М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси



Download 1,12 Mb.
bet127/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

9- §. ПЎЛАТНИ БЎШАТИШ

Тобланган пўлатни Aс1 критик нуқтадан паст температурагача қиздириб, сўнгра маълум тезлик билан совитиш прОқ есси бўшатиш деб аталади. Тобланган пўлатни бўшатиш термик ишлашнинг энг охирги юперацияси бўлиб, бунда бехарор мартенсит ва қолдиқ аустенит барқарор золатга келади, ички (қолдиқ ) кучланишлар камаяди ва пўлатнинг механик хоссалари ўзгаради.


Тобланган пўлатнинг хоссалари бўшатиш операциясинйнг қанчалик тўғри ўтказилганлигига кўп даража борлиқдир.Пўлатни бушатитдаги асосий факторлар қиздирйш температураси ва шу температурада тутиб туриш вақтидир. Асосий эътибор қиздириш температурасини танлашга ва бўшатиш прОқ есси вақтида шу температурани сақлаб туришга қаратилиши керак. Кўпинча, паст температурада бушатиладиган деталлар суюқлантирилган тўз ли ванналарда қиздирилади, бундай ванналарда температурани бир хил сацлаб туриш мумкин бўлади. Детални паст ва уртача температурагача қиздириб, сўнгра бўшатишда хаволи (оксидловчи атмосферали) печлардан фойдаланиладиган бўлса, пирометр бўлмаган тақдирда, температура режими деталь сиртининг рангига қараб назорат қилиб турилади. Ана шу ранг оксидлар ранги (товланипи ранги) деб аталади. Пўлат қиздирилганда оксидлана бошлайди ва пўлатнинг тоза (силлиқланган) сиртида оксидларнинг юпқа тиниқ пардалари хосил бўлади. Шу пардаларнинг қалинлигига хараб, улар турлича тусга киради. Бундай рангларнинг пайдо бўлиши оксиднинг хар хил қалин
ликдаги пардаларида оқ рангнинг интерференциями билан боғлиқдир интерференция натижасида маълум ўз унликдаги тулцинлар ютилган бўлади. Пўлатни бўшатиш прОқ есси қандай факторларга боғлиқ бўлса, парданинг қалинлиги хам худди шу факторларга, яъни қиздириш температураси ва шу температурада тутиб туриш вақтига борлйкдир. Шу сабабли оксидлар ранги пўлатнинг қай даражада бўшатилганлигини бир қадар кўрсатади.
Оксид пардасининг қалинлигига ва температурага хараб оксидлар рангининг қандай бўлиши 18- жадвалда кўрсатилган.

18- ж а д в а л

Пўлат оксидлар рангига хараб икки усулда бўшатилади.
1. Зарб билан ишлайдиган кесувчи асбобни тоблашда сувда уни фақат иш қисмигина совитилади ва сувдан олингач, унинг сувга тегмаган қисми иссиқлйги хисобига маълум температурагача қизицш (оксидлар рангига хараб) кутиб турилади. Бу ходиса бўшатиш билан бўладиган тоблашдир.
2. Асбобнинг хамма ёги тобланади, шундан кейин суюқлантирилган тўз ёки қўрғошинли ваннада юқори температурада асбобнинг қисмидан бошқа томони бўшатилади ва пўлатнинг иссиқ ўтказувчанлигдан фойдаланиб, иш қисми қиздирилади. Бунда хам қизиш даражада оксидлар рангига хараб аницланади. Асбобнинг иш қисми бўшатиш температурасигача киздирилгандан кейин, бутун асбоб дархол совитилади.
Таркибидаги углерод миқдори бир хил бўлган пўлатдан ясалган асбоб иш қисмининг қаттиқлиги бўшатиш температурасига боғлиқ бўлади. Асбобнинг иш қисми кўк тусда (оксидлар ранги кук бўлганда) бўшатилса, унинг қаттиқлиги энг паст, сариқ тусда бўшатилганда ва энг юқори бўлади.
Пўлатни бушаткшнинг уч хил тури бор:
а) п а с т т е м п е р а т у р а д б ў ш а т и ш — пўлат 200°С чамаси температурагача қиздирилиб, сўнгра маълум тезлик билан совитилади натижада пўлат таркибида, асосан, бушатилган мартенсит бўлади;
б) ўр т а ч а т е м п е р а т у р а д а бушатиш — пўлат 200—450°С температуралари оралиғида қиздирилиб, сўнгра маълум тезлик билан совитилади, натижада. пўлат таркибида, асосан, бўшатиш троостити бўлади;
в) ю қ о р и т е м п е р а т у р а д а - бўшатиш — пўлат 450°С дан юқори (Ас1 критик нуқтагача бўлган) температурагача қиздирилиб сўнгра маълум тезликда совитилади, бунда пўлат, асосан, бўщатиш сорбитидан иборат бўлади.
Тобланган пўлатни бўшатишда бўладиган ўзгаришларга оид маълумотларни VI боб, II булимчасининг 5 -параграфидан қаранг (188-бет),



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish