а б в
84- расм. Ликвацияларнинг схемаси:
а — кристаллитлараро ликвация; б — солиштирма оғарлик бўйича (қаватли) ликвация; в — зоиал ликвация
фақат микроскоп остидагина пайқащ мумкин. Бундай ликвация эвтектикагача бўлган ёки эвтектикадан кейинги қотишмаларнинг нормал тузилишини ташкил этади. Агар эвтектика қотишманинг хамма жойида ортиқча фаза билан бир текис навбатлашиб келса, бундай қотишманинг тузилишида нуқсон бўлмайди.
Аммо бу каби қотишмалар хамма вақт хам бенуқсон бўлавермайди; баъзан, суюқ қотишмадан ажралиб чиқадиган кристаллар ва қолган суюқ фаза суюқликнинг қота бориш давомида бир-биридан ажралади ва, солиштирма оғирликларига қараб, бир-бири устига жойлашиб қолади. Бундай қотишмаларда бўладиган ликвация солиштирма оғирлик бўйича ликвация ёки, тўғрироғи, қаватли ликвация деб аталади (84- расм, б).. Бу хилдаги ликвацияни қотишма қуймасининг бўйлама кесимидан тайёрланган макрошлифда. микроскопсиз хам кўрса бўлади.
Қаватли ликвация хосил бўлишига, биринчидан, ажралиб чиқадиган қаттиқ фазанинг солиштирма оғирлиги билан қолган суюқ фазанинг солиштирма оғирлиги орасидаги фарқ шароит туғдирса, иккинчидан, котиш вақтида секин совитиш сабаб, бўлади. Суюқликда чўка оладиган ёки қалқиб чиқа оладиган қаттиқ ажралмаларнинг ўз-ўзидан вужудга келищи хам бундай ликвация хосил бўлиши учун зарур шароит туғдиради.
Аммо қаттиқ ажралмаларнинг ўз-ўзидан вужудга келиши амалда хамма вақт хам учрайвермайди.
Колипга қуйилган суюқ қотишма қотаётганда, д'аставвал, қуйма қобиғидан ичкари томонга (бу қобиқ қуйманинг қолип деворларига тегиб, тез совишидан хосил бўлган жуда майда-доначалардан иборатдир) узунчоқ кристаллитлар ўсиб чиқади, бу кристаллитлар қалқиб чиқа олмай ёки чўка олмай, транскристалланиш сиртқи девори хосил қилади. Бундай холда ликвацияланувчи суюқлик қуйма ичига тўпланади. Бунинг натижасида хосил бўладиган ликвация зонал ликвация деб аталади (84-расм, в). Зонал ликвацияни хамг худди қаватли ликвация каби, микроскопсиз кўриш мумкин.
Ликвациянинг, юқорида кўриб ўтилган турларидан ташқари, кристалл ичра ликвация ёки дендрит лик&ацйяси деб аталадиган тури хам бўлади. Бундай ликвация тўғрисида иккинчи тип холат диаграммаларини кўриб чиқишда батафсил сўзланади..
Иккинчи тип золат диаграммаси. Суюқ холатда хам, қаттиқ холатда хам бир-бирида исталганча эрийдиган ва ўзаро химиявий бирикма хосил қилмайдиган икки компонентдан иборат системанинг холат диаграммаси иккинчи тип холат диаграммаси деб аталади.
Иккинчи тип холат диаграммасини Cu.— Ni. системаси (қотишмалари) холат диаграммаси мисолида кўриб чиқамиз (85- расм).
85- расм. Си— Nt котишмаларининг холат диаграммаси ва 1 котишманинг
совиш эгри чизиги.
Агар икки компонент суюқ холатда хам, қаттиқ холатда хам бир-бирида исталганча эриса, системада фақат икки фаза —суюқ қотишма (с. қ.) ва қаттиқ эритма (қ. э.) мавжуд бўлиши мумкин. Бундай системада ўзгармас температурада борадиган кристалланиш вужудга келмайди. Демак, иккинчи тип холат диаграммасида горизонтал чизиқ бўлмайди.
85-расмда тасвирланган диаграмманинг қандай сохалардан иборат эканлиги шу диаграмманинг ўзидан кўриниб турибди.
Диаграммадаги АСВ чизири суюқ қотишманинг кристаллана бошлаш чизиғи , яъни ликвидус чизиғи бўлиб, ADB чизиғи батамом кристалланиб бўлиш, яъни солидус чизиғидир. 85- расмнинг чап томонида қотишманинг совиш эгри чизиғи ва кристалланиш процессининг схемаси тасвирланган. Бу эгри чизиғда 1 нуқта кристалланишнинг бошланишига, 2 нуқта эса кристалланишнинг охирига тўғри келади. 1 нуқта билан 2 нуқта орасида қотишма икки фазадан—суюқ фаза билан қаттиқ фазадан иборатдир:
Диаграмманинг ликвидус чизиғи билан солидус чизиғи орасидаги соха моновариантли системадир чунки унинг эркинлик даражаси 1 га тенг ( С= К — Ф + 1 = 2 — 2+1 = 1). Моновариантли системада температуранинг ўзгариши фазалардаги компонентлар концентрациясининг ўзгаришига олиб боради. Ликвидус .чизиғи билан солидус чизиғи орасидаги қотишмада фазалардан компонентлар концентрацияси ва фазалар миқдори кесмалар қоидаси ёрдамида топилади. Масалан, Сu — Ni қотишмалари холат диаграммасидаги қотишмани олайлик (85-расмга қаранг). а нуқтада бу қотишма суюқ фаза билан қаттиқ фазадан иборат бўлади. Суюқ фазанинг таркиби b нуқтанинг концентрациялар уқига туширилган проекцияси (b') дан, қаттиқ фазанинг таркиби эса с нуқтанинг концентрациялар ўқига туширилган проекцияси (с') дан топилади. қаттиқ фазанинг миқдори (оғирлиги) нисбатдан, суюқ фазанинг миқдори эса нисбатдан аниқланади;
ва
бу ерда х — қаттиқ фазанинг миқдори;
Do'stlaringiz bilan baham: |