М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

 
 
6.3. 2009-2012 йилларга мўлжалланган инқирозга қарши
чоралар дастурида белгиланган устувор вазифаларни
амалга оширишда банк тизимининг тутган ўрни 
 
Барча соҳаларда бўлгани каби молия бозорида, шу жумладан, банк 
секторида ўтказилаѐтган ислоҳотлар натижасида сезиларли силжишлар ва 
ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар мустақиллик йилларида 
жаҳон андозаларига мос келадиган банк тизимини босқичма-босқич барпо этиш 
билан ҳамоҳанг тарзда давом эттирилмоқда. 
Ҳар қандай мамлакат иқтисодиѐтининг таянадиган асосий устунларидан 
бири бўлиб молиявий жиҳатдан мустаҳкам ва барқарор фаолият кўрсатувчи 
банк тизими ҳисобланади. Шунинг учун мустақил давлатнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш даражаси ва келажакдаги тараққиѐти аввало мазкур 
мамлакатда барпо этилган ва мунтазам равишда такомиллаштирилиб 
бориладиган банк тизимининг фаолиятига боғлиқдир.
Банкларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар ўз маблағлари билангина 
эмас, балки омонатчилар ва кредиторлар, акциядорлар ҳамда мижозлар уларга 
ишониб топширган маблағлар билан, яъни кенг жамоатчилик билан иш кўради. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида банк тизими энг зарур жамоатчилик 
муассасалари 
тизимларидан 
бири 
экан, 
ҳар 
қандай 
банкнинг 
муваффақиятсизлиги бутун жамият миқѐсида пул таклифи қисқариши, тўлов 


125 
тизими бузилиши ҳамда ҳукумат йирик ва кутилмаган мажбуриятларининг 
вужудга келиши каби салбий макроиқтисодий оқибатларга олиб келиши 
мумкин. 
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий йўналтирилган бозор 
иқтисодиѐтига ўтиш жараѐни кўпгина муҳим иқтисодий ислоҳотларнинг 
таркибий қисми сифатида банк тизимида ҳам чуқур ўзгаришларни амалга 
оширилишини ва иқтисодиѐтни пул-кредит воситалари орқали тартибга 
солишнинг бир бутун механизмини яратилишини тақозо этмоқда. 
Президентимиз томонидан белгилаб берилган 2009 йилда мамлакатни 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифаларини 
амалга ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида иқтисодиѐтни 
барқарор, 
мувозанатли 
ва 
изчил 
ривожлантиришнинг 
белгиланган 
прогнозларига 
эришилди 
ҳамда 
макроиқтисодий 
кўрсаткичларнинг 
мутаносиблиги таъминланди. Марказий банк томонидан амалга оширилган 
катъий пул-кредит сиѐсати макроиктисодий барқарорликни мустаҳкамлашга 
қаратилди.
Ҳукумат томонидан 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган 
Инқирозга қарши комплекс чора-табдирлар дастури республика банк-кредит 
тизимида инқироз таъсирини юмшатиш ва бартараф этишда муҳим аҳамиятга 
эга бўлди.
Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларини қамраб олган молиявий инқироз 
кўлами кенгаѐтганига қарамай, Ўзбекистон банк тизими ишончлилиги ва 
барқарор ривожланаѐтгани, хорижий молиялаштириш манбаларига қарам 
эмаслиги ва ташқи инқироз ҳолатларининг салбий таъсирига берилмаслик 
хусусиятлари билан ажралиб турди. 
Шуни таъкидлаш лозимки, 2009 йилда «Asia Alliance Bank» хусусий очиқ 
акциядорлик тижорат банки ташкил этилиши билан, республика бўйича жами 
тижорат банклари сони 30 тага етди. 2010 йилнинг бошиданоқ, Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 9 январдаги қарорига 
мувофиқ «Hi-Tech Bank» хусусий ѐпиқ акциядорлик тижорат банкига банк 
операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди ва 
Ўзбекистондаги жами тижорат банклари сони 31 тага етди. «Hi-Tech Bank» 
хусусий ѐпиқ акциядорлик тижорат банкининг устав капитали 5,25 млрд. 
сўмдан кўпроқ миқдорда шакллантирилиб, унинг 51 фоизи жисмоний 
шахсларнинг маблағлари ҳисобига тўғри келади. Ушбу янги банкнинг очилиши 
мамлакатимиз Президентининг «Хусусий акциядорлик тижорат банклари 
тузишни рағбатлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Фармони талаблари 
изчил амалга оширилаѐтганининг яна бир тасдиғидир. 
Иқтисодий ривожланишнинг ўсиши банк кредитининг қўлланилиш 
кўламини кенгайтириб боради. Кредит фақатгина ҳар кунлик фаолият билан 
боғлиқ ишлаб чиқариш ва муомала жараѐнининг қисқа муддатли эҳтиѐжлари 
учун эмас, балки узоқ муддатга капиталга бўлган эҳтиѐжни қоплашга 
йўналтирилади. 
Банк кредитининг манбаи фақат вақтинча бўш маблағлар ва капитал бўлиб 
қолмасдан, кредит асосида чек-депозит эмиссияси ҳам амалга оширилади. Банк 


126 
томонидан бериладиган кредит миқдори мавжуд жамғармалардан кўп бўлса, 
банк чек-депозит эмиссиясини амалга ошириши мумкин. 
Банк тизимининг муомалага кредит пулларини чиқариши депозитлар 
яратиш йўли билан тўлақонли пуллар ўрнини босувчи кредит воситаларини 
вужудга келтиради. 
Республика банк тизимини автоматлаштириш ва компьютерлаштиришга 
қаратилган чора-тадбирлар натижасида нафақат банкнинг ички эҳтиѐжлари 
учун фойдаланиладиган ахборот тизими ва локал дастурлар мажмуи, балки 
иқтисодиѐтнинг молиявий фаолиятини таъминловчи яхлит миллий тўлов 
тизими яратилди. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish