Microsoft Word белгилар, рақамлар билан рўйхатларни ва рақамлар билан кўп даражали рўйхатларни тез тузишга имкон беради. Рўйхат элементи сифатида матн абзаци хизмат қилади. Рўйхат тузиш учун рўйхат элементлари қилиш лозим бўлган абзацларни белгилаб ажратиш ёки курсорни рўйхат бошланадиган абзацга ўрнатиш лозим. Сўнгра Форматменюсидан Список диалог ойнасини чақирадиган Список командасини танлаш зарур (27-расм).
27-расм.
Белгилар билан рўйхат тузиш учун Маркированныйвкладишини танлаш зарур. Белгили рўйхатнинг ҳар бир элементи элементнинг ўзидан чапда жойлашган кичик белги ёрдамида ажратилади. Таклиф қилинган белгилар орасидан мос келадиганини танлаш (унда сичқон билан босиш) ва OK тугмасини босиш керак.
Белги турини ўзгартириш учун Изменить тугмасидан фойдаланиш мумкин. Қўшимча белгиларни ўз ичига олган Изменение маркированного списка ойнаси пайдо бўлади. Маркертугмасини босишда Символ диалог ойнаси пайдо бўлади, унда рўйхат белгиси сифатида танлаш мумкин бўлган исталган символлардан бирини танлаш мумкин. Положение маркера рамкасида абзацнинг чап ёнидан белгигача бўлган масофа ўрнатилади. Положение текста рамкасида абзацнинг чап ёнидан рўйхатдаги матннинг чап ёнигача бўлган масофа аниқланади.
Рақамлар билан рўйхатлар яратиш учун Списокдиалог ойнасидаги Нумерованныйвкладиши ишлатилади. Таклиф қилинган рўйхатни рақамлаш вариантлари орасидан мос келадиганини танлаш, ОK тугмасини босиш керак бўлади ва рўйхат тузилади. Киритиш курсори рўйхатда жойлашга бўлса, Enter тугмасини ҳар гал босиш рўйхатнинг рақамланган янги элементини яратади. Рўйхатга янги элементни қўшишда ёки элементни ўчиришда, рўйхатдаги рақамлар автоматик тарзда тўғриланади. Рақамлашнинг шахсий вариантини яратиш учун Изменить тугмасини босиш даркор. Изменение нумерованного списка ойнаси (28-расм) пайдо бўлади. Формат номера майдонида рўйхат элементи рақамидан олдинги ва кейинги матн кўрсатилади, масалан: ) ёки [ ]. нумерация майдонида – рақамлаш услуби, начать с майдонида эса рўйхат бошланиши лозим бўлган рақам (ёки ҳарф) кўрсатилади. Рўйхат элементлари рақамлари шрифтини ўзгартириш учун Шрифт тугмасидан фойдаланилади.
Белгилар ва рақамлар билан рўйхатларни ва тугмалари ёрдамида тезда тузиш мумкин. Бир неча киритилиш даражаси билан рўйхатларни яратиш учун Список диалог ойнасидан Многоуровневый вкладиши қўлланилади.