Қисқа хулосалар
Янги бизнес корхоналарини ташкил қилиш бир неча босқичдан иборат
бўлади. Улар таъсис этилган жойидаги маҳаллий ҳокимият органлари томонидан
давлат рўйхатидан ўтади. Давлат рўйхатидан ўтказилган корхонага:
ҳокимиятнинг корхонани давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги
қарорларидан кўчирма, ҳокимият рўйхатидан ўтказилган ва тасдиқланган
корхона Низоми ҳамда кор-хонанинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги
давлат ордери топ-ширилади.
Корхона фаолиятини олиб боришда бизнес-режа муҳим рол ўйнайди. Бизнес
режанинг тузилиши ва мазмуни қатъиян чегараланмаган. Бизнинг фикримизча,
етти бўлимдан иборат бизнес режа энг мақбул бизнес режадир.
114
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини таҳлил қилишда
фойдалилик коэффиценти усулидан фойдаланиш ўзининг оддийлиги ва
қулайлиги билан ажралиб турадиган усул бўлиб, у етарлича асосли қарорлар
қабул қилишга ѐрдам беради.
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар
1. Янги корхона ташкил қилиш қандай босқичлардан иборат?
2. Ташкил этилмоқчи бўлган шахсий корхоналарнинг қандай
турларини биласиз?
3. Ташкил этилаѐтган корхонанинг техник -иқтисодий асосла-ниши
(ТИА) нималардан иборат?
4. Бизнес -режа нима? Унинг мазмунини очиб беринг.
5. Бизнес -режанинг тузилиши қандай, у қандай бўлимлардан иборат?
6. Ташкил этилмоқчи бўлган корхонанинг ишлаш ва бошқа -рув
тизими нималардан иборат?
7. Корхонанинг бошқарув тамо йиллари нималардан иборат?
8. Франчайзингнинг устуворлик ва камчиликлари нимада ?
9. Фойдалилик коеффиценти қандай аниқланади?
10. Кичик корхоналар фаолиятини иқтисодий таҳлил қилишни
изохлаб беринг.
Асосий адабиѐтлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хорижий
инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-
тадбирлари тўғрисида»ги 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармони.
Хабарнома журнали, 2005 йил, 2-сон.
2.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
«Тадбиркорлик
субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаш-тириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли Фармони.
Хабарнома журнали, 2005 йил, 2-сон.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Микрофирмалар ва кичик
корхоналарни ривожлантиришни рагъбатлантириш бораси-даги қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида»ги 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сонли Фармони.
Хабарнома журнали, 2005 йил, 2-сон.
4. Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н. Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик. – Т.: ТДИУ, 2010.
5. Самадов А,Н., Останақулова Г.Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т.:
Молия-иқтисод, 2008.
6. Қосимова М.С., Самадов А,Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т.:
Ўзбекистон ѐзувчилар уюшмаси, 2005.
7. Қосимова М.С., Ходиев Б.Ю., Самадов А.Н., Мухитдинова У.С. Кичик
бизнесни бошқариш. Ўқув қўлланма. –Т.: Ўқитувчи, 2003.
115
Do'stlaringiz bilan baham: |