колонки одинаковой ширины байроқчаси ёқилган бўлса, у ҳолда барча устунларнинг эни бир хил бўлади. Агарда бу байроқча ўчирилса, ҳар бир устун учун Ширина и промежуток майдонида унинг эни ва устунлар ўртасидаги масофанинг аниқ қийматларини киритиш мумкин. Применить майдонида танланган режимлар амал қиладиган ҳужжат қисми кўрсатилади:
К текущему разделу –параметрлар фақат жорий бўлимда қўлланилади;
До конца документа – параметрлар киритиш курсоридан кейин жойлашган ҳужжат қисми учун ишлатилади;
Ко всему документу –параметрлар бутун ҳужжатда қўлланилади.
Эни бир хил бўлган устунларни тугмаси ёрдамида яратиш мумкин. Унга босганда ойна пайдо бўлади, унда устунларнинг керакли миқдорини белгилаш ва сичқон тугмасини босиш зарур.
Устунлар энини ва улар ўртасидаги масофани ўзгартиришни горизонтал координата линейкаси ёрдамида амалга ошириш мумкин. Матн устунларга бўлинганда, линейкада тегишли символлар акс этади (38-расм):
1 – устуннинг ўнг чегараси символи;
2 – устунлар ўртасидаги масофа;
3 – устуннинг чап чегараси символи.
Ушбу параметрларни тортиб олишда устунларнинг тегишли параметрлари ўзгаради. Кейинги устунга ўтиш учун Вставкаменюсидан Разрыв командасини чақириш, диалог ойнасидановую колонку переключателини ёқиш ва OK босиш зарур. Бундан сўнг курсор ва курсор остидаги бутун матн кейинги устун бошига кўчади.
Устунларни ўчириш – бу бутун ҳужжат учун битта устун ўрнатиш операцияси.