М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет


Кичик корхоналарнинг хўжалик фаолиятини умумлаштирувчи



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Кичик корхоналарнинг хўжалик фаолиятини умумлаштирувчи 
кўрсаткичлар.
Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш корхона фаолиятининг 
охирги натижаси қисобланади. Кичик корхоналар учун сотилган (ҳаридорларга 
ортиб жўнатилган ва улар томонидан ҳақ тўланган) маҳсулот ҳажми пул 
тушумини таъминлашга, ишлаб чиқариш харажатлари ва бошқа зарурий 
сарфларнинг ўрнини қоплашга имкон беради. Бундан ташқари, пул 
тушумининг таркибида фойда ҳам мавжуд бўлади. Ундан корхона томонидан 
ишлаб чиқаришни кенгайтириш, моддий рағбатлантириш фондларини яратиш, 
давлат бюджети олдидаги мажбуриятларни бажариш учун фойдаланилади. 
Истеъмолчи маҳсулот сотилиши натижасида ишлаб чиқариш воситалари ѐки 
истеъмол моллари кўринишидаги зарурий маҳсулотни олади. 
Корхоналар маҳсулотларини сотишда айрим камчиликларга ҳам йўл қўяди. 
Хусусан, айрим ҳолларда сотиш режасини ошириб бажариш билан бирга 
маҳсулотларнинг айрим турларини хари-дорларга белгиланган муддатларда 
етказиб бериш режаси бажарил-маганлик ҳоллари учрайди. Бу корхонанинг 
ўзига (у пенялар ва жарималар тўлайди) ва ҳаридорга зарар келтиради. Шунинг 
учун сотиш режасининг бажарилиши маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома 
мажбуриятларининг бажарилишини ҳисобга олиш билан таҳлил қилинади. Бунда 
битта ҳаридорга етказиб бериш режасининг ошириб бажарилиши бошқа 
ҳаридорларга етказиб бериш режасининг бажарилмаганлигига сабаб бўлганлиги 
ҳисобга олинади. Шунинг учун шартнома мажбуриятлари режасини 
бажарилиши 100% дан ошиб кетмаслиги керак. 
Сотиш ҳажми тайѐр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни ўз вақтида сотишга 
тўғридан-тўғри боғлиқдир. Товар маҳсулоти маҳсулотни сотиш кўрсаткичларида 
сотилмаган маҳсулотларнинг ўзгарувчан қолдиқларининг ўзгариши билан акс 
эттирилади. Маҳсулотлар сотилишининг бир маромдалигини таъминлаш учун 
корхоналар тайѐр маҳсулот-ларнинг зарур ҳажмига эга бўлишлари керак. Аммо 


185 
амалиѐтда сотилмаган маҳсулотларнинг ҳақиқий қолдиқлари меъѐрий қолдиқлардан 
анча ошиб кетиш ҳоллари ҳам учрайди. Бу ҳисобот даврида маҳсулотнинг сотилиш 
ҳажмини анча камайишига олиб келади. Маҳсулот сифатининг етарлича юқори 
бўлмаслиги, маҳсулотларни бир маромда ишлаб чиқарилмаслиги, корхона 
маҳсулотларни 
ортиб 
жўнатиш 
учун 
транспорт 
билан 
етарлича 
таъминланмаганлиги ва бошқалар бундай вазиятнинг сабаблари бўлиб 
ҳисобланади. 
Маҳсулотни сотиш аниқ истеъмолчи томонидан буюмлар-нинг айрим 
турлари кўринишида амалга оширилади. Етказиб берувчилар ва ҳаридорлар 
маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузадилар. Унда буюмларнинг 
рўйхати, миқдори, етказиб бериш муддатлари ва бошқа шартлар кўзда тутилади. 
Уларнинг бажарилиши таҳлили 8.4.1-жадвалда келтирилган. 
Жадвалдан кўринишича, сотилган маҳсулотларнинг ҳажми режага нисбатан 
71 минг сўмга ѐки 0,5% га ошган. Бунга товар маҳсулотларини ишлаб чиқариш 
режасини 228 минг сўмга ѐки 1,6% га ошириб бажарилганлиги сабаб бўлган. 
Аммо товар маҳсулотларининг режадан ортиқ ишлаб чиқарилиши тўлиқ. 
даражада сотилмаган.
Сотилган маҳсулотларнинг ўтувчи қолдиқлари режалаштирил-ганга кўра 
157 минг сўмга ўсган, бу сотиш ҳажмини шу суммага пасайтирган. 
 
 
 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish