М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет


-жадвал. Сотилган маҳсулотлар рентабеллигининг таҳлили



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

8.4.4-жадвал. Сотилган маҳсулотлар рентабеллигининг таҳлили 
Кўрсаткичлар 
Ўтган 
йилда 
Ҳисобот 
йилида 
Фарқи 
(+; -) 
Сотишдан олинган соф фойда, минг сўм 
122441 
126086 
+3645 
Сотилган маҳсулотнинг таннархи, минг сўм 
96042 
99382 
+3340 
Сотилган маҳсулотдан ялпи фойда, минг сўм 
26399 
26704 
+305 
Сотилган маҳсулотнинг рентабеллиги, % да 
21,6 
21,1 
-0,4 
Жадвал маълумотлари кўрсатишича, ҳисобот йилида сотилган 
маҳсулотларнинг рентабеллилиги ўтган йилга нисбатан 0,4% га пасайган. Бу 
сотишдан соф фойда миқдорини 3645 минг сўмга кўпайгани натижасида содир 
бўлган. 
Ресурсларнинг айрим турларидан фойдаланиш самарадорлиги 
кўрсаткичлари
Меҳнат унумдорлиги – бу ишлаб чиқариш самарадорлигининг 
энг муҳим ўлчовларидан биридир. Меҳнат унумдорлиги билан ходимларнинг 
ишлаб 
чиқариш 
фаолияти 
самарадорлиги 
аниқланади. 
Меҳнат 
унумдорлигининг ўсиши жонли ва буюмлашган меҳнатнинг тежалишини 
билдиради. 
Меҳнат унумдорлиги – 
бу
 
бир ходим томонидан иш вақти бирлиги ичида 
ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг микдори ѐки маҳсулот бирлигини ишлаб 
чиқаришга иш вақтининг микдори билан ўлчанган жонли меҳнат сарфининг 
самарадорлигидир.
Биринчи кўрсаткич бир ходимнинг вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарган 
маҳсулотини аниқлайди: 
Ишлаб чиқариш = 
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори (Қ) 
Ишланган вақт (Т) 
Иккинчи кўрсаткич меҳнат сарфини, яъни маҳсулот бирлигига 
сарфланган вақтни аниқлайди: 
Меҳнат сарфи = 
Ишланган вақт (Т) 
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори (Қ) 
Меҳнат унумдорлигининг ошиши маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, 
маҳсулот таннархини пасайтиришга, иш кучига эҳтиѐжни нисбатан 


191 
қисқартиришга, ходимлар иш ҳақининг ўсишини таъминлашга имкон беради. 
Буларнинг барчаси кичик корхонанинг муваффақиятли ишлаши учун зарурдир. 
Меҳнат унумдорлигининг қуйидаги кўрсаткичлари мавжуд: бир ишчининг 
ўртача йиллик ишлаб чиқариши (маҳсулот ҳажмини ишловчиларнинг ўртача 
рўйхат сонига бўлиш йўли билан аниқланади); битта ишчига тўғри келадиган 
ўртача йиллик ишлаб чиқариш (маҳсулот ҳажмини ишчиларнинг ўртача рўйхат 
сонига бўлиш йўли билан аниқланади); битта ишчига тўғри келадиган ўртача 
кунлик ишлаб чиқариш (бир кунлик маҳсулот ҳажмини барча ишчилар сонига 
бўлиш йўли билан аниқланади); битта ишчига бир соатга тўғри келадиган ўртача 
ишлаб чиқариш (бир соатда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини барча ишчилар 
сонига бўлиш йўли билан аниқланади). 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish