М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси


II. ЧЎЯННИ ТЕРМИК ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ



Download 1,12 Mb.
bet129/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

II. ЧЎЯННИ ТЕРМИК ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Чўянни термик ишлаш назарияси билан қисқача танишиб чиқдик. Энди чўянни термик ишлаш технологиясини кўриб чиқайлик.




1- §. КУЛРАНГ ЧЎЯННИ ТЕРМИК ИШЛАШ


Чўяндаги ички кучланишларни йўқотиш учун юмшатиш. Кулранг чўяндан қуйилган мураккаб шаклли деталлардаги ички кучланишларни (цуйиш жараёнида хосил бўлган кучланишларни) йўқотиш учун бундай деталлар 500—550°С температурагача секин Қиздирилади; қиздириш тезлиги соатига 75—100°Сбўлади. 500—550°С гача қиздирилган деталь 2— 8 соат тутиб турилгач, печь билан биргаликда соатига 30—50°С тезлик билан 200—150°С температурагача совитилади. Шундан кейин, совитиш хавода давом эттирилади. Бундай юмшатиш, баъзан, сунъий эскиртириш деб хам аталади. Агар деталь табиий эскиртирилса, яъни цехда ёки омборда 12—18 ойгача. асраб қўйилса, ички кучланишларнинг бир қисми сақланиб қолади. Демак, табиий эскиртириш ўринли бўлмайди.
Графитловчи юмшатиш. Бу усулдан деталнинг қаттиқлигини пасайтириш учун фойдаланилади. Бу усулда кул ранг чўяндан ясалган деталь 650—70б°С температурагача қиздирилади. Шу температурада тутиб туриш вақти қиздириш температурасига ва чўян таркибидаги
кремний миқдорйга боғлиқдир. Магний қўшиб модификацияланган чўян учун юмшатишнинг бу усули айниқса катта ахамиятга эга, чунки магнийли чўян паст температурада юмшатилганда унинг пластиклиги ва қовушоқлиги ортади.
Чўянда химиявий бирикма таркибидаги углерод миқдорини ва, демак, чўяннинг қаттиқлигини ошириш керак бўлса, бундай чўян нормалланади. Химиявий бирикма таркибидаги углерод миқдорини ошириш учун эркин углеродни темирда эритиш керак. Эркин углеродни эритиш учун эса чўян 850—900°С Температурагача қиздирилиб, сўнгра хавода совитилади нормалланади. Нормаллаш натижасида чўянда перлит миқдори ортади, перлит харрачалари м.айдалашади ва, хатто, перлит сорбитга айланади.
Кул ранг чўянни тоблаш учун у 820—950°С температурагача қиздирилиб, углеродга туйинган аустенит билан графитдан иборат структура хосил қилинади, қиздириш температурасида маълум вақт тутиб турилгандан кейин, сувда, мойда ёки суюқлантирилган тўз да совитилади.
Кул ранг чўяндан ясалган детални 820—950°С температурада тутиб туриш вақти деталнинг. қалинлигига ва чўяннинг қиздириш дан олдинги структурасига боғлиқдир. Чўяйнинг қиздиришдан олдинги структурасида феррит қанчалик кўп бўлса, эркин углеродни утемирда эритиб углеродга туйинган аустенит, хосил қилиш учун детални шунча ўз оқ вақт тутиб туриш керак (бу вақт 3 соатга етади). Агар чўяннинг қиздириш дан олдинги структураси перлит бўлса, деталнинг ички қатламлари температураси хам 820—950°С га етгунча тутиб туришнинг ўзи кифоя.
Кул ранг чўяндан ясалган детални ўзгармас температурада (изотермик) тоблашнинг ахамияти жуда катта, чунки бу усул чўяннинг пухталигини карийб икки баравар, ейилишга чидамлилигини эса қарийб беш баравар оширишга имкон беради. Деталь тобланиб бўлгандан кейин, бушатилади. Бўшатиш режими деталнинг талаб этиладиган қаттиқлигига боғлиқ буладй. Деталнинг қаттиқлиги пастроқ бўлиши талаб этилса, у юқори (450—650°С) температурада, қаттиқлиги юқорироқ бўлиши талаб этилганда эса паст (200—25.0°С) температурада бўшатилади.



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish