3-§. БОЛРАЛАНУВЧАН ЧЎЯННИ ТЕРМИК ИШЛАШ
Болғаланувчан чўяндан структураси перлит билан ферритдан иборат
(ейилишга чидамли), перлит билан сорбит ёки троостит-мартёнситдан иборат (жуда пухта) деталлар тайёрлаш лозим бўлса, графитловчи юмшатишнинг иккала босцичидан хам утган, яъни структураси феррит билан юмшаш углеродидан иборат бўлган болраланувчан чўян термик ишланади. Бундай термик ишлашдан кўз да тутиладиган асосий мақсад эркин углеродни у-темирда эритиш бўлганлигидан чўян 850—900°С температурагача қиздирилиб, углеродга туйинган “у-қаттиқ эритма хосил бўлганга қадар (одатда, 1—2 соат) шу температурада тутиб турилади, сўнгра маълум тезлик билан совитилади. Агар деталнинг структурасй перлит билан феррит, перлит ёки сорбитдан иборат бўлиши талаб этилса, харур температурагача қиздирилган деталь завода ёки хаво оқимида, қолган барча холларда эса сувда ёки мойда совитилади. Тобланган деталь 680—700°С температурада бўшатилади.
Ферритли болғаланувчан чўяндан троостит-сорбит структурали болғаланувчан
чўян хосил қилиш учун, ферритли чўян 840—860°С гача қиздирилиб, шу температурада 30—60 соат тутиб турилади-да, мойда совитилади, шундан кейин эса бушатилади. Чўянни бўшатиш учун у 680—700°С гача қиздирилади, шу температурада 60—100 соат тутиб турилгандан кейин завода совитилади.
Ферритли болраланувчан чўяндан ясалган деталларни юза тоблаш усули хам бор. Бу усулдан фойдаланилганда деталлар юқори частотали ток билан 1050°С гача қиздирилиб, шу температурада 1 мин. Чамаси тутиб турилади. Бунда деталнинг 2—3 мм цалинликдаги сиртци қатлами углерод билан 0,7—0,8% гача туйинади, шундан кейин деталь сувда совитилади. Деталь сиртқи қатламининг қаттиқлиги Роквелл, буйича 50—60 га етади, ички қатламлари эса юмшоқ (НВ = 120—130) ва ковушоқ лигича қолади, яъни ички қатламларида феррит билан юмшаш углеродидан иборат структура сақланади.
4- § . ОХАРТИРИЛГАН ЧЎЯННИ ТЕРМИК ИШЛАШ
Кул ранг чўяндан детали қуйишда металл қолиплардан (кокилдан) еки нам қолипдан фойдаланилса, чўян таркибида кремний миқдори камроқ (деталнинг деворлари юпхарОқ бўлганда) кул ранг чўян оқ чўянга айланиши, яъни охариши мумкин. Охартирилган чўянни яна кул ранг чўянга айлантириш мақсадида у графитловчи юмшатиш прОқ ессидан ўтказилади. Бундай юмшатиш режими чўянда хосил қилиниши керак бўлган структурага боғлиқдир. Агар чўянда перлит сақланиб қолиши керак бўлса, деталь графитланишнинг фақат биринчи босцичидан ўтказилади. Бунда деталь 850—950°С температурагача қиздирилади. Агар чўянда анчагина миқдор феррит хосил қилиш керак бўлса, у холда деталь графитланишнинг иккинчи босқичидан хам утказилади. Бунда деталь 680—700°С температурагача қиздирилиб, сўнгра секинроқ совитилади. Бундай чўянда, одатда, 2,5—3,5% кремний бўлади, шунинг учун цементит графитланишнинг биринчи босқичида атиги 0,5—5 соат, графитланишнинг иккинчи босқичида эса 2—6 соат ичида батамом парчаланади. Оқартирилган чўяндаги ички кучланишларни йўқотиш учун бундай чўяндан ясалган деталлар фақат паст температурада юмшатилади._
Do'stlaringiz bilan baham: |