75° С “ “
NaCl нинг сувдаги 10 % ли эритмаси, 18° С ли
NaOH нинг сувдаги 10 % ли эритмаси, 18° С ли
H2SO4 нинг сувдаги 10 % ли эритмаси
Дистилланган сув
Мойнинг сувдаги эмульсияси
Совунли сув
Минерал мой (машина мойи)
Трансформатор мойи
75 % калай ва 25 % кадмийдан иборат цотишма
|
600
500
100
30
1100
1200
800
250
70
30
150
120
450
|
270
270
270
270
300
270
270
200
200
200
30
25
50
|
15-жадвалдан кўриниб турибдики, сув 650—550°С температуралар созасидагина тез совитиб қолмай у 300—200°С. температуралар оралирида хам тез совитади, бу эса сувнинг катта камчилигидир. Иситилган сувнинг совитиш тезлиги 650—550°С оралирида пасайиб, 300—2000С оралирида ўзгармай қолади. Туз ва кислоталар эритилган сувнинг совитищ тезлиги 650—550°С температураларда анча юқори бўлади.
Мойнинг совитиш тезлиги 650—550°С температураларда сувникига қараганда 4 баравар, 300—200°С ораларида эса қарийб 10 баравар кичикдир.
Пўлатни тоблаш усуллари. Тоблаш усулини танлаш пўлатнинг химиявий таркибига, пўлатдан ясалган деталнинг шакли ва ўлчамларига, шунингдек, тобланган пўлатда қандай хоссалар бўлиши кераклигига боғлиқдир. Тоблашнинг танланган усули имкори борича оддий бўлиши ва, шу билан бирга, тобланган пўлатда талаб этилган хоссалар бўлишига имкон бўлиши керак.
Пўлатни тоблашнинг бир неча усули бор. Ана шу усулларни кўриб ўтамиз.
Б и р с о в и т у в ч и д а т о б ла ш. Бу усул тоблашнинг энг оддий усулидир (174-расм, / эгри чизиқ); унинп мохияти шундан иборатки,
тоблаш температурасигача қиздирилган пўлат совитувчи суюқликка (сув ёки мойга) солинади, деталь ана шу суюкликда нормал темпёратурагача совийди. Бу усулдан углеродли ва легирланган пўлатлардан ясалган оддий шаклдаги деталларни тоблашда, шунингдек, автоматик тоблашда фойдаланилади. Автоматик тоблашда деталлар печдан совитувчи суюқликка автоматик равишда келиб тушади.
Бир совитувчида тоблаш усулининг камчилиги шуки, бундай усулда тобланган деталларда катта ички кучланишлар хосил бўлади. Деталларда хосил бўладиган ички кучланишларни камайтириш учун улар совитувчи суюқликка дархол солинмай, балки бирмунча вақт завода совитиб олинади ва шундан кейингина совитувчи суюқликка. солинади.Тоблашнинг бу усули шамоллатиб олиш йули билан тоблаш деб аталади. Бу усулдан фойдаланилганда эвтектоидгача бўлган пўлатдан ясалган деталнинг температураси хавода совитилганда Аг3 критик нуқтадан, эвтектоиддан кейинги пўлатдан ясалган деталнинг температураси эса Аг1 критик нуқтадан пасайиб кетмаслиги керак.
174- расм. Тоблашнинг хар хил усуллари учун Аустенитнинг
изотермик парчаланиш диаграммасига чизилгав совиш эгри
чизиқлари.
Ўлчамлари 2—5 мм дан ортиқ деталлар сувга, улчамлари ундан кичик деталлар ва баъзи легирланган пўлатдан ясалган деталлар эса мойга солинади.
Ик к и с о в и т у в ч и д а т о б л аш (узлукли тоблаш) . Бу усулдан дёталда хосил бўладиган ички кучланишларни камайтириш учун фойдаланилади (174-расм, II эгри чизиқ). Деталь олдин тез совитувчи мухитда (сувда) 400—300°С гача совитилгандан кейин, секин совитувчи мухитга (мойга) солинади ёки хавода совитилади. Бу усул кўп углеродли пўлатдан ясалган кесувчи асбобларни тоблашда қўлланилади. Бу усулдан фойдаланилганда аустенитнинг мартенситга айланиш прОқ есси анча секин совиш жараёнида боради, бу эса ички кучланишларнинг камайишига олиб келади. Икки совитувчида тоблаш усулининг камчилиги шундаки, деталнинг биринчи совитувчида туриш вақтини тартибга солиш жуда қийин, чунки бу вақт бир неча секундгагина тенг бўлади. Агар вақт утказиб юборилса, аустенит парчаланиб кётиши мумкин. Детални биринчи совитувчида тутиб туриш вақтини аниқ тартибга солиш учун тоблашнинг босқичли усулидан фойдаланилади.
Б о с қ и ч л и тоблаш (174- расм, III эгри чизиқ). Деталь температураси МБ нуқтадан, яъни аустенитнинг мартенситга айлана бошлаш температурасидан юқори бўлган мухитда деталнинг хамма жойида тёмпература шу мухит температурасига бараварлашгунча тутиб турилади. Шундан кейин деталь секин (мойда ёки хавода) совитилади, бу вақтда аустенит мартенситга айланади. Детални икки босцичда совитиш ички кучланишларни камайтиради. Бу усул углеродли пўлатдан 1 ясалган майда (диаметри ёки цалинлиги 10 мм гача бўлган) деталларни тоблашдагййа қўлланилади, чунки йирик деталларни тоблашда совитиш тезлиги аустенитнинг барқарорлиги энг кам бўлган зонада (600—500°С да) критик нуқтадан паст бўлиб қолади ва, аустенит қисман феррит билан цементитга ажралади.
Деталларни боскичли тоблашда совитувчи мухит сифатида уювчи ишқорлар (КОН ва NaOH) нинг суюқланмалари + 5--7% сув, нитрат ва нитритлар (KN03 ва NaN03 ёки KNO2 ва NaN02) нинг аралашмаларидан иборат ванналар ишлатилади. Ванналарнинг температураси ўзгармаслиги ва автоматик равишда тартибга солиб туриладиган бўлиши керак.
П у р к а ш й у л и б и л а н т о б л а ш. Бу усул тоблаш температурасигача қиздириб олинган деталга сув оқими пуркашдан иборат. Деталнинг бир қисмини тоблаш харур бўлгандагина ана шу усулдан фойдаланилади.
Б у ш а т и ш б и л а н б у л а д и г а н тоблаш. Бу усулдан детйлларнйнг маълум бир қисмини, масалан., асбобларнинг иш қисмини тоблашда фойдаланилади. Маълумки, темирчилик асбоблари ва бошка асбобларнинг иш қисми қаттиқ будйши, йш қисмидан буйруғига томон қаттиқлиги пасайиб бориши керак. Бунинг учун асбобнинг фақат иш қисмигина сувга ботирилади-да, сувдан олиниб, иш қисмининг сувга ботмаган цйсмидаги иссиқлик цисобига маълум температурагача қизиши учун кутиб турйлади, сўнгра эса совитилади. Ана шу прОқ есс асбоб иш қисмининг хам тобланиши, хам бўшаши бўлади. Бўщатищ билан бўладиган тоблаш тугрисида шу бобнинг .9- параграфига хам қаранг
Изотермик тоблаш (174-расм, IV эгри. чизиқ). Деталларни изотермик тоблаш учун хам улар суюқлантирилган тўз еки суюқлантирилган ишқорга солинади. Изотермик тоблашнинг (224- бет).тоблашдан фарқи шуки, изотермик тоблашда деталь совитувчи мухитда аустенитнинг изотермик парчаланиш. прОқ есси батамом тугагунча тутиб турилгандан кейин хавода совитилади. Аустенитнинг изртермик парчаланиш температураси 250—ЗёО°С оралигида бўлганлиги учун совитувчи суюқликнинг температураси хам 250—350°С бўлиши керак. Изотермик тобланган пўлатнинг структураси бейнит (нинасимон троостит) дан иборат бўлиб, қаттиқлиги бошқа усулда тобланган пўлатникидан пастроь (45—55 HRC), аммо қовушоқлиги (пластиклиги) юқорироқ бўлади.
Детални совитувчи мўз итда тутиб туриш вақти айни пўлат учун аустенитнинг изотермик парчаланиш диаграммасидан топилади.
Совитувчи мухит сифатида, сув ва мойдан ташхари, суюқлантирилган тўз ёки суюқлантирилган ишқордан фойдаланилади (16-жадвалга қаранг).
16- ж а д в а л
Пўлатни тоблашда ишлатиладиган тўз ларнииг химиявий
таркиби ва суюцланиш температураси
Тартиб номери
|
Туз нинг номи ва химиявий. таркиби
|
Суюкланиш
температураси,
°С
|
1
2
3
4
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |