2 нуқтада кристалланиш процесси тугайди ва хосил бўлган қаттиқ қотишма крис-талларининг таркиби (мувозанатдаги кристалланиш . учун) 1 нуқтадан юқориги суюқ фаза таркиби каби бўлади. )хосил бўлган қаттиқ қотишма кристаллари DF' чизиғидаги 3 нуқта-гача ўзгармайди. 3 нуқтадан пастда а- қаттиқ эритма ўта тўйинган эритма бўлади ва ундан ортиқча кристаллар — (5 -қаттиқ эритма кристаллари ажралиб чиқади, яъни, иккиламчи
кристалланиш содир бўлади, буни биз суюқ отишмадан ажралиб чиққан бирламчи –қат-тиқ эритмадан ( 1 дан) фарқ қилиш учун 11 билан белгиладик. Қотишма совиган сари 11 - қаттиқ эритма кристалларининг миқдори ортиб боради.
I қотишманинг совиш эгри чизиғи ва унинг хар хил температуралардаги тузилиш схемалари 86- расм, а да тасвирланган:
Системада иккиламчи кристалланиш содир бўлмаса, яъни DF' чизиғи тик (DF) бўлса, 11 - кристаллари ажралиб чиқмайди.
Энди, II қотишманинг кристалланишини кўриб чиқайлик. 1' билан 2' нуқталар ора-сида қотишма икки фазадан: суюқ қотишма ва –қаттиқ эритмадан иборат бўлади. Темпе-ратура t1 га етганда қотишмада учта фаза — т таркибли -қаттиқ эритма, п таркибли су-юқ қотишма ва р таркибли - қаттиқ эритма мувозанатга келади, яъни системанинг эр-кинлик даражаси 0 га тенг бўлади:
С = К—Ф + 1 = 2 — 3 + 1 = 0.
Температура t1 бўлганда п таркибли суюқ эритмадан m таркибли -қаттиқ эритма ва р тар-кибли - қаттиқ эритма ажралиб чйқади, яъни эвтектик реакция содир бўлади:
с. қ. а + .
Эвтектик реакция ўзгармас температурада (t1 температуранинг ўзида) боради.
3' нуқтада ва ундан пасдга қотишма -қаттиқ эритма билан эвтектик аралашма ( + ) дан иборат булади.
// қотишманинг совиш эгри чизиғи ва унинг хар хил температуралардаги тузилиш схемалари 86- расм,: б да тасвирланган.
Эвтектикали холат диаграммасидан кўриниб турибдики, ADFA'A ва BCGB'B сохаларда қотишмалар иккинчи тип золат диаграммасига мувофиқ, DFE'ED ва EE'GCE созаларда эса биринчи тип долат диаграммасига мувофиқ кристалланади.
Учинчи тип холат диаграммаларининг эвтектикали турига; масалан, А1 — Si ва баъзи бошқа системаларнинг холат диаграммалари киради.
А билан В қотишмаларининг п е р и т е к т и к а л и холат д и а г р а м м аси. Қат-тиқ эритманинг тўғридан-туғрисуюқ қотишмадан ажралиб чиқиғи юқорида кўриб ўтилди. Қаттиқ эритма суюқ қотишма билан қаттиқ фазанинг ўзаро таъсир этиши натижасида хам хосил бўлиши мумкин. Суюқ қотишма билан қаттиқ фазанинг ўзаро таъсир этиши натижасида янги қаттиқ эритманинг хосил бўлиш реакцияси перитектик реакция деб аталади. Перитектик процессда хам , худди эвтетик процессдаги каби, уч фаза — суюқ , фаза, -фаза ва -фаза иштирок этади ва у ўзгармас температурада боради. Бунга фазалар қоидасини татбиқ этиш йўли билан ищонч хосил қилиш мумкин:
С =К — Ф + 1 = 2 — 3 + 1 = 0
А ва В қотишмаларининг перитектикали холат диаграммаси ва I хамда II қотишмаларнинг совиш эгри чизиқлари 87- расмда тасвирланган.
А билан В қотишмаларининг перитектикали холат диаграммасида АС В чизиғи ликвидус чизиғи бўлиб, AFEB чизиғи солидус чизиғидир.
Маълумки ликвидус чизиғидан юқдорида қотишма суюқ холатда, солидус чизиғидан пастда эса қаттиқ холатда булади. Диаграмманинг ACFA сохаси суюқ котишма билан -қаттиқ эритмадан, CBEFC сохаси эса суюқ котишма билан -қаттиқ эритмадан иборатдир.
I қотишманинг кристалланишини куриб чиқайлик. Бу қотишманинг совиш эгри чизиғи ва тузилиш схемалари 87- расм, а да тасвирланган. Суюқ қотишма 1 нуқтада кристаллана бошлайди, яъни суюқ қотишмада -фаза — В компонентнинг А компонентдаги қаттиқ эритмаси ажралиб чиқа бошлайди. Бу процесс 2 нуқтада тугалланади. 2 нуқта билан 3 нуқта оралиғида суюқ фаза ва -қаттиқ эритма орасида перитектик реакция бошланиб, -фаза, яъни А компонентнинг В компонентдаги қаттиқ эритмаси хосил була боради ва бу процесс Ўзгармас температурада (3 нуқтада) тугалланади. Перитектик процесс тугагандан кейин хам F концентрацияли -қаттиқ эритма хосил булиши учун зарур миқдоридан ортиқчароқ миқдорда суюқ фаза қолади. Шу сабабли перитектик процесс -қаттиқ эритманинг батамом реакцияга кириши билан тугайди. Бинобарин, 3 нуқта билан 4 нуқта орасида суюқ қотишмадан фақат -қаттиқ эритма кристаллана боради ва бу процесс 4 нуқтагача давом этади. 4 нуқтадан пастда қотишма -қаттиқ эритмадангина иборат булади.
Энди, // қотишманинг кристалланишини куриб чиқишга ўтамиз. Бу қотишманинг совиш эгри чизиғи ва тузилиш схемалари 87-расм, б да курсатилган. Суюқ қотишма / 'нуқтада кристаллана бошлайди, бунда суюқ қотишмадан -қаттиқ эритма кристаллари ажралиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |