Учинчи бўлим.
«Тадбиркорнинг истеъмолчига тақдим қилаѐтган маҳсулот,
товар ва хизматларнинг тавсифи» деб номланиб, унда қуйидагилар тақдим
этилади: тадбиркор ишлаб чиқарган маҳсулотнинг кўрсаткичлари ѐки унинг
тавсифи: таърифи, модели, сурати ва бошқалар; ишбилармон ишлаб чиқарган
товар истеъмолчилари ва у қониқтирмоқчи бўлган истеъмоллар (ҳаридорнинг
товарни сотиб олишга қодирлиги ҳақида башорат; товар сотиб олувчи ҳудуд, аҳоли
гуруҳи, ташкилотлар ҳақида маълумот; товарларни маълум вақт доирасида
истеъмол қилиши ҳақида маълумот, товарга бўлган талабга таъсир етувчи
омиллар); ишлаб чиқарилган товарнинг сотиш нархини башорат қилиш.
Тўртинчи бўлим.
«Бозор конъюнктураси, талаб ва сотув ҳажми-нинг
таҳлили» бўлимида талабни ўрганиш ва нархларни башорат қилишнинг давоми
бўлиб, бу бўлимда ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва товарнинг сотилишини вақт
мобайнида белгилаб берилади.
Бизнес-режани тайѐрлаш жараѐнида бозорнинг тадқиқоти, таҳли-ли ва
баҳоланиши бир томондан, олдиндан тахмин қилишга асослан-са, иккинчи
томондан, бўлажак ҳаридор ѐки савдо ташкилоти билан бўлган дастлабки
битимга таянади.
Лойиҳаларнинг ўлчами ва муддатига қараб, турли хил шароитлар юзага
келади. Кичик ва қисқа муддатли лойиҳалар амалга оширил-ганда маҳсулот
истеъмолчилари доирасини аниқласа бўлади. Бу эса, ўз навбатида, сотув ҳажми
ҳақида хулоса чиқаришга имкон беради.
Бозорга аналитик баҳо бериш билан бирга, бизнес-режа бозорни маркетинг
ва бошқа фаолият турлари билан жадаллаштириш йўлла-рини ҳам белгилаб
бериши лозим.
Ушбу бўлимни ишлаб чиқишда бошқа ишбилармонлар мавжуд-лигини,
рақобатчилар борлигини, уларнинг имконияти ва қоби-лияти, шунингдек,
нарх сиѐсатини билиш лозим. Бундан ташқари, бизнес-режага рақобатни
ҳисобга олган ҳолда товарнинг сотилиш ҳажми киритилади.
Бешинчи бўлим.
«Ҳаракат дастури ва ташкилий чора-тадбирлар» бўлиб, бу
бўлимнинг мазмуни аксарият ҳолларда тадбиркорлик турига (ишлаб
чиқариш, тижорат, молия) боғлиқ. Ишбилармонлик ҳаракат дастури
қуйидагиларни ўз ичига олади: а) маркетинг ҳаракатлари (реклама, сотиш
бозорини аниқлаш, истеъмолчилар билан алоқа боғлаш, уларнинг талабини
ҳисобга олиш); б) маҳсулотни ишлаб чиқариш; в) товарларни сотиб олиш,
сақлаш, ташиш, сотиш (асосан, тижорат тадбиркорлигига оид); г) товарни
сотиш жараѐнида ва сотгандан кейин ҳаридорга хизмат кўрсатиш.
Ташкилий тадбирлар дастурий ҳаракатларнинг узвий қисми бўлиб, бизнес-
режа бажарилишининг бошқарув услубини; лойиҳа бошқарувининг ташкилий
тузилмаларини; ижро этувчи ҳаракатлар-нинг мувофиқлаштириш услубини
102
қамраб олади. Меҳнат ҳақининг махсус шаклини ўрнатиш, рағбатлантириш,
кадрларни танлаб олиш, уларни тайѐрлаш, ҳисоб, назорат ишлари ташкилий
тадбирларга киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |