М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет


-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ЭТИКАСИ ВА МАДАНИЯТИ



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

9-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ЭТИКАСИ ВА МАДАНИЯТИ
 
9.1. Тадбиркор раҳбар этикаси
Тадбиркор фаолияти фақат тадбиркорликнинг ҳуқуқий ва ташкилий 
асосларига боғлиқ бўлмасдан, у инсонлар, ўзининг қўл остида хизмат қилувчи 
мутахассислар ва ишчилар, айниқса, чет эллик ҳамкасблари – бизнесменлар 
доирасида умумахлоқий меъѐрларга риоя қилиши билан ҳам баҳоанади. 
Ишдаги муваффақиятнинг ярмидан кўпроғи унинг одобига, маданиятига, 
дунѐқарашига, ишбилармонлик қоидаларини қай даражада билишига бевосита 
боғлиқдир.
Умуман, тадбиркорлик – бу маданият. Айтишларига қараганда, 
маданиятли одам тадбиркор бўлиши шарт эмас, аммо тадбиркор инсон 
маданиятли бўлиши лозим. Арасту (Арестотель) ўз замонида биринчи бўлиб 
ахлоқ тўғрисида гапириб: ―Ахлоқ – нимани қилишимиз ва нимадан ўзимизни 
тийишимиз кераклигини аниқлашимизга ѐрдам беради‖, - деган эди. 
Президентимиз И. Каримов ахлоқ тушунчасига қуйидагича таъриф берди: 
―Ахлоқ – маънавиятнинг ўзаги. Инсон ахлоқи шунчалик салом-алик, 
хушмуомаладангина иборат эмас. Ахлоқ бу, аввало, инсоф ва адолат туйғуси, 
иймон, ҳалоллик дегани‖.
Дарҳақиқат, ахлоқ биз учун – аввало, инсоний муносабатларни 
шунингдек, инсонларнинг феъл-атворларини, уларнинг қанчалик мақбул 
нуқтаи-назардан кўриб чиқишга ва баҳолашга имкон берувчи билим соҳасидир. 
Тараққий этган давлатларда, айниқса, Япония ва АҚШда фирмаларнинг ―Этика 
кодекси‖ ва бизнесменларнинг алоҳида касб усталари гуруҳларининг 
―Ишбилармонлик кодекси‖ кенг қўлланилади. ―Бизнесменларнинг ахлоқ 
коедкси‖ биринчи марта АҚШда 1913 йили ишлаб чиқилган бўлиб, унда 
тадбиркорлик фаолиятини юритишнинг асосий қоидалари қабул қилинган. Бу 
қоидалар ягона асосга жамланган бўлиб, улар бизнес соҳасидаги усул ва 
сиѐсатни баҳолашда, ҳақиқат ва адолатлилик тушунчалари билан уйғунлашиши 
белгиланган.
Вақт ўтиши билан кодекс бир неча бор такомиллашди. Натижада, бу 
борада турли фирмалар ва компаниялар томонидан тўпланган, уларнинг 
тажрибасига асосланган, умумлашган Ғарб ишбилармонлик дунѐсида кенг 
маълум бўлган қуйидаги ―Бизнесменнинг ахлоқ кодекси‖ шаклланди:

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish