3- §. ҚОТИШМАЛАРНИ ТЕРМИК ИШЛАШ ТУРЛАРИ
Қотишмаларни термик ишлашнинг бир неча тури бор; юмшатиш, нормаллаш, тоблаш ва бўшатиш термик ишлаш турларидир. Бу термик ишлаш турларидан баъзилари, ўз навбатида, турчаларга булинади. Рус олими А. А. Бочвар термик ишлаш турларининг бешта группани ўз ичига олган классификациясини таклиф қилди. Шу группаларни алохи-
да-алохида куриб чиқамиз.
Биринчи тур юмша тиш. Термик ишлашнинг бу тури қотишмани Критик температурадан пастроц температурагача қиздириб, сунгра секин-аста совитищдан иборат. Маълумки, қотишма совуқлайин босим билан ишланганда унинг кристалл панжараси бузилиши, яъни у беқарор холатга келиши, суюқланма қотаётганда диффузия процесслари охиригача ета олмаслиги натижасида қотишманинг, таркиби бир жинсли булмай қолиши мумкин ва хоказо. Биринчи тур юмшатиш вақтида қотишма критик температурадан паст температурагача қиздирилганлиги учун бундай термик ишлашда қайта кристалланиш содир булмайди, аммо бундай температурада атомларнинг тебранма харакати кучайиб, қотишмани барқарорроқ холатга келтиради ва унинг хоссаларини муво-
занат холатига яқинлаштиради. Бинобарин, биринчи тур юмшатиш учун қиздиришда қотишманинг ички кучланишлари йўқолади, кристалл панжараси асли холатига маьлум даражада қайтади, рекристалланиш ва s диффузия процесслари анча тезлашади.
Биринчи тур юмшатиш, биринчидан, совуқлайин босим билан ишланган қотишмалардаги наклёп ва ички кучланишларни йўқотиш учун, иккинчидан, қотишмалардаги турли жинслиликка бархам бериш учун қулланилади. Юмшатишнинг биринчиси рекристаллизацией юмшатиш деб аталса (75- бетга қаранг), иккинчиси диффузион юмшатиш дейилади.,
Иккинчи тур юмшатиш. Термик ишлашнинг бу тури қотишмани критик температурадан юқорироқ температурагача қиздириб, сунгра секин-аста совитишдан иборат. Иккинчи тур юмшатиш қаттиқ холатда фаза ўзгаришлари ва бошқа ўзгаришлар содир буладиган қотишмалар учун қулланилади, чунки қотишмаларда фазалар ўзгариши
содир булса, бу қотишма критик температурадан юқорироқ температурагача қиздирилганда қотишманинг тузилиши узгаради. Шундан кейин қотишма совитилса, унинг структураси аксинча узгаради. Агар қотишма етарли даражада секин совитилса, ўзгариш тула булиб, қотишманинг фазалар таркиби мувозанат холатидагига тўғри келиб қолади.
Т о б л а ш. Термик ишлашнинг бу тури қотишмани критик нуқтадан юқорироқ температурагача қиздириб, сунгра тез совитишдан иборат. Тоблаш хам қаттиқ холатда фаза ўзгаришлари содир буладиган қотишмалар учун қулланилади. Қотишмани тоблашда совитиш тезлиги катта булганлигидан қотишмада фаза ўзгаришлари содир бўлишга улгурмайди ва қотишманинг юқори температурадаги структураси (тузилиши) нормал шароитда хам сақланиб қолади.
Жуда кўпчилик холларда қотишмани тоблаш шу қотишманинг юқори температураларда барқарор булган холатини сақлаб қола олмайди, балки структура ўзгаришининг бирор босқичини сақлаб қолади, структура ўзгаришинииг бу босқичида эса қотишмада мувозанат холати хали қарор топмаган булади! Демак, қотишма тоблангандан кейин жуда қаттиқ, аммо, шу билан бирга, жуда мурт булиб қолади, структураси эса беқарор (мувозанатсиз) булади.
Иккинчи тур юмшатиш билан тоблаш оралиғидаги мавқени эгаллайдиган яна бир тур термик ишлаш бор, у нормаллаш деб аталади.
Қотишмани нормаллашда бу котишма фаза ўзгаришларидан юқори температурагача қиздирилиб, заводда совитилади. Нормалланган қотишманинг пухталиги ва қаттиқлиги юмшатилган қотишманикидан юқори, аммо тобланган қотишманикидан пастроқ булади.
Б уша т и ш. Термик ишлашнинг бу тури қотишмани критик температурадан пастроқ температурагача қиздириб, сунгра маълум тезлик билан совитишдан иборат. Тобланган қотишманинг структураси беқарор булиши юқорида айтиб утилди: Бундай қотишма қиздирилмаганда хам қотишмада уни анча барқарор холатга (мувозанат холатига) яқинлаштирувчи процесслар содир булиши мумкин, аммо қотишма қиздирилса,
бу процесслар тезлашади. Тобланган қотишманинг температураси оширила борса, у мувозанат холатига тобора куп яқинлашади.
Агар котишма нормал шароитда тутиб туриш ёки озгина қиздириш йули билан бушатилса, бундай бушатиш эскиртириш ( чиниқтириш) деб, процесснинг ўз и эса эскириш (чиниқиш) деб аталади.
Бушатиш билан биринчи тур юмшатиш орасида умумийлик бор. Бу умумийлик шундан иборатки, бушатишда хам, биринчи тур юмшатишда хам қотишма мувозанат холатига яқинлаштирилади. Иккала холда хам дастлабки босқичда қотишма беқарор холатда булади, бу холат биринчи холда қотишмани совуқлайин босим билан ишлаш орқали хосил қилинса, иккинчи холда тоблаш йули билан хосил қилинади аммо қотишма совуқлайин босим билан ишланганда унда фаза ўзгаришлари содир булмайди, тобланганда эса бундай ўзгаришлар содир бўлади. Демак, бушатиш процесси тоблаш процессидан кейин амалга ошириладиган иккиламчи операциядир.
X и м и я в и й-т ер м и к ишлаш. Металларда хар хил элементларни эрита олиш хусусияти борлиги шу металлни қуршаб турган мода атомларининг юқори температурада металлга диффузиланиш имконини беради, натижада металл сиртқи қатламининг химиявий таркиби ўзгаради. Атомларнинг металлга диффузиланиши химиявий процессдир, аммо бу процесснинг боришида температура катта роль уйнайди, шу сабабли диффузия процессини соф химиявий ишлов бериш деб қараш ярамайди. Қотишманинг сиртқи қавати химиявий таркибини узгартирувчи бундай ишлов бериш химиявий-термик ишлаш деб аталади. Химиявий-термик ишлаш турлари шу темага бағишланган бобда (VII боб да) батафсил баён этилади.
Кейинги йилларда котишмаларни босим остида ишлаш билан бир вақтда уларнинг структурасини хам узгартириш усули тобора кенг кўламда қулланилмоқда. Қотишмаларга бундай ишлов бериш термомеханик ишлаш деб аталади. Қотишма деформацияланганда унинг ташқи уриниши узгарибгина қолмай, балки унда наклёп хам хосил булади, ана шу наклёпланган қотишма термик ищланади, бу тўғрида кейинроқ (222- бетда) батафсил сузланади, Бинобарин, термик ишлашнинг юқорида тилга олинган бещта турига термомеханик ишлашни хам қушиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |