М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси



Download 1,12 Mb.
bet68/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

у — суюқ фазанинг миқдори;
Q— хамма қотишманинг миқдори.

1 нуқтадан 2 нуқтагача бўлган кристалланиш процессида суюқ қотишмадан тарки-бида қийин суюқланувчи компонент тобора кўп бўлган кристаллар ажралиб чиқа боради. Дастлабки кристалларнинг таркиби солидус чизиғидаги d нуқтанинг концентрациялар ўқига туширилган проекцияси d' дан аниқланади.
2 нуқтада / қотишма батамом кристалланади. Суюқ фазанинг таркиби 1 — е чизиғи бўйлаб, қаттиқ фазанинг таркиби эса d — 2 чизиғи бўйлаб ўзгаради. Кристалланиш про-цесси охирига етганда кристалларнинг таркиби | суюқ қотишма таркибидек бўлади.
Никелнинг концентрацияси хар хил бўлган қаттиқ эритмаларнинг микроскопик тузилишлари бир хил бўлади ва.тоза миснинг хамда тоза никелнинг микроскопик тузили-шига ўхшайди.
Кесмалар қоидасидан фойдаланиб, хар хил температуралардаги қаттиқ қотишмалар фазаларининг таркибини аниқласак, қаттиқ қотишманинг дастлабки кристалларида қийин суюқланувчан компонент (никель) кўпроқ эканлигини, температура пасайиши билан эса суюқ эритма хам, қаттиқ эритма хам осон суюқланувчан компонентга (мисга) бойиб бори-шини кўрамиз. Қотиш охирида қаттиқ эритманинг кристаллари бир жинсли бўлиши, яъни уларнинг химиявий таркиби худди шу вертикал чизиқдаги суюқ эритманинг химиявий таркибига тўғри келиши керак. Таркибнинг бараварлашуви диффузия ходисаси туфайли рўй беради. Қотишма секин совитилганда диффузия процесси кристаллар таркибини бара-варлаштиришга улгуради, тез совитилганда эса диффузия процесси тугалланмай қолади, яъни айрим кристалларнинг таркиби бараварлашмайди. Дендритларнинг марказий қисми-да қийин суюқланувчи компонент, перифериясида эса осон суюқланувчан компонент кўп

86- расм. А билан В қотищмаларининг эвтектикали холат диаграммаси ва I хамда II қотишмаларнинг совиш эгри чизиқлари.



булади. Дендритларнинг хар хил жойларида учрайдиган бундай химиявий турли жинсли-лик кристалл ичра ликвация, бошқача айтганда, дендрит ликвацияси деб аталади. Де-мак, қотишманинг тез совитилиши, қаватли (солиштирма оғирлик бўйича) ликвациядан фарқли ўлароқ, кристалл ичра ликвациянинг ўсишига ёрдам беради.
Суюқ холатда хам, қаттиқ холатда хам бир-бирида исталганча эрийдиган икки ком-понентдан иборат системалар жумласига Сu — Ni системасидан ташцари, Au — Ag, Аu — Pb, Fe — Ni, Fe Сr, Fe — Со, Fe — V системалари ва баъзи бошқа системалар хам кира-ди.
Учинчи тип холат диаграммаси. Суюқ холатда бир-бирида исталганча, қаттиқ хо-латда эса бир-бирида маълум чегарагача эрийдиган ва химиявий бирикмалар хосил қи-лмайдиган икки компонентдан иборат системанинг холат диаграммаси учинчи тип хо-лат диаграммаси деб аталади.
А ва В компонентлардан иборат бундай системаларда суюқ фаза, а-эритма (В ком-понентнинг А компонентдаги қаттиқ эритмаси) ва -эритма (А компонентнинг В компо-нентдаги қаттиқ эритмаси) бир вақтда мавжуд бўладиган нонвариантли мувозанат қарор топиши мумкин. Ана шу шарритда қандай процесс боришига қараб, учинчи тип холат
диаграммаси икки хил бўлиши мумкин. Булардан бири эвтектикали, иккинчиси эса пери-тектикали холат диаграммаларидир. Ана шу холат диаграммаларини кўриб чиқайлик.
А б и л а н В қ о т и ш м а л а р н и н г эвтектикали холат д и а г р а м м а с и . Бун-дай диаграмма ва I хамда II қотишмаларнинг совиш .эгри чизиқлари 86- расмда тасвир-ланган.
Юқорида келтирилган қотишмаларнинг эвтектикали холат диаграммасида АЕВ чи-зиғи ликвидус, ADECB чизиғи эса солидус чизиқларидир. Ликвидус чизиғидан юқорида қотишма суюқ холатда, ликвидус билан солидус чизиқлари орасида суюқ ва қаттиқ холат-да, солидус чизиғидан пастда эса фақат қаттиқ холатда бўлади.
Бу системада тоза компонентлардан иборат фазалар хосил бўлмайди. Бинобарин, ADEA соха суюқ қотишма билан -қаттиқ эритмадан, ЕСВЕ соха эса суюқ қотишма би-лан (3- қаттиқ эритмадан иборатдир., ADFA'A сохада фақат - қаттиқ эритма. BCGB'B сохада эса фақат – қаттиқ эритма мавжуд бўла олади. В компонентнинг А компонентда эрий оладиган энг кўп миқдори F нуқтадан (агар DF чизиғи тик бўлмаса, DF' чизиғидан),
А компонентнинг В қомпонентда эрий оладиган энг кўп миқдори G нуқтадан (агар CG чи-зиғи тик бўлмаса, CG' чизиғидан) топилади: DFGCD сохадаги отишмаларнинг компонент-лари бир-бирида эримайди ва қотишма + дан иборат икки фазали бўлади.
Энди / қотишманинг кристалланишини кўриб чиқайлик. 1 нуқтадан юқорида қо-тишма суюқ холатда бўлади. 1 нуқтада қотишма кристаллана бошлайди. 1 нуқтадан пастга томон суюқ қотишмадан - қаттиқ эритма кристаллари ажралиб чиқа боради, бу қаттиқ эритманинг концентрацияси (таркиби) а2 чизиғи бўйлаб, суюқ фазанинг таркиби эса 1 — b чизиғи бўйлаб ўзгаради.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish