Ярми мартенситли зонанинг қаттиқлиги
Пўлатнинг тобланиш чуқурлиги тобланган стерженнинг ёки бруснинг кундаланг кесими қаттиқлигини ўлчаш йўли билан топилиши мумкин. Бунинг учун тобланган стержень ёки бруснинг уртасидан диск қирқиб олинади-да, унинг радиуси буйлаб қаттиқлиги улчаб борилади.Каттиқликнинг диск сиртидан марказгача ўзгариб (камайиб) бориши график (эгри чизиқ) тарзида ифодаланади. 176- расмда ана шундай
эгри чизиқлардан ,бири тасвирланган.
176- расм. К,аттиқликнинг тобланган пўлат стержень
кесимининг радиуси буйлаб ўзгаришини кўрсатувчи эгри
чизиқ.
Тобланган пўлат сиртининг қаттиқлиги энг юкори, марказининг қаттиқлиги эса энг паст эканлиги 176- расмдан яққол кўриниб турибди. h нинг қиймати тобланиш чуқурлигини билдиради. Равшанки, h нинг қиймати айни нав пўлат учун, шу пўлатдан ясалган деталнинг диаметри D га ва совитиш тезлигига қараб, хар хил бўлади.
Энди, бир марка (химиявий таркиби бир хил) пўлатдан диаметрлари хар хил булгар цилиндрик деталлар тайёрлаб, бу деталлар тоблангандан кейин уларнинг қаттиқликларини аницласак, 177-расмда тасвирланган манхарани қўрамиз.
177- расм. Хар хил диаметрли цилиндрик деталларнинг қаттиқлигини
кўрсатувяи эгри чизиқлар (схема).
177-расмдаги эгри чизиқларни кўздан кечирсак, D2 ва ундан кичик диаметрли деталларнинг қаттиқлиги ярми мартенсотли структуранинг каттиқлигидан катта эканлигини кўрамиз. Дрмак, тшни пўлатдан ясалган деталлар ичида D2 ва ундан кичик диаметрли деталларнинг тоблашиш чуқурлиги марказигача етар экан.
Намунанинг марказгача тобланадиган энг катта диаметри тобланищ чуқурлигининг критик диаметри деб аталади ва Dкр билан белгиланади. Бизнинг мисолимизда D2 диаметр критик диаметрдир.
Критик диаметрдан катта диаметрли деталлар тобланганда тобланиш чуқурлиги деталнинг марказига етмайди, яъни деталнинг радиуси бўйлаб маълум қисми тобланмай қолади.
Совитувчи мухит ўзгарганда критик диаметр хам ўзгаради: совитувчи мухит қанчалик секин совитса, критик диаметр шунчалик кичик бўлади.
Тобланаётган учдан ярим чизиқли бўлган график
Улччам(шар ёки цилиндр диаметри D ва квадрат томони а ) мм хисобида
Пўлатнинг тобланиш чуқурлиги совитиш усулига боғлиқ булмасин учун идеал критик диаметр деган тушунча киритилган, бу диаметр D билан белгиланади. Идеал диаметр чексиз катта тезлик билан идеал совитадиган суюцликда хамма жойи тобланадиган энг катта кесим диаметридир. Реал критик диаметр М. Е. Блантер таклиф этган махсус номограммадан (178-расм) идеал критик диаметр асосида топилади.
Блантер номограммасидан критик диаметрни топиш учун унинг тепасидаги шкаладан пўлатнинг тобланиш учидан ярми мартенсит зонагача бўлган оралиқ топилиб, топилган нуқтадан ≪Идеал совитувчи мухит≫ чизиғига перпендикуляр туширилади, перпендикуляр билан шу чизиқнинг кесишув нуқтасидан тегишли совитувчи мухит чизигига горизонтал утказилади. Горизонталнинг совитувчи мухит чизиғи билан кесишув нуқтасидан эса номограмманинг пастки қисмидаги шкалалардан бирига параллелепипед, шар (куб) ёки. цилиндр шкаласига перпендикуляр туширилади. Перпендикулярнинг шу шкала билан кесишув нуқтаси маркази ярми мартенсит структурали пўлатнинг мм хисобидаги диаметрини (кубнинг томонини) кўрсатади.
Номограммада тобланадиган уч хил шаклдаги: цилиндр, параллелепипед ва шар Шаклидаги пўлат берилган. Диск (цилиндрнинг хусусий холи) учун — .0,1; куб учун 1; бу ерда D — цилиндрнинг Диаметри а — квадратнинг томони, L — пўлатнинг цалинлиги ёки ўз унлиги. Шар учун хам, куб учун хам бир шкаланинг ўзидан фойдаланилади.
Номограммадан фойдаланиш усули шу номограмманинг ўзида пунктир чизиқ билан курсатилган.
Тобланиш чуқурлигини ва, демак, критик диаметрни хам аниқлащнинг энг оддий ва универсал усули биринчи бўлиб Н. Т. Гудцов таклиф қилган усул — учини (торецини) тоблаш усулидир.
Пўлат намунанинг учини тоблашда унинг қандай совитилиши 179-расм, а да курсатилган. Диаметри 25 мм ва ўз унлиги 100 мм бўлган намуна (179-расм, б) тоблаш температурасигача киздирилгандан кейин кронштейнга илиб қуйилади, сўнгра пастки учига сув пуркалади.
179- расм. Учини тоблаш усулида пўлатнинг тобланиш
чуқурлигини аницлаш (схема):
а — тобланиш чуқурлигини аницлаш курилмасининг схемаси;
б — пўлатда в тайёрлан ган намуна
Намуна бундай совитилганда унинг пастки учи максимал тезлик билан совийди, намунанинг совиш тезлиги учидан ўз оқлашилган сари пасайиб боради. Намуна тобланиб бўлгандан кейин унинг қаттиқлиги ўз унасига (совитилган учидан бошлаб) улчаб чиқилади-да, олинган натижалар график тарзида ифодаланади (180- расм). Намунанинг совитилаётган учидан каллагига томон борилган сари совиш тезлигининг қандай ўзгариши тажрибада аницланган. Совиш тезлигининг ўзгариши диаграмманинг тепасида курсатилган (180-расм).
180- расм. Учи тобланган пўлат намунаси қаттиқлигининг
ўз гариш эгри чизиқлари:
/ — чукур тобланмайдиган пўлат намунаси учун; И — чуқур тобланадиган
пўлат намунаси учун.
Тобланиш чуқурлиги пўлатнинг химиявий таркибига боғлиқ эканлиги ва хар қайси марка пўлат таркибидаги элементлар миқдори максимум ва минимум бўлганлигидан, шу марка-пўлатнинг тобланиш чуқурлиги бир эгри чизиқ билан эмас, балки икки эгри чизиқ билан ифодаланади. Тобланиш чуқурлиги полосаси деб аталадиган бундай эгри чизиқлар 181- расмда тасвирланган.
181- расм. 50Х пўлатининг тобланиш чуқурлиги полосаси (Г. в. Акимов ва К- в. Акимова)
Do'stlaringiz bilan baham: |