М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Тасодифий фойда ѐки даромадлар
– хўжалик фаолиятини юргизиш 
давомида кўзда тутилмаган тасодифлар, ҳодисалар, эътиборга олинмаган 
жараѐнлар ва воқеалар туфайли вужудга келадиган даромадлардир. Буларга, 
асосий фаолият юргизиш давомида ифодаланган ҳисоботларда акс етган бошқа 
даромадлар бўлими моддасидаги даромадлар киритилмайди. 
Хўжалик фаолиятини юритиш давомида корхоналар ўз маблағлари 
даражасини аниқлаши ва назорат қилиши муҳим ўрин тутади. Чунки мулкий 
жавобгарлик, тузилган контрактлар ва шартномалар асосида келиб чиқадиган 
ўзаро келишмовчиликлар ѐки муаммолар мана шу мулкка бўлган эгалик 
ҳуқуқлари бўйича кафолатланади.
Мулкий жавобгарлик, мулк шаклидан қатъий назар, фақат корхонанинг ўз 
маблағларига қуйилиши мумкин. Ўз маблағларнинг микдори бухгалтерия 
баланси маълумотларига асосан аниқланади. 
Мулк формаларидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобида 
бўлган ўз маблағлари суммаси қуйидаги формула ѐрдамида аниқланади: 
Ўмаб. = БВ – (М + Ммаж.ўс. – Ммаж.сўн.) – Ддеб.қарз. – З; 
 
Бунда:


175 
БВ – баланс валютаси суммаси; 
М – узоқ муддатли ва қисқа муддатли мажбуриятлар пассивини иккинчи ва 
учинчи бўлимлари; 
Ммаж.ўс. – мажбуриятларнинг ўсиши – охирги ҳисобот даври учун баланс 
маълумотлари билан таққослаганда контракт имзолаган кунга қарз олинган ва 
жалб қилинган маблағлар; 
Ммаж.сўн. – контрактни имзолаш санаси ва охирги ҳисобот даври учун 
балансни тузиш санаси ўртасидаги даврда мажбурият-ларнинг сўниши; 
Ддеб.қарз. – даъво қилиш муддати тугаган дебиторлик қарзлари; 
З – зарарлар суммаси. 
 
 
8.2. Кичик бизнес ва тадбиркорликни кредит билан
таъминлаш шакллари 
 
Кичик бизнесни кредит билан таъминлаш деганда, бу уларга пул ѐки товар 
шаклидаги воситаларни маълум муддатга ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш 
ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиқадиган муносабатлар тушунилади. 
Кредит муносабати икки субъект бири – пул эгаси, яъни қарз берувчи; 
иккинчиси – пулга муҳтож, яъни қарз олувчи ўртасида юзага келади. Кредит, 
товар ва пул кўринишидаги маблағларни қайтариб бериш, муддатлилик ва фоиз 
тўлаш шартлари асосида бериш натижасида юзага келади. 
Кредит берилиш муддатига кўра, уч турга бўлинади: 
1. Қисқа муддатли кредитлар (муддати бир йилгача бўлган кредитлар). 
2. Ўрта муддатли кредитлар (муддати бир йилдан уч йилгача бўлган 
кредитлар). 
3. Узоқ муддатли кредитлар (муддати уч йилдан ортиқ бўлган кредитлар).
Ҳалқаро кредитлар берилиш муддатига кўра бирмунча фарқ қилади. Бунда 
бир йилдан беш йилгача муддатга берилган кредитлар ўрта муддатли, беш йил 
ва ундан ортиқ муддатга берилган кредитлар узоқ муддатли кредитлар деб 
ҳисобланади. 
Кредит ва молия тушунчалари ўртасида бир томондан, умумий-лик бўлса, 
иккинчи томондан, фарқли жиҳатлар мавжуд. 
Агар молия барча хўжалик субъектларининг ўзига тегишли пул маблағлари 
хусусидаги алоқаларни англатса, кредит, бундан фарқлироқ, ўзга мулки бўлган 
пулни қарзга олиб ишлатиш борасидаги муносабатларни билдиради ва бозор 
муносабатларининг бир элементи ҳисобланади. 
Молия билан кредитнинг умумийлиги шуки, уларнинг ҳар иккаласи ҳам 
пул маблағлари юзасидан бўлган муносабатларни жамлаш ва ишлатиш 
усулининг ҳар хил бўлишидан келиб чиқади. 
Молияда ўз мулки бўлган пул ресурсларини хоҳлаган вақтда, хеч бир 
харажатсиз ишлатиши мумкин. Кредит эса ўзгалар пул маблағи-ни ҳақ тўлаган 
ҳолда вақтинча ишлатиб туриш ва муддати келганда қайтариб беришни 
англатади. Кредит товар-пул муносабатларига хос бўлган ва пул ҳаракатини 
билдирувчи категориядир. 


176 
Кредит субъектлари ҳар хил бўлиши мумкин. Буларга корхона, фирма, 
ташкилот, давлат ва турли тоифадаги аҳоли киради. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish