В. ҚОТИШМАЛАРНИНГ СИРҚИ ҚАТЛАМИНИ
ПЛАСТИК ДЕФОРМАЦИЯ ВОСИТАСИДА ПУХТАЛАШ
Деталларнинг сиртқи қатламини юза тоблаш, химиявий-термик ишлаш ёки диффузион легирлаш воситасида пуХталашдан ташцари, пластик деформация воситасида пухталаш усули хам бор. Бу усул юза пухталашнйнг нисбатан янги, прогрессив усули булиб, унинг мохияти қуйидагилардан иборат.
Деталь пластик деформацияланганда унинг зичлиги камайиб, хажми ошади, қаттиқлиги ва мустацкамлик чегараси ортиб, пластиклиги хамда қовушоқлиги пасаяди. Қотишмаларнинг хоссаларида содир буладиган бу узгаришлардан деталларнинг сиртқи қатламини пластик деформациялаб, унинг пухталигини ошириш учун фойдаланилади.
Деталларнинг сиртқи қатлами турли усуллар билан деформацияланиши (пухталаниши) мумкин. Бу усуллар жумласига питра ёгдириш (пуркаш) ва ролик бостириш усуллари киради.
Питра ёгдириш усули. Машинасозликда питра ёгдириш усулидан энг куп фойдаланилади. Деталларга питра ёгдирилганда деталнинг сиртқи қатлами пухталанади, яъйи унда-наклёп хосил булади, бунинг натижасида эса сиртқи қатламнинг қаттиқлиги ва мустахкамлиги ошади. Маълумки, термик ишланган деталларда қолдиқ аустенит булади, бундан. деталларга питра ёгдирилганда ана щу қолдиқ аустенит мартенситга айланади, бу эса деталь сиртқи қатлами қаттиқлигини янада оширади. Бундан ташқари, деталга питра ёгдирилганда унинг сиртқи қатламида қолдиқ сиқилиш кучланиши хосил булади, бунинг натижасида эса толиқиш чегараси ва, демак, Деталнинг хизмат қилиш муддати ортади. Питра ёгдириш усули деталларнинг коррозиябардошлик хоссасини хам оширади.
Деталлар кесиб в,а термик ишлангандан кейингина (зарур булган холларда)'уларга питра ёгдириш усули билан ишлов берилади.
Питра -ёгдириш процессининг технологиями шундан иборатки, ишлов бериладйган деталларййнг. сиртига пўлатдан ёки оқ чуяндан диаметри 0,5— 1,5 лш қилиб ясалган питралар (шарчалар) катта (секундига 70 м) тезлик билан ёгдйрилади. Бунда питралар деталь сиртига кучли зарб билан урилиб, деталнинг сиртқи қатламини пластик дефор-мациялайди.
Пўлат питралар пўлат симдан, чуян питралар эса суюқ чуяндан сачратиш йули билан тайёрланади. Деталь сиртқи қатламининг пухталаниш (наклеиланиш) даражаси питранинг улчамига, келиб урилиш тезлигига, процесснинг давом этищ вақтига ва бошқа факторларга боғлиқдир.
Сиртқи қатлами пластик деформацияланган деталларнинг ейияищга чидамлилиги деформация натижасида деталь сиртининг қанчалик тоза (силлиқ) чиқипшга боғлиқдир. Питра ёгдириш усулидан фойдаланилганда деталнинг Сирти гадир-будурроқ чиқади ва, шунинг учун, ейилишга чидамлилигини ошириш лозим булган деталларга бу усулда ишлов бериш тавсия этилмайди.
Ролик бостириш усули. Ролик бостириш усулидан цилиндр шаклидаги деталларнинг сиртқи қатламини пухталашда фойдаланилади. Бу усулнинг мохияти шундан иборатки, У10А ёки У 12А маркали пўлатдан ясалиб, термик ишлаш йули билан жуда қаттиқ қилинган (қаттиқлиги Роквелл буйича 60—65 га етказилган) ва иш юзаси яхшилаб силлиқланган ролик ёки роликлар ишлов бериладиган деталнинг, масалан, ўқнинг сиртига Р —2—4 т куч билан сиқилади (215= расм). Сиқиш кучи роликларнинг улчами ва шаклига боғлиқ булади.
215-расм.
Бостириладига'н роликлар сони биттадан турттагача булиши мумкин. Ишлов бериладиган деталь бир томонга айланади роликлар эса қарама-қарши томонга айланиш билан бир вақтда деталь буйлаб сурилиб хам туради. Пухталаниш (наклёпланиш) даражаси босим кучйга, роликнинг катта-кичиклигига, унинг энига, ролик бостириладигай
деталь сиртининг тозалик (силлиқлик) даражасига, роликнинг деталь буйлаб неча марта утишига ва бошқа факторларга боглиқдир.
Деталлар сиртиии пластик деформация воситасида пухталаш усулининг бошқа усулларга цараганда афзаллиги процесс унумининг юқорилигидан, ишлатиладиган ускуиаларнинг оддийлиги ва унча қиммат турмаслигидан иборат. Шу сабабли бу усулдан машинасозликнйнг купгина тармоцларида, айниқса эса автомобилсозлик, тракторсозлик, локомотивсозлик хамда вагонсозликда кенг куламда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |