Колонтитул – ҳужжатнинг ҳар саҳифасида пастда ёки юқорида териладиган матн ёки расм. Колонтитулда одатда саҳифа рақамлари, китоб номи ёки жорий боб номи жойлаштирилади. Жойлашувига боғлиқ ҳолда (саҳифанинг юқори ёки пастки ҳошиясида) колонтитуллар юқори ва пастки бўлади. Колонтитулга киритилган матн оддий матн каби форматланади.
Колонтитулларни яратиш учун Вид менюсидан Колонтитулы командасини танлаш керак бўлади. Бунда Разметка страниц экран режимига автоматик тарзда ўтиш содир бўлади, негаки Обычный режимида колонтитуллар акс эттирилмайди. Экранда Колонтитулы инструментлар панели (36-расм) пайдо бўлади.
Юқори колонтитул майдонидан пастки колонтитул майдонига ўтиш ва акси учун тугмасидан фойдаланилади.
36-расм.
Киритилган колонтитул матни колонтитул чегараларини кўрсатувчи пунктир рамкада жойлашади. Колонтитул матни оддий матн каби форматланади. Саҳифалар рақамларини киритиш учун тугмаси қўлланади. Колонтитулларни акс эттириш режимида ҳужжатнинг аосий матнини таҳрир қилиш мумкин эмас.
Ҳужжатнинг биринчи саҳифасида бошқа саҳифалар колонтитулларидан ажралиб турувчи колонтитул яратиш учун Файл менюсиданПараметры страницы командасини чақириш ва Макет вкладишида первой страницы байроқчасини ўрнатиш талаб қилинади. Агар бу вкладишда четных и нечетных страниц байроқчаси ўрнатилса, у ҳолда жуфт саҳифалар учун алоҳида колонтитул ва тоқ саҳифалар учун алоҳида колонтитул яратиш мумкин. Параметры страницы ойнасини чақиришни Колонтитулы панелининг тугмаси ёрдамида амалга ошириш мумкин. Биринчи саҳифа, жуфт ва тоқ саҳифалар колонтитуллар ўртасида ҳаракатланиш учун тугмалари ишлатилади. Агар колонтитул майдони бўш қолдирилса, колонтитул бўлмайди.
четных и нечетных страниц байроқчасини ўрнатиш бутун ҳужжатга таъсир кўрсатади, агарда у бўлимларга ажратилмаган бўлса. Ҳужжат бир неча бўлимларга ажратилган бўлса, бир бўлимга колонтитул киритишда ушбу колонтитул автоматик тарзда хужжатнинг барча бўлимларига қўшилади, агарда тугмаси босилган бўлса (жорий бўлим колонтитулларини олдинги бўлим колонтитулларига қўшиб қўйиш). Ҳужжатнинг бир неча қисми учун турли колонтитулларни яратиш учун бўлимлар ўртасидаги алоқани узиш зарур. Бунинг учун курсорни у учун бошқа колонтитул яратиш лозим бўлган бўлимга ўрнатиш ва тугмасини очиш керак. Бундан сўнг мавжуд колонтитулни ўзгартириш ёки янгисини яратиш керак.
Колонтитулни ўчириш учун Вид менюсида Колонтитулы командасини танлаш, ўчирилиш лозим бўлган колонтитулни белгилаш ва Delete тугмасини босиш лозим. Исталган бўлимдаги колонтитулни ўзгартиришда ёки ўчиришда шунингдек бошқа бўлимлардаги колонтитуллар ҳам ўзгаради ёки ўчирилади, агарда олдинги бўлим билан алоқа мажбурий равишда тугмаси ёрдамида узилмаса.