Шарикли ва роликли подшипник пўлатларнинг химиявий таркиби ва
қаттиқлиги (ГОСТ 801-60 ва ГОСТ 801-47)
Пўлатнинг
маркаси
|
Элементлар миқдори, %
|
Пўлатнинг қаттиқлиги
|
С
|
Mn
|
Si
|
Cr
|
Ni
|
Cu
|
P
|
S
|
Юмшатилган
Юмшатилган
НВ
|
тобланган пУлатннкн
HRC
|
кўпи билан
|
силликланган
|
силликлан
маган
|
камида
|
ШХ6
ШХ9
ШХ15
ШХ15СГ
|
1,05-1,15
1,05-1,10
0,95-1,10
0,95-1,10
|
0,20-0,40
0,20-0,40
0,20-0,40
0,90-1,20
|
0,15-0,35
0,15-0,35
0,15-0,35
0,40-0,65
|
0,40-0,70
0,90-1,20
1,30-1,65
1,30-1,65
|
0,30
0,30
0,30
0,30
|
0,25
0,25
0,25
0,25
|
0,027
0,027
0,027
0,027
|
0,020
0,020
0,020
0,020
|
170—207
170—207
170—207
170—207
|
62
62
62
62
|
59
59
60
—
|
Э с л а т м а . Пўлат маркасидаги Ш харфи шарикли подшипник пўлати эканлигини, X ҳарфи хромли пўлат экаилигини,
X ҳарфидан кейинги рақам эса хромнинг тахмииий (ўртача) миқдорини (10 га тақсим қилинганда) билдиради.
|
Химиявий актив мухит да ишлайдиган подшипниклар учуй таркибида 0,9--1,0% углерод, 17—19% хром, <0,8% кремний, <0,7% марганец, 0,6% никелσ, 0,03% олтингугурт ва 0,03% фосфор бўлган Х18 (ЭИ-229) маркали пўлат (ГОСТ 5632-51) ишлатилади. Подшипникнинг бу пўлатдан ясалган деталлари. 1050°С гача қиздирилиб, мойда тобланади, 70°С да совуқ билан ишланади ва 150—160°С да бушатилади, натижада уларнинг қаттиқлиги Роквелл бўйича 60—61 га етади.
Ишлаш проқ ессйда 400—500°С гача қизийдиган подшипниклар, одатда, Р19 маркали, аммо таркибидаги углерод биланванадий миқдори камроқ бўлган пўлатдан тайёрланади. Подшипникнинг бундай пўлатдан ясалган деталларини термик ишлаш режими тезкесар пўлатдан ясалган кесувчи асбобларни термик ишлаш режими кабидир, бу хақда кейинроқ сўзланади.
233- расм. ШХ15 маркали пўлатнинг
тобланиб, сўнгра бўшатилгандан кейинги микроскопик
тузилиши (ортиқча карбидлар биртекис тақсимланган) X 500.
Шарикли ва роликли подшипник пулатларига нисбатан жуда юқори талаблар қуйилади, яъни бу пўлатларга металлмас қўшимчалар аралашмаган бўлиши, уларда
карбид ликвацияси бўлмаслиги керак, чунки пўлатда бегона қўшимчалар бўлса, подшипникнинг шариги ёки ролиги билан ҳалқасининг бир-бирига уринган нуқтаси нагрузка таъсирида уваланади, бунинг оқибатида эса подшипник узоққа чидамайди. Шу
сабабли, ГОСТ 801-60 га биноан, суюқлантириб олинган; пўлат ҳар сафар текшириб турилади.
Подшипникларнинг ШX6,ШX9, ШХ15 ва ХХ15СГ пўлатларидан ясалган деталларини (шарик, ролик ва ҳалқаларини) термик ишлаш уларни 830—840 С гача қиздириб, мойда тоблаш, сўнгра 150—160R С да 1—2 соат давомида Бўшатишдан иборатдир. Подшипник деталлари бундай термик ишлангандан кейин уларнинг қаттиқлиги Роквелл бўйича 62 га етади, структураси эса бушатилган, жуда майда нинасимон мартенситдан иборат бўлади (233-расм).
Подшипник деталларини термик ишлаш режимига қатъий риоя қилиш зарур , акс холда подшипникнинг сифати ёмонлашади. Масалан, подшипник шариклари (роликлари) ёки ҳалқаларинй тоблашда улар сал ортиқча қиздириб юборилса ҳам мартенсит ниналари йириклашиб* пўлат мурт бўлиб қолади, подшипникнинг тобланган деталлари 150—160°С дан анча юқори температурада бушатилганда эса уларнинг қаттиқлипг пасайиб, ейилишга чидамлилик хоссаси ёмонлашади.
ШХ15 пўлати тобланганда унда ортиқроқ миқдорда (10—15%), қолдиқ аустенит бўлади, бу аустенит миқдорини камайтириш учун подшипникларнинг прецизион деталларига—10 дан—20°С гача бўлган температурада (совуқда) ишлов берилади.
Қурилишда ишлатиладиган кам легирланган пўлатлар. Легирланганпўлатлардан ясалган деталларнинг албатта .термик ишланиши (тобланиб, сўнгра бушатилиши) кераклиги юқори да айтиб утилди. Термик ишланган пўлат эса термик ишланмаган пўлатдан қиммат туради. Аммо саноатнинг пўлат ишлатадиган шундай тармоқлари ҳам борки, уларда термик ишланган, яъни қиммат турадиган пўлатга эцтиёж бўлмайди. Саноатнинг бундай тармоқлари жумласига, масалан, қурилиш саноати, кемасозликсаноатининг баъзи тармоқлари, транспорт маши* насозлиги ва бошқалар киради.
Бу саноат тармоқларининг талабларини қиммат турмайдиган, кам легирланган, пухталиги Юқори роқ пўлатлар қондиради. Металлургия саноатида бу пўлатлар лист ва ҳар хил профилда қилиб тайёрланади.
Кам легирланган пўлатнинг структураси ферритдан ва озроқ миқдор сорбитсимон перлитдан иборат бўлади. Пўлатда оз миқдорда (1,5т—2,5%) легирловчи элементлар бўлиши, бу элементларнинг ферритда эриганлиги ва перлит доналарининг майдалиги пўлатнинг механик хоссаларини бир цадар яхшилайди.
Маълумки, конструкцияларнинг кўпчилик қисми (кўприк фермалари, кема корпуслари, баъзи арматура ва бошқалар) пайвандлаш йули билан тайёрланади, шунинг учун бу мацсадда ишлатиладиган кам легирланган пўлатларда маълум механик хоссалар бўлишидан ташқари, яхши пайвандланувчанлик хосСалари ҳам бўлиши, пўлат пайванд-ланганда дарз кетмаслиги, унинг пайвандлашда иссиқлик таъсир этадиган зонасида пайванд чокнинг хоссалари асосий металл хоссаларидан унча фарқ цилмаслиги керак.
Пайвандлашда пўлат икки хил шароитда дарз кетиши мумкин. Бўларданбири қизиган %олатда дарз кетиш бўлса, иккинчиси совиган %олатда. дарз кетишдир. К,изиган ҳолатда дарз кетиш суюқ пўлат кри- сталланаётган пайтда содир бўлади. Кристаллана бошлаш температураси билан кристалланиб бўлиш температураси (ликвидус чизиги билан солидус чизиги) оралиги ортган сари пўлатнинг қизиган ҳолатда
дарз кетишга мойиллиги ортади. Пўлат таркибида углерод миқдори қанча кўп бўлса, ликвидус чизиги билан солидус ч и зи р и оралиги шунча кенгаяди. Бинобарин, бу чизиқлар оралиғининг кенгайиши пўлатнинг пайвандланувчанлик хоссасини пасайтиради, яъни қизиган ҳолатда дарз кетишга мойиллигини оширади. Шу сабабли пайвандланадиган конструкциялар учун кам углеродли пўлатлар ишлатилади.
Совиган ҳолатда дарз кетишнинг сабаби шуки, пайванд чок зонасининг тез совиши натижасида шу -зонада мартенсит ҳосил бўлади. Кам углеродли пўлатларда бундай зодиса руй бермайди, аммо легирланган пўлатларда, Айниқса, кўп углеродли легирланган пўлатларда бу ходиса кучли даражада намоён бўлади. Шунинг учун ҳам пайвандланадиган конструкциялар учун кам углеродли ва кам легирланган пўлатлар ищ-
латилади.
Қурилишда ишлатиладиган кам легирланган пўлатларнинг химиявий таркиби ва механик хоссалари 31-жадвалда кўрсатилган.
Қурилишда кам легирланган пўлатлардан ташқари, таркибида 0,25 гача углерод бўлган легирланмаган пўлатлар ҳам ишлатилиши мумкин. Аммо кам углеродли бундай пўлатларнинг пухталиги пастроқ, шунинг учун улар пайвандланадиган конструкцияларнинг мустазкамлигини хам чеклаб қўйди. Демак, қурилишда, асосан, кам легирланган пўлатлар ишлатилиши керак.
Пайвандланмайдиган конструкциялар учун кўп ‘углеродли пўлатлар, масалан, 65ГС типидаги пўлатлар ишлатилади.
Легирланган конструкцион пўлатларда бўладиган нуқсонлар. Легирланмаган пўлатларда қандай нуқсонлар бўлса, легирланган пўлатларда ҳам худди шундай нуқсонлар бўлади, аммо фақат легирланган пўлатларгагина хос нуқсонлар ҳам учрайди. Умуман олганда, нуқсонлар легирланган пўлатларда легирланмаган пўлатлардагига қараганда, осонроқ ҳосил бўлади
31- ж а два л
Do'stlaringiz bilan baham: |